«Севилья» — «Реал» Мадрид учрашуви шарҳи

севилья реал мадрид учрашуви

Испания чемпионатининг 37-туридан ўрин олган «Севилья» — «Реал» Мадрид учрашуви ниҳоясига етди. Унда 1:2 ҳисоби қайд этилиб, мадридликларнинг ғалабаси билан якунланди. Эътиборингизга ўйин шарҳи ва статистик кўрсаткиларини ҳавола қиламиз.

«Севилья» — «Реал» Мадрид учрашуви ҳақида

Ла Лигада яна битта тур қолди. Шу билан клублар мавсумга якун ясашади. «Реал» учун бу ўйиндаги натижа унчалик ҳам муҳим эмасди. Тўғри, «Атлетико» билан орадаги 1 очко фарқи кўп нарсани ҳал қилмайди. Шундай бўлсада, Мадрид бу галки муҳим рақибини сафарда енга олди.

Аввалига 3-дақиқада Рафа Мир чиройли тарзда гол уриб, мезбонларни олдинга олиб чиқди. Аслида зарбани Хиль дарвоза томон йўллаганди, тўп ҳимоячидан қайтиб, Мирга тушди. У эса Куртуага имкон қолдирмади. Киритилган голдан сўнг «Севилья» устунликни сақлаб туришга ҳаракат қилди. Аммо, «Реал» ўзига келиб улгурди. 29-дақиқада Родриго жарима зарбасини яхши ижро этди ва орадаги фарқини йўққа чиқарди. Меҳмонлар ўйин тизгинини ўз қўлларига олишди. Васкес ўнг қанотда кўп маротаба рақиб ҳимоячиларини шошириб турди. Вальверденинг чиройли узатмасини гол билан якунлаши ҳам мумкин эди. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи бўлимда томонлар олдинга ташланишди. Қўполликлар ҳам ўз навбатида кўпади. Анчелотти Вальверденинг ўрнига Камавингани туширишга мажбур бўлди. «Севилья» таркибида Ракитич ва Хиллар ишончи ўйин кўрсатишди. 69-дақиқада Кроос ажойиб тарзда майдон марказидан тўпни Родригога узатиб берди. Тўпни қабул қилиб олган футболчи рақиб ҳимоячисини алдаб ўтиб, тўпни бурчакка йўналтирди. Буну ҳеч нарса қила олмади. Ҳисоб ўзгарди, 1:2. Амалда ўйин тақдири ҳал бўлгандек эди. Бу ҳам етмагандек, 83-дақиқада Акунья қизил карточка олиб майдондан четлатилди. Меҳмонлар ғалабани сақлаб қолишди ва 3 очкога эга бўлишди.

Ўйиндан сўнги фикрлар ва кўрсаткичлар

«Севилья» — «Реал» Мадрид учрашуви тугагач, Мадрид таркибида энг яхши футболчи, деб Родриго топилди. Менди эса энг ёмон футболчи, деб тан олинди. Мазкур мағлубиятгача «Севилья» кетма-кет олти ўйинда мағлуб бўлмаётганди. Бу жамоаларнинг сўнгги учта ўйинида фақат «Реал» ғалаба қозонган. «Қироллик клуб» охирга тўртта сафар ўйинларида мағлуб бўлаётганди. Анъана бекор бўлди.

Беллашув тугагач, Карло Анчелотти қуйидагиларни айтиб ўтди: «Менинг футболчиларим юксак даражада ўйин кўрсатишлари учун уларни руҳлантиришнинг иложи йўқ деярли. Аммо, биз мавсумни кўтаринки кайфиятда тугатмоқчимиз. ЖЧ-2022 дан кейин Родриго анча очилиб бормоқда. Бу сафар ҳам ўзини кўрсатди. Унинг маҳорати юқори. Марказда яккакурашда енгилмайди ҳисоби. Қарши ҳужумда анча хотиржам ўйнайди».

Учрашув қайдномаси

Испания чемпионати, 37-тур
Севилья — Реал Мадрид 1:2
Голлар: Рафа Мир (3) — Родриго (29), Родриго (69).
Севилья: Буну, Монтьель, Рекик, Гудель (Баде, 81), Акунья, Ракитич (Сусо, 62), Гомес (Оливер Торрес, 74), Ламела (Корона, 74), Буэно, Хиль (Жордан, 62), Рафа Мир.
Реал Мадрид: Куртуа, Алаба, Милитао, Менди, Модрич, Кроос, Тчуамени, Васкес (Рюдигер, 81), Себальос, Вальверде (Камавинга, 54), Родриго (Начо, 81).
Огоҳлантиришлар: Васкес (33), Тчуамени (65), Начо (84), Жордан (90), Себальос (90), Оливер Торрес (90).
Четлатиш: Акунья (83).
«Рамон Санчес Писхуан» стадиони.

627 марта ўқилди