Аёлларга илм ўргатмоқ ҳақида. Ҳадислар 100-110

aёлларга илм ўргатмоқ

Ҳурматли юртдошлар, эътиборингизга Имом Ал-Бухорийнинг саҳиҳ ҳадислар тўпламидан лавҳалар берини давом эттирамиз. Бу саҳифада 100-110 сонлари билан танишасиз. Аёлларга илм ўргатмоқ мавзусида ҳадислар келтирилади.

Аёлларга илм ўргатмоқ ҳақида

100-ҳадис

Абдуллоҳ ибн Амр: “Расулуллоҳ (сав)нинг “Аллоҳ таоло илмни бандалардан тортиб олмайди, уни уламоларни маҳв қилиш йўли билан тортиб олади. Одамлар бирорта ҳам уламо қолмаганидан динни тушунмаганларни ўзларига бошлиқ қилиб оладилар.Сўнг, улардан сўрайдилар. Улар билмасдан фатво айтадилар. Ўзлари ҳам адашиб, ўзгаларни ҳам адаштирадилар” деганларини эшитганман”, — деб айтган (яна қ. 7307).

36-боб

Аёлларга илм ўргатмоқ учун алоҳида кун тайинласа бўладими?

101-102-ҳадислар

Абу Саид Худрийдан: “Аёллар Расулуллоҳ (сав)га: “Эркаклар сиздан ҳар куни илм ўрганишмоқда, биз ҳам бир кун ажратинг”, — дейишди. Расулуллоҳ (сав) бир кунни тайинлаб, ўша кун келгач, уларга ваъз-насиҳат айтдилар, баъзи диний ишларни буюрдилар: “Эй хотинлар, орангизда учта боласи ўлган бирорта ҳам хотин бўлмаса керак, мабода бўлса, уни ўша болалари дўзах ўтидан асрайди”, — дедилар. Шунда бир хотин иккита бўлса-чи?” – деди. Расулуллоҳ: “2 та бўлса ҳам”, — дедилар. (бу гап отага ҳам таалуқлилидир)”.

Абу Ҳурайра (рз.): “Балоғатга етмаган 3 та фарзандни назарда тутгандилар”, — деб ривоят қиладилар (яна қ. 1249, 7310, 1250).

37-боб

Эшитганини яхшилаб билиб олиш учун қайтадан сўрашнинг жоизлиги

103-ҳадис

Абу Мулайка (рз.): “Расулуллоҳ (сав)нинг жуфти ҳалоллари – Ойша онамиз Расулуллоҳдан бир нарсани эшитсалар, яхшилаб тушуниб олиш учун яна қайта сўрар эдилар. (Бир куни) Расулуллоҳ (сав): “Ким охиратда ҳисоб-китоб қилинса, азоб тортади”, — дедилар. Шунда Ойша онамиз: “Аллоҳ таоло ояти каримасида “Бас, у осон ҳисоб билан ҳисоб-китоб қилинажак” (“Иншиқоқ” сураси, 8-оят) деган эмасмиди?” – дедилар. Расулуллоҳ (сав): “Бу бандаларга бир эслатмадир. Аммо кимки ҳисоб-китобда баҳс юритса, ҳалокатга учрайди”, — дедилар” (яна қ. 4939, 6536, 6537).

38-боб

Ҳадис эшитганлар эшитмаганларга етказиши лозим

104-ҳадис

Саҳоба Абу Шурайҳдан: “Абу Шурайҳ ибн Саидга, у Маккага вакиллар юбораётганда, бундай дейди: “Гапиришга изн бер эй Амр! Макка фатҳ (забт) қилинган куннинг эртасига Расулуллоҳ айтган сўзларни сенга айтиб берай, бу сўзларни айтаётганларида икки кўзим кўриб, икки қулоғим эшитиб, қалбим ўз онгига жо қилган. Расулуллоҳ Аллоҳга ҳамду сано айтганларидан сўнг,дедилар: “Маккаи мукарримант Аллоҳ таоло муқаддас қилган, бу ерда одамлар жиноят (гуноҳ) қилган эмаслар, шу боисдан Аллоҳга ва охиратга ишонган кишининг бу ерда қон тўкиши ва дарахтларини синдириши гуноҳдир.

Агар бирор киши: “Расулуллоҳ (сав) Аллоҳ уриш қилишга изн берган-ку?!” – деса, унга: “Аллоҳ таоло ўзининг Расулига изн берган, бизга рухсат бермаган”, — деб айтинглар! Аллоҳ менга ҳам бу ерда кундузи бир соатгина уруш қилмоққа изн берди, кейин Макканинг кечаги ҳурмати ўз ўрнига қайтди. Буни эшитганлар эшитмаганларга етказингиз!“ Абу Шурайҳдан “Ўшанда Амр сенга нима деди?” – деб сўрашди. “Эй Абу Шурайҳ, мен сендан яхши биламан. Макка гуноҳкорни қутқармайди, қасосдан қочганни қутилтирмайди, ўғрини жазодан асрамайди, деб айтди” , — деди (яна қ. 67).

39-боб

Расулуллоҳ (сав) номларидан ёлғон гап тўқиган одамнинг гуноҳи тўғрисида

106-ҳадис

Ҳазрат Али (рз.) “Расулуллоҳ (сав): “Менинг номимдан ёлғон сўз айтманглар, кимки айтса, дўзахга тушсин!” деганлар”, — деб айтганлар.

107-ҳадис

Абдуллоҳ ибн Зубайр отасига: “Сиз Расулуллоҳ (сав) тўғриларида фалончи ва пистончи каби сўзламаяпсиз”, — дебди. Зубайр: “Аммо мен ҳақиқатдан Расулуллоҳдан ажралмаганман, бирга бўлганман, ўзларидан эшитганман”, — дебди. “Кимки менинг номимдан ёлғон сўзласа, дўзахдан ўзига жой тайёрлаверсин!” деганлар”, — дебди Абдуллоҳ.

108-ҳадис

Анас ибн Молик (рз.): “Мен сизларга кўп ҳадис айтиб берардим-у, лекин Расулуллоҳ (сав) айтган бир сўзлари мени шаштимдан қайтаради, у киши: “Кимки менинг номимдан ёлғон сўзласа, жойини дўзахдан тайёрлаверсин!” деганлар”, — деб айтганлар.

109-ҳадис

Салама (рз.)” Расулуллоҳ (сав): “Ким мен айтмаган нарсани айтса, дўзахдан ўзига жой тайёрлайверсин!” деганлар”, — деб айтганлар.

110-ҳадис

Абу Ҳурайра (рз.): “Расулуллоҳ (сав): “Фарзандларингизга исмимни қўйинглар, Абулқосим деб кунямни қўйманглар! Кимки мени тушида кўрса, ўзимни кўрибди, чунки шайтон менинг суратимга кира олмайди, кимки менинг номимдан ёлғон сўзласа, дўзахдан ўзига жой тайёрлайверсин!” деганлар”, — дейдилар (яна қ 3539, 6288, 6197,6993).

*****

Кўриб турганингиздек, аёлларга илм ўргатмоқ мавзусига оид ҳадис юқорида келтирилди.

59-62 ҳадислар

63-67 ҳадислар

68-73 ҳадислар

74-80 ҳадислар

765 марта ўқилди