Мусо алайҳиссаломнинг Хизр алайҳиссалом ҳузурларига борганлари

мусо алайҳиссаломнинг хизр алайҳиссалом

Азиз юртдошлар, эътиборингизга ватандошимиз Имом Ал-Бухорийнинг саҳиҳ ҳадислар тўпламидан лавҳалар беришда давом этамиз. Бу саҳифада 74-80 сонлар билан танишиб чиқасиз. Мусо алайҳиссаломнинг Хизр алайҳиссалом ҳузурларига борганлари ҳақидаги маълумотларни билиб оласиз.

Мусо алайҳиссаломнинг Хизр алайҳиссалом билан учрашганлари

17-боб

Мусо (ас)нинг денгиз бўйлаб Хизр (ас) ҳузурларига борганлари

Мусо (ас)нинг Хизр (ас) билан учрашганлари хусусида Аллоҳ таолонинг ояти каримасида бундай дейилган: “Сенга билдирилган билимдан, менга ҳам тўғри йўлни таълим беришинг учун сенга эргашсам майлими?” (“Каҳф” сураси, 66-оят).

74-ҳадис

Ибн Аббос билан ал-Ҳарр ибн Қайс Мусо (ас) билан учрашган кишига (яъни, Хизр (ас)га қизиқиб қолдилар. Ибн Аббос: “Хизр билан учрашганлар”, — деди. Шу пайт уларнинг ёнидан Убай ибн Каъб ўтиб қолди. Ибн Аббос уни чақириб: “Биз Ҳарр билан иккимиз Мусо (ас)га йўлиққан киши тўғрисида тортишиб қолдик. Расулуллоҳ (сав)дан шу тўғрисида эшитганмисиз?” – деди. “Ҳа, эшитганман, — деди Убай, — Мусо (ас) Бани Исроил қавмларидан бир тўдасининг ичида турган эдилар, бир киши келиб: “Ўзингиздан олимроқ бирор киши борлигини билурмисиз?”, — деб сўрабди. Мусо (ас): “Йўқ”, — деб жавоб берибдилар”. Аллоҳ таоло Мусога: “Ҳа, Хизр деган бандам бордир”, — деб ваҳий қилди. Мусо (ас) Хизр билан учрашмоқ йўлини сўрадилар. Аллоҳ таоло ҳут (ҳут-балиқ) учрашув аломати бўлажагини билдирди. “Ҳут кўзингдан ғойиб бўлгач, орқангга қайт, Хизр билан учрашасан.”, — дейилди. Мусо (ас) денгиз бўйлаб ҳут ортидан кета бошладилар. Бир вақт Мусо (ас) ғуломлари: “Қоятош олдига бориб тўхтаганимизда, менмшайтон адаштириб, ҳутни йўқотдим”, — деди. Мусо (ас): “Бизга худди шу керак эди””, — дедилар. У ерда Хизр (ас)ни топдилар ва Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг (“Каҳф” сурасида) айтиб берган Мусо ва Хизр воқеаси содир бўлди” (яна қ. 78, 122, 2267, 3278, 3400, 4725, 4726).

18-боб

Расулуллоҳ (сав)нинг “Илоҳи, бу йигитга Қуръони каримни ёд олмоқни ва уни (теран) тушунмоқни насиб айлагин!” – деб дуо қилганлари

Абдуллоҳ ибн Аббос айтганлар: “Жаноб Расулуллоҳ (сав) мени қучоқлаб туриб: “Илоҳи, бунга Қуръони каримни ёд олмоқни ва тушунмоқни муяссар айлагин” – деб дуо қилдилар” (яна қ. 143, 3756, 7270).

19-боб

Қачон ёш болага танбеҳ бериш тўғри бўлади?

76-ҳадис

Абдуллоҳ ибн Аббос айтганлар: “Расулуллоҳ (сав) Минода (Маккада қубонлик келтириладиган жойда) намоз ўқиб турган эдилар, қибла томон тўсиб қўйилмаган эди. Мен балоғатга етай деб қолган йигитча эдим. Бир урғочи эшак миниб, намоз ўқиётганлар олдидан ўтдим, кейин эшакни ўтлатгани қўйиб юбордим-да, намоз ўқидим. Шу қилмишим учун ҳеч ким менга танбеҳ бермади” (яна қ. 493, 861, 1857, 4412).

77-ҳадис

Саҳоба Маҳмуд ибн Рабиъ айтганлар: “5 ёшимда Расулуллоҳ (сав)нинг пақирдан бир хўплам сув олиб, юзимга пуркаб юборганларини эслайман” (яна қ. 189, 839, 1185, 6354, 6422).

20-боб

Илм олиш ниятида сафар қилиш

78-ҳадис

Ушбу ҳадис билан Қуръони каримда баён этилган Мусо (ас) билан Хизр (ас) қиссаси ҳамоҳангдир (яна қ. 74).

21-боб

Илм ўрганиш ва ўргатишнинг фазилати

79-ҳадис

Расулуллоҳ (сав) айтганлар: “Аллоҳ таоло менга юборган ҳидоят (Аллоҳ таоло бандаларига кўрсатган тўғри йўл йўланма) сингариилм ҳам кўп ёққан ёмғирга ўхшайди. Баъзи ер соф, унумдор бўлиб, ёмғирни ўзига сингдиради-да, ҳар хил ўсимликлар ва кўкатлар ўстиради ва баъзи ер қурғоқ, қаттиқ бўлиб, сувни сингдирмасдан ўзида тўплайди, ундан Аллоҳ таоло бандаларини фойдалантиради. Одамлар сувдан ичадилар, ҳайвонлари ва экинларини суғорадилар. Баъзи ер эса текис бўлиб, сувни ўзида тутиб қолмайди, кўкатни ҳам кўкартирмайди. Буларниқуйидагича қиёслаш мумкин: Бир киши Аллоҳ илмини (исломни) теран ўрганади, теран тушуниб, ундан манфаатланади ва Аллоҳ юборган ҳидоятниўзи ўрганиб, одамларга ўргатади. Иккинчи бир киши илм ўрганиб одамларга ўргатади. Аммо ўзи амал қилмайди. Учинчи бир киши мутакаббирлик қилиб, ўзи ҳам ўрганмайди, ўзгаларга ҳам ўргатмайди. Булардан биринчиси мўъмин, иккинчиси фосиҳ, учунчиси кофирдир”.

22-боб

Илмга эътиборсизлик ва нодонлик (жаҳолат)нинг авж олиши

80-ҳадис

Расулуллоҳ (сав) айтганлар: “Илмга эътиборсизлик, нодонлик, ичкиликбозлик ва зинокорликнинг оммавий тус олиши қиёмат аломатларидандир” (яна қ. 81, 5231, 5577, 6808).

*****

Кўриб турганингиздек, Мусо алайҳиссаломнинг Хизр алайҳиссалом ҳузурларига борганлари ҳақида юқорида баён этилган.

27-30 ҳадислар

31-36 ҳадислар

37-41 ҳадислар

42-46 ҳадислар

47-51 ҳадислар

52-58 ҳадислар

1 241 марта ўқилди