Азиз ватандошлар, ҳукмингизга юртдошимиз Имом Ал-Бухорийнинг саҳиҳ ҳадислар тўпламидан лавҳалар бериб боришда давом этамиз. Бу саҳифада 88-93 сонлари билан танишиб оласиз. Навбат билан илм олмоқ ҳақида маълумотларга эга бўласиз.
27-боб
Вужудга келган масалани сўраб, билиб олиш учун сафар қилиш ва қайтгач, оила аъзоларига ўргатиш ҳақида
88-ҳадис
Уқба ибн Ҳарс (рз.) саҳоба Абу Иҳобнинг қизига уйланди. Шунда бир хотин келиб. Уқбага: “Мен сени ҳам, сен уйланаётган қизни ҳам эмизганман”, — деди. “Мен сизнинг мени эмизганингизни билмасман, менга айтган ҳам эмассиз”, — деди Уқба. Шундан сўнг, Уқба Мадинага, Расулуллоҳ (савнинг ҳузурларигабориб , бу тўғрида сўради. Расулуллоҳ (сав): “Қандай хотин қиласан, разои эмикдош синглинг деб сенга айтди-ку ахир!?” – дебдилар. Ажратиб қўйдилар. Қиз бошқа эрга тегибкетди (яна қ. 2052, 2640, 2659, 2660, 5104).
28-боб
Навбат билан илм олмоқ
89-ҳадис
Умар (рз.) айтдилар: “Мен ва Бани Умайя қабиласидан бир ансорий қўшним Расулуллоҳ ҳузурларига галма-гал қатнар эдик. Бир кун мен борардим, бир кун у борарди. Мен борсам қайтиб келгач, қўшнимга ўша куни пайғамбаримизга келган ваҳий ва бошқа хабарларни айтибберар эдим. У борса, қайтиб келгач, менга айтиб берар эди. Бир куни (шу кун қўшнимнинг навбати эди) қўшним эшигимни қаттиқ тақиллатиб, “Умар борми?” – деди. Мен қўрқиб кетдим, шошиболдига чиқдим. “Жуда қизиқ воқеа содир бўлди – деди у – Мадинага бориб,қизим Ҳафсани кўргани кирдим. Ҳафса йиғлаб ўтирган экан. “Расулуллоҳ сизларни талоқ қилдиларми?” – дедим. “Билмайман” – деди. Расулуллоҳ ҳузурларига кирдим, тик туриб: “Хотинларингизни талоқ қилдингизми?” – дедим. Расулуллоҳ: “Йўқ” – дедилар. “Аллоҳу акбар” – дедим (ансорлар билмай номақбул гап айтиб қўйгани учун Расулуллоҳ хотинларига: “Бир ой алоқа қилмайман”, — деган эдилар) (яна қ. 2468, 4913, 4914, 4915, 5191, 5218, 5843, 7256, 7263).
29-боб
Ваъз айтаётган ва илм ўрганаётган кишини ёқтирмаган нарсани пайқаганда ғазабланиши жоиз эканлиги ҳақида
90-ҳадис
Абу Масъуд (Ансорий) (рз.) айтдилар: “Расулуллоҳ (сав)га бир киши: “Ё Расулуллоҳ, фалончи намозни чўзиб юборганидан намозимнибузибқўйишимга оз қолади”, деди. Расулуллоҳ (сав)нинг ваъз айтаётганларидагишу кунгидан кўра ғазаблироқ ҳолатларини кўрмаганман. Ўшанда дндилар: “Эй одамлар, баъзи бирингиз халқни бездирмоқдасизлар (қочириб юбормоқдасизлар), энди кимки одамларга имом бўлиб (намоз) ўқийдиган бўлса, енгил қилиб ўқисин, чунки улар ичида касал, заиф ва ҳожатли кишилар бордир” (яна қ. 702, 704, 6110, 7159).
91-ҳадис
Расулуллоҳ (сав)дан бир киши топиб олинган нарса ҳукмитўғрисида сўради. Расулуллоҳ (сав) дедилар: “Бир йилгача пул топиб олганингни эълон қилгайсан. Эгаси келса, бергайсан. Агар келмаса, шзинг фойдалангин”. У киши айтди: “Йўқолган туяни-чи?” Жаноб Расулуллоҳ (сав) шунчалик ғазабландиларки, ҳатто юзлари қизариб кетди: “Туяга тегма, у сувсиз ҳам узоқ юра олади, оёғи бор.сувини топиб ичади, ўтини топиб ейди, эгаси топиб олгунча тегмагин!”. Бояги киши деди: “Йўқолган қўйни-чи?” Расулуллоҳ дедилар: “У сеники ёки биродарингники ва ёҳуд бўриникидир” (яна қ. 2372, 2427, 2428, 2429, 2436, 2438, 5292, 6112).
92-ҳадис
Абу Мусо дедилар: “Расулуллоҳ (сав) ёмон кўрган нарсалари тўғрисида эзмаланиб сўрадилар. Савол кўпайиб кетгач, ғазаблари келди ва дедилар: “Оғзингизга келган нарсани сўрайверинглар!” Бир киши деди: “Менинг отам кимдир, ё Расулуллоҳ?” “Отанг-Ҳузофадир”, — дедилар. Иккинчи бир киши туриб сўради: “Менинг отам-чи?” “Отанг – Салим озод қул”, дедилар. Ҳазрат Умар (рз.) Расулуллоҳнинг юзларидаги ғазабни кўргач: “Биз Аллоҳ азза ва жаллага тавба қиламиз (сизни хафа қилиб қўйганимиз учун)”, — дедилар” (яна қ. 7291).
30-боб
Имом ва муҳандиснинг ҳузурида тиз чўкиб ўтиришни афзаллиги
93-ҳадис
Анас ибн Моликдан: “Расулуллоҳ (сав) (жамоат) олдига чиқдилар (одамлар эзмаланиб савол беравердилар). Абдуллоҳ ибн Ҳузофа туриб: “Менинг отам кимдир?” – деди. “Отанг – Ҳзофадир”, — дедилар. Кейин, Расулуллоҳ (сав): “Сўрайверинглар, сўраверинглар!” – дедилар. Шунда Умар Одил (рз.) тиз чўкиб ўтирдилар-да: “Аллоҳни раббимиз деб билдик, исломнидинимиз деб тан олдик, Муҳаммад (сав)ни пайғамбаримиз деб танидик”, — дедилар. Расулуллоҳ (сав) ғазабларидан тушдилар” (яна қ. 540, 749, 4621, 6362, 6468,6486, 7089, 7090, 7091, 7294, 7295).
*****
Кўриб турганингиздек, «Навбат билан илм олмоқ» мавзусида юқоридагилар келтирилган.
