Дам олиш кунлари Испания чемпионатининг 34-тур ўйинлари старт олди. Улар орасида «Реал» Мадрид — «Хетафе» учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Қизиқарли кечган беллашувда 1:0 ҳисоби қайд этилиб, мадридликларнинг ғалабаси билан якунланди. Эътиборингизга мазкур баҳс шарҳи ва статистик кўрсаткичларини ҳавола қиламиз.
«Реал» Мадрид — «Хетафе» учрашуви ҳақида
Гарчи чемпионлик масаласи Каталония томонларга кетган бўлсада, Мадрид учун ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш муҳим эди. Сабаби, Европа Чемпионлар лигасидек мусобақада муваффаққиятли қатнашиш — клубнинг асосий мақсадларидан бирига айланганди. Кутилганидек, «Реал» кичик ҳисобда бўлса ҳам ғалаба қозона олди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Фақатгина иккинчи бўлимда, аниқроғи 70-дақиқага келиб Асенсио гол уришга эришди. Ўша вазият ҳам ўзига хос бўлди. Асенсио рақиб жарима майдончасининг чегарасида чап оёғи билан кучли зарба йўллади. Тўп Максимовичга тегиб, йўналишини ўзгартирди ва дарвоага бориб тушди. Бу пайтда «Хетафе» дарвозабони Сория ҳеч нарса қила олмади. Узатмани эса Васкес берганди. Майдон эгалари мақсадларига етишдилар ва назоратни қўлга олдилар.
76-дақиқада Винисиус олдинга ўтиб кетди ва чиройли тарзда тўпни дарвозага юмалатиб юборди. Иккинчи гол ҳам урилди. Аммо, ҳакам бразилиялик футболчини «офсайд» ҳолатда, деб топди ва голни инобатга олмади. Ҳисоб ўзгармасдан қолди. Орадан 2 дақиқа ўтиб, Кроос тўпни ажойиб тарзда узтиб берди. Асенсио боши билан дарвозага йўллади. Сория чизиққа етганда жамоасини голдан қутқариб қолди. Кейинчалик, Модрич ҳам жамоадошларига имкониятлар тақдим этди, аммо бошқа гол урилмади. «Реал» муҳим ғалабани қўлга киритди.
Ўйиндан кейинги фикрлар ва кўрсаткичлар
«Реал» Мадрид — «Хетафе» учрашуви тугагач, энг яхши футболчи аниқланди. Унга франциялик Орельен Тчуамени муносиб кўрилди. Футболчи рекорд даражада кўп — 118 марта тўпга тегди. 93 та узатмани амалга оширди. Улардан 95% аниқ манзилга етиб борди. Уч марта дриблинг ишлатди ва учтасида ҳам муваффаққият қозонди. 4 марта «фол» ишлади ва 4 марта тўпни рақибдан олиб қўйди. Бундан ташқари, 13 марта яккакурашнинг 11 тасида ғолиб келди. Марказда ҳақиқий «тоғ» вазифасини бажарди.
Бу ғалаба «Реал» жамоасини Европа Чепмионлар лигасига олиб чиқди. Испания гранди кетма-кет 27-марта ЕЧЛ мусобақасига йўлланма олди. «Қироллик клуб» бу мавсумда Ла Лигадаги ўйинларда 16 марта рақибнинг жарима майдончасига кирмай туриб гол урди. Бу кўрсаткич топ-5 чемпионатларнинг энг яхшиси бўлиб турибди. Улар бу натижага кўра, «Бавария»ни ҳам ортда қолдиришмоқда.
Майдон эгалари бош мураббийи Кардо Анчелотти қуйидаги сўзларни айтиб ўтди: «Бунақа баҳсларга тайёрланиш осон эмас. Биринчи бўлимда бизга аниқликлар етишмади. Иккинчи бўлимда Кроос ва Модричлар майдонга тушиганларидан кейин ўйин ўсди. Натижа қониқарли. «Сити»га қарши ўйин олдидан яхшигина тайёргарликка эга бўлдик, десам ҳам бўлади. Милитао ҳам ёмон ўйнамади. У Начо билан кучли дуэт ҳосил қилишмоқда».
Қайднома билан танишинг
Испания чемпионати, 34-тур
Реал Мадрид — Хетафе 1:0
Гол: Асенсио (70).
Реал Мадрид: Куртуа, Начо, Милитао, Менди (Кроос, 46), Себальос (Мариано Диас, 61), Тчуамени, Камавинга (Одриосола, 84), Васкес, Вальверде (Модрич, 61), Азар (Винисиус Жуниор, 61), Асенсио.
Хетафе: Сория, Иглесиас, Митрович, Альдерете, Альварес, Джене, Максимович, Аленья (Сеоане, 74), Порту (Мунир, 65), Мата, Майораль (Альгобия, 65).
Огоҳлантиришлар: Мата (28), Камавинга (41), Альдерете (60), Иглесиас (83), Сеоане (90).
Сантьяго Бернабеу» стадиони.
