Азиз дўстлар, ҳукмингизга ватандошимиз Имом Ал-Бухорийнинг саҳиҳ ҳадислар тўпламидан парчалар беришда давом этамиз. Бу саҳифада 110-116 сонларини ўқиб оласиз. Жумладан, тунда илм бериш хусусида маълумотга эга бўласиз.
40-боб
(Дин) илмини (китоб қилиб) ёзмоқ
111-ҳадис
Абу Жуҳаййфадан: “Ҳазрат Али (рз.) айтдилар: “Сизда Аллоҳнинг Китобидан бошқа китобборми?” Али: “Йўқ, фақат Аллоҳнинг Китоби, мусулмон кишига бериладиган “Фаҳм рисоласи” ва мана бу саҳифадаги нарса бордир”, — дедилар. Абу Жуҳайфа деди: “Бу варақдаги нима?” Али дедилар: “Хун ҳукми, асирни озод қилмоқ ва кофир учун мусулмондан қасос олмоқни ҳаромлиги (тўғрисида) “ (яна қ. 1870, 3047, 3172, 3179, 6755, 6903, 6915, 7300).
112-ҳадис
Абу Ҳурайра (рз.)дан: “Макка фатҳ қилинган йили Ҳузоа қабиласи Бани Лайс қабиласидан бир кишини ўлдирди (жоҳилия даврида қабиладошларидан бир кишини ўлдиришгани учун қасос олишган). Бу хабар Жаноб Расулуллоҳ (сав)га етказилди. Расулуллоҳ (сав) туяларига миниб ваъз айтдилар: “Аллоҳ таоло Маккаю мукарримадан ўлимни бартараф қилди (ёки фил аскарларини, ровий иккиланаяпти), Расулуллоҳ (сав)нинг ҳамда мўминларнинг қўлини баланд қилиб, уларни мағлуб этди. Огоҳ бўлинглар! Маккада уруш қилмоқ ва ўлдирмоқ мендан аввал ҳам бирор кишига рухсат этилмаган (ҳалол бўлмаган) ва мендан кейин ҳам бирор кишига рухсат этилмайди (ҳалол бўлмайди). Кундузи бир соатгина (ҳалол бўлди) изн берилди, уруш қилмоқ ва ўлдирмоқ шу соатдан эътиборан ҳаромдир (ман этилади).
Макканинг тикани ҳам юлинмагай, дарахти ҳам кесилмагай, тушиб қолган (йўқотилган) нарсаси ҳам олинмагай, фақат одамларга маълум қилиш учун олинади. Ким ўлдирилган бўлса , унинг қариндоши, икки йўлдан бирини танлайди, ё хунини олади, қасосини олади”. Яманликларданбири келиб: “Ё Расулуллоҳ, менга изн беринг!” – деди. Расулуллоҳ : “Фалончига ёзиб беринг!” – дедилар. Қурайш қабиласидан бир киши деди: “Ё Расулуллоҳ, тиканлари юлинмасин, дарахтлари кесилмасин, дедингиз, бироқ (хушбўй ўсимлик) ўрилса, майли денг! Ё Расулуллоҳ, биз изхирни ўриб, уйларимизга олиб борамиз ва қабрларимизга қўямиз”. Расулуллоҳ: “Изхир ўрилса, майли”, — дедилар” (яна қ. 2434, 6880).
113-ҳадис
Абу Ҳурайра айтадилар: “Расулуллоҳ (сав)нинг саҳобалари орасида ҳадисларни мендан кўра кўпроў биладиган киши йўқ. Ёлғиз Абдуллоҳ ибн Амргина кўпроқ билар эди, чунки у ёзишни билар, мен эса билмас эдим”.
114-ҳадис
Ибн Аббос бундай дедилар: “Расулуллоҳ (сав) (оғриқ) касаллари зўрайгач: “Қоғоз келтиринглар (дафтар-қалам) сизларга бирор нарса ёзиб бераман, кейин адашмайсизлар”, — дедилар. Ҳазрат Умар (ёнидаги саҳобаларга): “Расулуллоҳ (сав)ни (оғриқ) дарденгиб қўйди, бизда Аллоҳнинг Китоби бор-ку, бизга шу кифоя”, — дедилар.Шунда саҳобалар ўртасида ғовур-ғовур бошланиб, гап кўпайиб кетди. Расулуллоҳ (сав): “Мени холи қўйинглар (олдимдан чиқинглар), менинг қошимда жанжал қилманглар!” дедилар. Ибн Аббос ташқарига чиқиб: “Бу бахтсизликдир, Расулуллоҳ (сав)нинг ёзиб бераман, деган нарсаларига тўлқинлик қилган нарса – бахтсизликдир!” – деб айтдилар (яна қ. 3053, 3168, 4431, 4432, 5669, 7366).
Тунда илм бериш ҳақида
41-боб
Тунда илм (таълим) бериш ва ваъз айтиш хусусида
115-ҳадис
Умму Саламадан: “Кунлардан бир куни кечаси Расулуллоҳ (сав) уйғониб дедилар: “Субхоналлоҳ, бу кеча қанчадан-қанча фитналар нозил қилдийкин ва қанчадан-қанча раҳмат хазинасини эшикларини очдийкин. Ҳужраларда ухлаб ётганларни (ибодатга) уйғотинглар, бу дунёда кийимли одам – охиратда ялонғочдир!” – дедилар” (яна қ. 1126, 3599, 5844, 6218, 7069).
42-боб
Тунда илмдан суҳбатлашиш
116-ҳадис
Абдуллоҳ ибн Умардан: “Расулуллоҳ (сав) ҳаётларида сўнги марта биз билан хуфтон намозини ўқидилар. Икки елкаларига салом юерганларидан сўнг, ўринларидан туриб: “Биласизми, бу кечани? Шу кечадан бошлаб тўлиқ 100 йил ўтгач, ер юзида (ҳозир, шу ерда ўтирган) кишилардан биронтаси қолмайди”, — дедилар” (яна қ. 564, 601).
*****
Кўриб турганингиздек, тунда илм бериш ҳақида юқорида ҳадис келтирилмоқда.
