Азиз дўстлар! Эътиборингизга Имом Ал-Бухорийнинг саҳиҳ ҳадислар китобидаги ҳадислардан беришда давом этамиз. Бу саҳифада 21-26 сонлилари билан танишасиз. Имон — ислом амрига амал қилиш, каби маълумотларни билиб оласиз. Ҳадис илмини билиш лозимдир.
14-боб
Қайта кофир бўлишни ўтда куйишни хоҳламагандек инкор этиш имондандир
21-ҳадис
Расулуллоҳ (сав) айтдилар: “Қуйидаги 3 нарса кимда бўлса, уимон ҳаловатини топади:
— кимки Аллоҳ ва унинг Расулини бошқалардан яхшироқ кўрса;
— яхши кўрган кишисини фақат Аллоҳ яхши кўргани учун яхши кўрса;
— кофирликка қайтишни худди ўтда куядигандек ёмон кўрса” (яна қ. 16).
15-боб
Имон аҳли ҳаётларида қилган ишларига кўра бир-бирларидан афзалликлари
22-ҳадис
Расуллоҳ (сав) деганлар: “Аҳли жаннат жаннатга,аҳли дўзах эса дўзахга киради, кейин Аллоғ таоло малоикаларига:”Қалбида заррача имон бор одамни дўзахдан чиқаринглар!” – деб айтади. Улар шундан сўнг куйиб, қорайиб кетган ҳолда дўзахдан чиқадилар, ҳаёт дарёсида чўмиладилар,
Ёмғирлардан кейин гиёҳлар кўкариб унгандек баданлари кўркамлашадилар” (яна қ.4581, 4919, 6560, 6574, 7438, 7439).
23-ҳадис
Расулуллоҳ (сав) айтдилар: “Тушимда кўрсам, одамларнинг кўйлаклари этаги кўкраклари баробарида,
Баъзи бирлариники эса ундан калта. Уларнинг орасида Умар ҳам бор, унинг кўйлаги узун, ҳатто ерда судралиб юрибди”. Саҳобалар сўрадилар: “Нимага йўйдингиз?”. “Динга”, — дедилар Расулуллоҳ (сав) (яна қ. 3691, 7008, 7009).
16-боб
24-ҳадис
Расулуллоҳ (сав) биродарига имондан ўгит бераётган ансорларнинг бирининг ёнидан ўта туриб,унга бундай дедилар: “Қўявергин уни, ҳаё имондандир!” (яна қ. 6118).
17-боб
Тавба қилиб исломга кирган мушриклар ҳақида
Аллоҳ таоло ояти каримасида: “(Мушриклар) Агар тавба қилиб,намозни баркамол адо этсалар ва закот берсалар, уларни қўйиб юборингиз! (“Тавба” сураси5-оят)” –деб айтган.
25-ҳадис
Расулуллоҳ (сав) бу хусусда бундай деганлар: “(Аллоҳ) менга: “Одамлар калимаи шаҳодат айтиб, Намоз ўқийдиган, закот бўлгунларига қадар курашгин!” – деб буюрган. Агар бунга амал қилсалар, моллари-ю жонлари мендан омон қолади.Ухравий ҳисоб-китоби (охират ҳисоб-китоби) Аллоҳнинг ўзига ҳавола”.
18-боб
Имон — ислом амрига амал қилиш
Аллоҳ таоло ояти каримасида: “Қилиб ўтган амалларингиз сизларга мерос қилиб берилган жаннат мана шудир” (“Зухруф” сураси, 72-оят), — дейди,Бошқа бир оятда эса: “ Раббингизга қасамки, албатта, уларнинг барчасини сўроқ қилгайман қилган ишлари тўғрисида” (“Ҳижр” сураси, 92-93-оят), — дейилади. Яна бир бошқа оятда: “Бас, айнан мана шундай ютуқ учун амал қилувчилар амал қилсинлар!” (“Соффот” сураси, 61-оят)- дейилган.
26-ҳадис
Жаноб Расулуллоҳ (сав)дан сўрадилар: “Қайси амал афзалдир?” “Аллоҳ ва унинг Расулига ишонмоқ”, -деб жавоб бердилар. “Ундан кейин қайси?” – дедилар. “Аллоҳ йўлида жидду жаҳд қилмоқ”, — деб айтдилар.”Ундан кейинчи?” – деб сўрадилар. “Қабул бўлувчи ҳаждир”, — деб жавоб қилдилар (яна қ.1519).
19-боб
Исломни ўлимдан қўрқанидан ёки таслим бўлиш юзасидан қабул қилган кишининг имони имон эмас!
Аллоғ таоло ояти каримасида: “Аъробийлар имон келтирдик”, — дедиларю (Эй, Муҳаммад уларга) айтинг: “Сизлар имон келтирганингиз йўқ, лекин сизлар “Исломга кирдик” денг! (“Ҳужурот” сураси,14-оят)”, — дуйилган Исломнинг ҳақиқатдан қабул қилинганиимон келтирмоқ билан исботланади. Аллоҳ таоло бошқа бир оятида: “Албатта, Аллоҳ наздида (мақбул) дин Ислом (дини)дир” (“Оли Имрон” сураси, 19-оят), яна бир оятида эса: “Кимки исломдан ўзга динни истаса (ихтиёр этса), ундан (у дин) сира қабул қилинмагай”, (“Оли Имрон” сураси, 85-оят) – дейилган.
