Қадрли дўстлар, эътиборингизга Имом Ал-Бухорийнинг саҳиҳ ҳадислар тўпламидан лавҳалар беришни давом эттирамиз. Бу саҳифада 52-58 сонлари билан танишиб оласиз. Дин насиҳатдир, деган ибора нима эканлиги ҳақида маълумотларни билиб оласиз.
39-боб
Дин туфайли гуноҳлардан фориғ бўлмоқнинг фазилати
52-ҳадис
Расулуллоҳ бундай деганлар: “Ҳалол ва ҳаром бор нарсадир. Аммо иккаласини бир-биридан фарқлашда ноаниқликлар мавжуд. Одамларнинг кўпи уларни билмайдилар (ҳалол ва харом эканини).Шунинг учун кимки шубҳали нарсалардан ўзини тийса, диннини камчиликллардан, обрўйини таъналардан сақласа ва аксинча кимки шубҳали нарсалардан тийилмаса, у бировни экини чекккасида қўй боқаётган чўпонга ўҳшайди. Унинг қўйлари экинга тушиш эҳтимоли бордир. Огоҳ бўлингларки, ҳар бир подшоҳнинг ўз чегараси бор. Аллоҳнинг чегараси ердаги ҳаром қилинган нарсалардир. Киши баданида бир парча гўшт бор, агар у тузалса, аъзоларнинг барчаси тузалади, агар у бузилса, аъзоларнинг барчаси бузилади. У қалбдир!” (яна қ. 2051).
40-боб
Ўлжани бешдан бирини (Байтул Молга) беришлик имондандир
53-ҳадис
Абу Жамра айтадилар: “Ибн Аббос биланбирга унинг сўричасида ўтирар эдим. Менга деди: “Менинг ҳузиримда қолгин, қисман молимдан ҳам бўлиб берай”. Хўп деб у киши ҳузурида икки ойча яшадим (мен форсча билар эдим, у кишининг форслар билан муомласида таржимонлик қилиб турардим).Бир аёл келиб сўради: “Кўзада қилинган набиз (ширин мусаллас)дан ичсак майлими?” Ибн Аббос уни ичишдан қайтардилар ва дедилар: “Жаноб Расулуллоҳ (сав). Ҳузирларига Абдул Қайс қабиласидан бир жамоа келди. Расулуллоҳ (сав): “Бу қайси жамоа?” – деб сўрадилар. Меҳмонлар: “Биз Рабиъа қавмиданмиз”, — деб айтишди. “Хуш келибсизлар, марҳамат, ҳижолатсиз келаверинг!” –дедилар Расулуллоҳ.
“Ё Расулуллоҳ, биз сизнинг олдингизга ражаб ойидагина кела оламиз (арабларда ражаб ойида қабилааро уришмоқ ман қилинган). Сиз билан бизнинг ўртамизда кофирлар қабиласи бордир. Шунинг учун бизга ажрим бир нарса буюрсангиз. Биз бу тўғрида кела олмаганларга ҳам айтсак ва унга амал қилибжаннатга кирсак”., — дейишди. Шундан сўнг ичимликлар тўғрисида ҳам сўрашди. Расулуллоҳ (сав).уларга тўрт нарсани буюриб, тўрт нарсадан қайтардилар. Ёлғиз Аллоҳнинг ўзига имон келтиришни буюриб, бундай дедилар: “Биласизларми, Аллоҳнинг ёлғиз ўзига қандай имон келтирилади?” “Ўзингиз айтиб беринг” – дедилар. Расулуллоҳ (сав). Калимаи Таййибани айтдилар, сўнг уларга намоз ўқишни, закот беришни, Рамазон рўзасини тутишни, ўлжани 1/5 қисминиберишни буюрдилар ҳамда ҳантам, дуббо, нақир, муқаййар (ўша даврда мусаллас қилинадиган идишлар номи)дан қайтариб, “Бу сўзларни ёдлаб олиб, эшитмаганларга етказингиз!” – дедилар (яна қ. 87, 523, 1398, 3095, 3510, 4368, 6176, 7266, 7556).
41-боб
Амаллар ният ва ихлосга қараб қабул қилинишининг баёни
Ҳар кимнинг ниятидаги бўлади. Имом Бухорий айтадилар: “Бу сўзга имон ҳам, таҳорат ҳам, намоз ҳам, закот ҳам, ҳаж ҳам, рўза ҳам, муомила, никоҳ, умуман барча ҳукмлар киради. Аллоҳ таоло ояти каримасида: “Айтинг: “Ҳар ким равишига қараб амал қилур” (“Исро” сураси 84-оят) – деган. Кишининг савоб умидида ўз оила аъзоларига сарфлаган нафақаси ҳам садақадир. Расулуллоҳ (сав): “Макка фатҳ қилингандан кейин ҳижрат (кўчиш) йўқ, лекин жиддужаҳдқилиш ёки яхши ниятда кўчиш мумкиндир” – деганлар.
54-ҳадис
Расулуллоҳ (сав).айтдилар: “Амаллар ниятга қараб қабул қилинади, ким қандай ният қилса, шунга эришади. Кимки Аллоҳ ва унинг расули учун ҳижрат қилган бўлса, Аллоҳ ва Расул учун кўчганлик савобиниолур. Кимки мол-дунёга эришмоқ ёки хотин олмоқ ниятида ҳижрат қилган бўлса, ўша ниятигагина эришиши мумкин (аммо савоб ололмайди)” (яна қ.1).
55-ҳадис
Расулуллоҳ (сав): “Агар киши савоб умидида, ўз оила аъзоларига мол сарфласа, унга садақа қилганнинг савоби ёзилади”, — деганлар (яна қ.4006, 5351).
56-ҳадис
Расулуллоҳ (сав). бундай деганлар: “Аллоҳ йўлида қилган садақанг учун, албатта, Аллоҳдан ажр оласан, ҳатто хотининг оғзига солиб қўйган бир луқма таоминг учун ҳам” (яна қ. 1295, 2742, 2744, 3936, 4409, 5354, 5659, 6373).
42-боб
Дин насиҳатдир
Расулуллоҳ (сав): “Дин Аллоҳ ва унинг Расули, мусулмонларнинг раҳбарлари ва барча мусулмонларнинг раҳбарлари ва барча мусулмонлар учун қилинадиган насиҳатдир”, — деганлар. “Аллоҳ ва Расулига содиқ турган бўлсалар – қийинчилик (мажбурлик) йўқ”, — дейилган “Тавба” сурасининг 91-оятида.
57-ҳадис
Жарир ибн Абдуллоҳ айтилар: “Беш вақт намоз ўқиман, закот бераман ва ҳар бир мусулмонга яхшилик қиламан, деб Расулуллоҳга байъат (қасамёд) қилдим” (яна қ. 58, 524, 1401,2157, 2714, 2715, 7204).
58-ҳадис
Зиёд ибн Абдуллоҳ айтадилар: “Муғира ибн Шуъба ўлган куни Жарир ибн Абдуллоҳ ўрнидан туриб ҳамду сано айтди, сўнг деди: “Аллоҳнинг ёлғиз ўзидан қўрқинг, Аллоҳнинг шериги йўқдир. Ўлган амирингиз ўрнига янги амир келгунча, оғир, босиқ бўлинг. Марҳум амирингизни гуноҳини Аллоҳдан кечирмоғини сўранг, чунки амирингиз ҳам фуқароларнинг хатосини кечирмоқни яхши кўрар эди”. Кейин, Жарир сўзида давомэтиб деди: “Мен Расулуллоҳ (сав)нинг ҳузурларига кириб , сизга яхши мусулмон бўлишга байъат (қасамёд) қилмоқчиман”, — дедим. Расулуллоҳ менга: “Ҳар бир мусулмоннинг фойдасига иш тутгин”, — деб шарт қўйдилар, мен шунга байъат қилдим. Шу Каъба эгасига қасамки, мен барчангизнинг фойдангизга иш тутаман”. Жарир сўзининг охирида истиғфор айтиб, минбардан тушди. Аллоҳ таоло номи зикр қилинган барча улуғ зотларни мағфират айласин!” (яна қ. 57).
*****
Дин насиҳатдир, деган иборанинг маъносини тушиниб олдик.
