Европада янги футбол мавсуми бошланиши кутилмоқда. Барча клублар аллақачон тайёргарлик жараёнларини бошлаб юборришган. Топ-жамоалар ҳам бундан мустасно эмас. Ўқув-йиғин машғулотлари ўтаётган мамлакатларда халқаро ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Эътиборингизга «Ливерпуль» — «Бавария» ҳамда «Ювентус» — «Реал» Мадрид ўйинларининг шарҳларини ҳавола қиламиз.
Халқаро ўртоқлик учрашувлари Сингапурда
Сингапур давлатининг Калланг ҳудудида жойлашган «Stadium of Singapore» ўйингоҳида Англиянинг «Ливерпуль» ҳамда Германиянинг «Бавария» жамоалари ўзаро кураш олиб боришди. Сингапур Миллий стадионида кечган қизиқарли ўйинда 3:4 ҳисоби қайд этилиб, мюнхенликларнинг ғалабаси билан якунланди. Аввалига нидерландиялик Гакпо ва ван Дейкларнинг голлари эвазига инглизлар 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишганди. Аммо, биринчи бўлимнинг ўзида Гнабри ва Санелар орадаги фарқни йўққа чиқаришди. Ҳисоб тенглашди.
Иккинчи бўлимда Клопп шогирдлари Диаснинг голи билан яна олдинга ўтиб олишди. Лекин, «Бавария» таркибида Станишич ва Крэтциглар немисларга ғалабани келтирган голларни Алиссон дарвозасига йўллашди. Ўйин статистикасига қарайдиган бўлсак тўп билан муомала қилиш бўйича кўрсаткич 40% га 60% ни ташкил қилди, Германия клуби фойдасига. Стадионга йиғилган минглаб мухлислар ажойиб ўйин гувоҳига айланишди. Ушбу клублар кейинги ўйинларга тайёргарликни давом эттиришмоқда.
Халқаро ўртоқлик учрашувлари
«Ливерпуль» — «Бавария» 3:4
Голлар: Гакпо (2), ван Дейк (28), Диас (66) — Гнабри (33), Сане (42),, Станишич (80), Крэтциг (90).
«Ливерпуль»: Алиссон, Александер-Арнолд (Цимикас, 62), Матип (Конате, 46), ван Дейк (Куанса, 76), Робертсон (Эллиотт, 62), Собослаи (McConnell, 76), Мак Аллистер (Нуньес, 46), Джонс (Кларк, 75), Салоҳ (Доук, 76), Диогу Жота (Диас, 46), Гакпо (Гомес, 62).
«Бавария»: Зоммер (Ульрайх, 46), Павар (Крэтциг, 61), Упамекано (Станишич, 61), Ким Мин Чжэ (де Лигт, 46), Дэвис (Мазрауи, 61), Киммих (Павлович, 69), Лаймер (Горетцка, 61), Сане (Коман, 46), Мусиала (Ибрагимович, 61), Гнабри (Гравенберх, 61), Тель (Сарр, 69).
Огоҳлантиришлар: Гакпо (56), Александер-Арнолд (58).
«Stadium of Singapore» ўйингоҳи
АҚШда эса нима гаплар?
Мана шундан баҳслардан бири АҚШнинг Флорида штатида ҳам бўлиб ўтди. Орландо шаҳридаги «Ситрес Боул» стадионида Италиянинг «Ювентус» жамоаси Испаниянинг «Реал» Мадрид клубига қарши майдонга чиқди. Шиддатли беллашувда 3:1 ҳисоби қайд этилиб, туринликларнинг ғалабаси билан якунланди. Италия жамоаси таркибида Кин, Веа ва Влаховичларнинг голларига Мадрид сафида Винисиус Жуниор битта голи билан жавоб қайтарди. «Реал» навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб олди.
Мавсум-олди тайёргарлик жараёнлари давом этмоқда.
Ўртоқлик учрашуви
«Ювентус» — «Реал» Мадрид 3:1
Голлар: Кин (1), Веа (20), Влахович (90) — Винисиус Жуниор (38).
«Ювентус»: Шченсни (Пинсольо, 46), Алекс Сандро (Гатти, 46), Данило (Хужсен, 72), Бремер (Ругани, 67), Костич (Соуле, 72), Локателли (Барренечеа, 73), Маккенни (Николусси-Кавилья, 67), Миретти (Айлинг, 46), Веа (Камбьязо, 46), Кьеза (Влахович, 77), Кин (Милик, 46).
«Реал» Мадрид: Куртуа, Начо (Милитао, 63), Рюдигер (Тчуамени, 63), Фран Гарсия (Одриосола, 78), Модрич (Вальверде, 63), Кроос (Пас, 83), Камавинга (Алаба, 63), Беллингем, Васкес (Карвахаль, 63), Винисиус Жуниор (Браим Диас, 77), Хоселу (Родриго, 63).
Огоҳлантиришлар: Бремер (4), Гатти (54), Локателли (56), Барренечеа (89), Милик (90).
«Ситрес Боул» стадиони.
Ҳозирча халқаро ўртоқлик учрашувлари шу тарзда кечмоқда. Сайтимизни кузатиб боринг, топ-ўйинлар ҳақида маълумотларни беришда давом этамиз.
