Ҳадис илми. Ал-Бухорийнинг саҳиҳ ҳадислар тўплами 8-10

ҳадис

Эътиборингизга Имом Ал-Бухорийнинг саҳиҳ ҳадислар тўпламидан лавҳалар беришда давом этамиз. Бу саҳифада 8-10 сонлилари билан танишасиз. Ҳадис илми ҳаммамиз учун керакдир.

БИСМИЛОҲИР РАҲМОНИР РАҲИМ

Имон китоби

1-боб

Имон (нинг кўпайиб озайиб туриши) ҳақида

Расулуллоҳ (сав)нинг сўзлари бўйича, Ислом 5 рукн (устун) узра қурилган. Имон сўзда ҳам, амалда ҳам бўлиши керак. Имон кўпаяди ва камаяди.

Далили: Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “У (Аллоҳ) ўз имонларига яна имон қўшилиши учун мўминларни дилларига таскин туширган зотдир” (“Фатҳ” сураси, 4-оят). ”Ҳидоят топган зотларга эса (Аллоҳ) уларга янада ҳидоятни зиёда қилур ва тақво ато этур” (“Муҳаммад” сураси 17-оят), — деб айтган Расулуллоҳ (сав)нинг “Аллоҳни деб яхши кўриш ва Аллоҳни деб ёмон кўриш имондадир”, деган сўзлари ҳам имоннинг зиёда бўлиши ва камайишини англатади.

Халифа Умар ибн Абдулазиз Адий ибн Адийга бундай деб ёзган: ”Албатта, имоннинг ҳам ўз фарз ва амаллари, муайян чегаралари, бажарилиши лозим бўлган суннатлари мавжуддир. Демак, кимки буларга тўлиқ риоя қилмаса, имони суст бўлади. Агар умрим узоқ бўлса, сизларга билиб олишларингиз учун булар ҳақида бирма-бир баён қиларман, башарти вафот этсам, суҳбатингизга муштоқлигим йўқ”.

Саҳоба Муоз: “Кел, биз билан бироз ўтир, имон ҳақида сўзлашайлик!” – деганлар.

2-боб

“Дуоларингиз – имонларингиз”

8-ҳадис

Ибн Умар айтганлар: “Банда кўнглига келган ҳар бир шак-шубҳани тарк этмагунча тақво ҳақиқатига ета олмайди. Расулуллоҳ (сав): “Ислом 5 рукн (устун) узра қурилгандир:

1. калимаи шаҳодат (айтмоқ);
2. намоз ўқимоқ;
3. закот бермоқ;
4. ҳаж қилмоқ (имкони бўлса);
5. Рамазон рўзасини тутмоқ” (яна қ. 4514)

3-боб

Имонга доир амаллар

Аллоҳ таоло айтади: “Юзларингизни Машриқ ва Мағриб томонларга буришингиз (ибодат қилишингизни ўзи тўла) яхшилик эмас, балки Аллоҳга, китобларга, пайғамбарларга имон келтирган, ўзи яхши кўрган молидан қариндошларига, етимларга, мискинларга, йўловчига, тиланчиларга ва қулларни озод қилиш йўлида берадиган, намозни тўкис адо этиб, закотни тўлаб юрадиган киши ва келишилган аҳдларига вафо қилувчилар, шунингдек, оғир-енгил кунларда ва танг пайтида сабр қилувчилар яхшилик(аҳли)дир. Айнан ўшалар (имонларида) содиқдирлар ва тақводардирлар” (“Бақара” сураси, 177-оят).

9-ҳадис

Расулуллоҳ (сав) бундай деганлар: “Имон дарахт янглиғ 60 дан ортиқ шохга эгадир. Аллоҳ ва бандалардан уялиб, гуноҳ қилмаслик ўша шохлардан биттасидир”.

4-боб

Бировга зарари тегмаган киши мусулмондир

10-ҳадис

Расулуллоҳ (сав) айтганлар: ”Қўли ва тили билан ўзгаларга озор бермаган киши мусулмондир. Аллоҳ таоло ман этган нарсалардан қайтган киши худо йўлида ҳижрат қилган кишидир” (яна қ. 6484).

575 марта ўқилди

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *