Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар! Ҳадислар 68-73

осонлаштиринглар қийинлаштирманглар

Қадрли дўстлар, ҳукмингизга Имом Ал-Бухорийнинг саҳиҳ ҳадислар тўпламидан парчалар беришда давом этамиз. Бу саҳифада 68-73 сонлари билан танишиб чиқасиз. Расулуллоҳ (сав)нинг «Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар» деган ҳадислари ҳақидаги маълумотларни билиб оласиз.

11-боб

Бир ишни қилишдан ҳам, сўзлашдан ҳам аввал илм даркорлиги тўғрисида

Аллоҳ таоло ояти каримасида: “Бас, (эй, Муҳаммад!) Аллоҳдан ўзга илоҳйўқ эканини билинг” (Муҳаммад” сураси, 19-оят), — деган сўзини ҳам “бил” деган сўз билан бошлаган. Олимлар – пайғамбарларнингмеросхўрлари илмни пайғамбарлардан ўрганишади. “Кимки илм олган бўлса, пайғамбар (ас)дан тўлиқ мерос олибди”, — деган ҳадисда ҳам олиш кераклиги уқтирилган. “Кимки илм истаб қадам қўйса, Аллоҳ таоло унга жаннат йўлини осон қилади”, — дейилади бошқа ҳадисда. Аллоҳ таоло ояти каримасида: “Бандалари орасида Аллоҳдан уламоларгина қўрқалар” (“Фотир” сураси. 28-оят), — дейилган. Иккинчи бир оятда: “(Лекин) уларни фақат олимларгина англагайлар” (“Анкабут” сураси, 43-оят) – дейилган бўлса, бошқаларида: “Улар (кофирлар) яна: “Агар бизлар пайғамбар (сўзларини) тинглаб, ақл юргизувчи бўлганимизда, дўзах аҳлидан бўлмас эдик”, — дерлар” (“Мулк” сураси, 10-оят). “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?!” (“Зумар” сураси, 9- оят) – дейилган.

Расулуллоҳ (сав) “Кимгаки Аллоҳ таоло яхшиликни раво кўрса, уни дин илмидан баҳраманд қилади, илмга илм олмоқ йўли билан эришилади”, — деганлар.

Саҳоба Абу Зарр: “Агар қилични мана бунга (бўйинга) қўйсангизу бўйнимни узиб юбормасингиздан аввал мен Расулуллоҳдан эшитган сўзларимдан бирортасини айтиб улгурмоғим мумкинлигини билса, айтиб олар эдим”, — деган эканлар.

Ибн Аббос “Куну раббониййа!”, яъни “Раббоний бўлинглар!” деган Аллоҳ буйруғини “Ҳалим ва фақиҳ бшлинглар!” деб таржима қилдилар. Имом Бухорий: “Раббоний дегани одамларни катта илмлардан аввал кичик илмлар билан тарбиялаган кишидир”, — деганлар.

12-боб

Расулуллоҳ (сав)нинг одамларга мало келмасин деб, муайян кунларда илм ва ваъз айтиш учун белгилаб қўйганлари

68-ҳадис

Ибн Масъуд (рз.) айганлар:” Расулуллоҳ (сав) бизга малол келмасин деб, ваъз айтмоқ учун маълум кунларни белгилаб қўйган эдилар” (яна қ. 70, 6411).

Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар!

69-ҳадис

Расулуллоҳ (сав): “Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар! Хушхабар айтинглар, қизиқтиринглар, нафратлантириб қўйманглар (ўзингиздан бездирманглар)!” – деганлар (яна қ. 6125).

13-боб

Илм ўрганувчилар учун маълум кунларни белгилаган киши тўғрисида

70-ҳадис

Абдуллоҳ ибн Масъуд одамларга пайшанба куни ваъз айтар эдилар. Бир киши уларга деди: “Эй Абдуллоҳ, ҳар куни ваъз айтишингизни жуда ҳам истардим”. Абдуллоҳ дедилар: “Сизларга малол келибқолишини истамаганимда ҳар кун ваъз айтган бўлар эдим. Расулуллоҳ (сав) бизларга вақт-вақти билан ваъз айтганларидек, мен ҳам сизларга вақт-вақти билан ваъз айтаман” (яна қ.68).

14-боб

Аллоҳ таоло кимга яхшиликни раво кўрса, уни фақиҳ қилиб қўяди

71-ҳадис

Муовия (рз.) худбада туриб ушбу сўзни Расулуллоҳдан эшитганман, деб айтдилар: “Аллоҳ таоло кимга яхшиликни раво кўрса, уни фақиҳ (дин олими) қилади, қасам ичиб айтаманки, Аллоҳ буни менга насиб айлайди. Ислом уммати Ҳақ дини йўлида собит бўлса, токи Аллоҳ таолонинг ўзи истамас экан, уларга душманлик қилаётганларнинг зарари тегмайди” (яна қ. 3116, 3641, 7312, 7460).

15-боб

Илмни фаҳмлаш (теран тушуниш)

72-ҳадис

Мужоҳид (рз.) бундай деганлар: “Ибн Умар билан Мадинага бирга кетдим. Йўлда у Расулуллоҳ (сав) ҳадисларидан бирини айтиб берди. У бундай деди: ” Расулуллоҳ (сав)нинг ёнларида эдик, хурмо ёғи келтириб қолдилар. Шунда Расулуллоҳ (сав): “Дарахтлар орасида бир дарахт бордир, у мусулмонга ўхшайди”, — дедилар. Мен: “Хурмо”, — демоқчи бўлдим-у, лекин ҳаммадан ёш бўлганим учун индамадим. Расулуллоҳ (сав)нинг ўзлари: “Бу хурмо дарахтидир”, — деб айтдилар (яна қ. 61).

16-боб

Илму ҳикматни орзу қилмоқ

Ҳазрат Умар (рз.) бундай деганлар: “Бошлиқ бўлмасингиздан аввал илмни чуқур ўрганинг!

73-ҳадис

Расулуллоҳ (сав)нинг саҳобалари ёшлари улғайганда ҳам илм ўрганганлар. Расулуллоҳ (сав): “Икки нарсадан ўзгасига ҳасад қилиш жоиз эмас, бири – кишига Аллоҳ таоло ҳалол мол-дунё берса-ю, иккинчиси – кишига Аллоҳ таоло илму ҳикмат ато этса-ю, у шу туфайли олий мақомга эришиб, ҳукм сураётган, одамларга билганини ўргатаётган бўлса”, — деганлар” (яна қ. 1409, 7141, 7316).

*****

Кўриб турганингиздек, Расулуллоҳ (сав): “Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар» деб юқоридагиларни айтган эдилар.

21-26 ҳадислар

27-30 ҳадислар

31-36 ҳадислар

37-41 ҳадислар

42-46 ҳадислар

47-51 ҳадислар

746 марта ўқилди