Муҳтарам дўстлар, эътиборингизга ватандошимиз Имом Ал-Бухорийнинг саҳиҳ ҳадислар тўпламидан лавҳалар беришда давом этамиз. Бу саҳифада 63-67 сонлари билан танишиб оласиз. Аллоҳнинг илм тўғрисида нозил қилган каломи ҳақида билиб оласиз.
6-боб
Аллоҳнинг илм тўғрисида нозил қилган каломи
Аллоҳ таоло ояти каримасида: “Эй, Роббим! Менга илмни зиёда эт! деб айтинг” (“Тоҳо” сураси, 114-оят), — дейди.
7-боб
Қуръон қироатини муҳаддис кўригидан ўтказиб олиш лозимлиги тўғрисида
Ҳасан Басрий, Суфён ас-Саврий ва Имом Молик: “Бу жоиздир”, — деганлар.
Расулуллоҳ (сав)нинг ҳузурларига Зимом ибн Саълаба деган саҳоба келиб айтди: “Аллоҳ сизга беш вақт намоз ўқимоқни буюрдими?” “Ҳа”, — дедила Расулуллоҳ (сав). Ушбу сўзни Зимом ўз қавмига бориб, Расулуллоҳдан деб ривоят қилди. Одамлар уни Расулуллоҳдан деб қабул қилдилар. Баъзи кишилар Қуръон муаллимига ўзлари билган оятларни ўқиб бериб, тасдиқдан ўтгач қалончидан қуръон ўргандим, дебунга нисбат беради (қуйидаги ҳадис бунинг далилидир).
63-ҳадис
Анас ибн Молик айтадилар: “Масжидда Расулуллоҳ (сав). билан ўтирган эдик. Бир киши туя миниб келди-да, туясини масжидга чўктириб, тушовлади. Кейин деди: “Қайси бирингиз Муҳаммад (ас)сиз?” Расулуллоҳ саҳобалар ўртасида суяниб ўтирган эдилар. “Мана суяниб ўтирган оқ юзли киши”, — деб кўрсатдик. Расулуллоҳга қараб: “Муталлибнинг ўғлимисиз?” – деб сўради. “Ҳа” – дедилар.шунда у Расулуллоҳга қараб: “Мен сиздан баъзи бир масалаларни жиддий сўрайман, мендан ҳафа бўлмангиз”, — деди. “Сўрайверинг” – дедилар Расулуллоҳ (сав). ”Сизнинг ва сиздан аввалги раббиниўртага қўйиб сўрайма, сизни Аллоҳ одамларнинг барчасига пайғамбар қилиб юбордими?” – деб сўради. “Ҳа” — дедилар Расулуллоҳ. “Аллоҳга қасамки, 5 вақт намоз ўқишимизни Аллоҳ буюрдими?” – деди. “Ҳа” – дедилар пайғамбаримиз. “Аллоҳниўртага қўйиб сўрайман, бойлардан закот олиб, фақирларга бўлиб бермоқни Аллоҳ буюрдими?” – деди. “Ҳа” – дедилар. “Аллоҳни ўртага қшйиб сўрайман, йилда бир ой рўза тутмоқни Аллоҳ буюрдими?” – деб сўради. “Ҳа” – дедилар. Шундан сўнг у киши деди: “Мен сиз олиб келган нарсаларга имон келтирдим. Мен ўз қавмим юборган вакилман, исмим Зимом ибн Саълаба, Саъд ибн Бакр қабиласиданман”.
8-боб
Қуръон ва ҳадисларни бошқа мамлакатларга тарқатиш жоизлиги тўғрисида
Саҳоба Анас айтадилар: “Усмон(рз.) Мусҳаф (Қуръон)ни кўпайтириб, атрофдаги мамлакатларга юбордилар”. Абдуллоҳ ибн Умар, Яҳё ибн Саид ва Имом Молик: “Шундай қилмоқ жоиз”, — дедилар. Бир неча Ҳижоз уламолари Расулуллоҳ (сав)нинг ҳадисларини мактубга қўшиб, маҳфий ишлар бошлиғига бердилар ва “Фалон жойга етиб борганингдан кейин ўқийсан”, — дедилар. Тайинланган жойга боргач, у мактубни одамларга ўқиб берди ва пайғамбаримизнинг амрларидан бохабар қилди.
64-ҳадис
Расулуллоҳ (сав). бир хат ёзиб, уни Баҳрайн бошлиғи орқали форс бошлиғига етказишни буюрдилар. Форс бошлиғи хатни ўқиб, йиртиб ташлади 9яна қ.2939, 4424, 7264).
65-ҳадис
Анас ибн Моликдан: “Набий (сав) қайсидир мамлакатга мактуб ёзишга буюрганларида, ҳузурларидаги кишилар у ернинг одамлари муҳрланмаган хатни ўқиб ўтирмайдилар, дейишди. Шундан кейин у зот (сав) кумушдан муҳрли узук тақадиган булдилар” (яна қ. 2938, 5870, 5872, 5874, 5875, 5877, 5879, 7162).
9-боб
Даврага келган одамни бўш жойга ёки давранинг бир чеккасига бориб ўтириши жоизлиги
66-ҳадис
Расулуллоҳ (сав). мажлисда ўтирган эдилар.Уч киши кирибкелди. Улардан иккитаси Расулуллоҳга юзланиб, тўхтаб қолди, биттаси эса қайтиб кетди. Қолган икки кишидан бири даврадаги бўш ўринни кўриб, ўша ерга бориб ўтирди. Расулуллоҳ (сав). сўзлаб бўлгач дедилар: “Уч киши киши тўғрисида сизга хабар айтайми? Биринчиси Аллоҳ расулининг мажлисидан жой олди. Аллоҳ таоло унга охиратда “Арш соясидан) ўрин беради, иккинчиси эса (қайтиб кетишдан уялди, Аллоҳ таоло ҳам (уни азоблашдан) уялади. Аммо учинчиси мажлисдан юз ўгирди. Аллоҳ таоло ҳам ундан юз ўгиради” (яна қ. 474).
10-боб
Расулуллоҳ (сав)нинг “Шояд, мендан эшитган одамдан кўра, кейин эшитган одам ёдида тутувчироқ бўлса”, деган сўзлари тўғрисида
67-ҳадис
Расулуллоҳ (сав).жиловинибир киши ушлаб турган туя устида ўтирган ҳолда ваъз айтдилар: “Бугун қайси кун?” – дедилар. Ҳаммамиз жим қолдик ва бугуннинг бошқа номини айтсалар керак, деб ўйладик. “Қурбон ҳайити куни эмасми?”- дедилар. “Ҳа, шундай”, — дедик. “Бу қайси ой?” – деб сўрадилар. Ҳаммамиз жим қолдик. Биз бу ойнинг бошқа исмини айтсалар керак, деб ўйладик. “Зулҳижжа ойи эмасми?” – дедилар. “Ҳа, шундай”, — дедик. Расулуллоҳ дедилар: “Ўзаро қон тўктшингиз, талон-тарож қилишингиз, обрўйингизнт тўкишингиз, худди шу кун ва шу ойда ва шу жойда ёмонлик қилиш қандай ҳаром бўлса, шундай ҳаромдир. Эшитганлар, эшитмаганларга шу хусусда етказсинлар! Чунки шу ерда бор кишилар ўзидан кўра ҳадисни ёдда сақлайдиган кишига етказса, ажаб эмас” (яна қ. 105, 1741, 3197, 4406, 4662, 5550, 7078, 7447).
*****
Аллоҳнинг илм тўғрисида нозил қилган каломи ҳақида шу маълумотларни билиб олишимиз мумкин.
