Ekopen ромлари нархи қанақа?

ekopen ромлари нархи

Бизнес бор жойда табиийки рақобат ҳам бор. Рақобат шундай нарсаки, унда хўжалик юритувчи корхоналар бир-бирлари билан қайсидир соҳада ўзаро беллашадилар. Кимдир сифатга урғу берса, кимдир нархни туширишга ҳаракат қилади. Яна кимдир эса мутлақо янги йўналишни таклиф қилади ва бозорда етакчига айланади. Бу табиий ҳолат, зеро шундагина жамият умумий ҳолатга кўра ривожланади. Пластик эшик ва ромлар ишлаб чиқарувчи корхоналарда ҳам худди шу сингари вазиятларга дуч келинади. Бугунга кунда ўз соҳасида этакчи бўлган Ekopen бренди мижозларга сифатли маҳсулот тақдим этиб келмоқда. Ekopen ромлари нархи эса кўпчиликни қизиқтириш турган гап.

Ekopen ромлари нархи ҳақида батафсил

Бир нарсани унутмаслик керак. Бирор бир соҳада харид учун қарор қилишдан олдин сифат, муддат ва нарх деган жиҳатларга эътибор қаратиш лозим. Акс ҳолда нимасидир етишмасдан қолади ва якунда мижоз кутган нарсасига эга бўлмайди. Ромлар ҳар қандай ойна ёки деразанинг ўзаги бўлиб, айнан унга қараб бутун конструкциянинг яроқлилик муддати аниқланади. Бир қарашда ПВХ деразалар ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари худди бирдек кўринади. Аслида эса унақа эмас. Фарқ вақт ўтгандан кейин билинади. Ромлар ораси очилишни бошлайди, ҳаво кириб совуқ ёки иссиқ ўтиб кетадиган бўп қолади. Арзон ромлар эгасини шу йўл орқали ҳафсаласини пир қилади. Ekopen ромлари нархи деганда эса сиз бемалол сифат уйғунлигини кутишингиз мумкин. Чунки, бу корхонанинг таклиф этаётган нархлари бозорда бемалол рақобатга чидай олади.

Ромлар бир неча тоифга бўлинади. Масалан, улар:

— А тоифали ромлар;
— Б тоифали ромлар;
— C тоифали ромлар.

А тоифали ромлар ташқари томондан 2, 8 мм ли деворчадан иборат бўлади. Ички томондан эса 2, 5 мм бўлади. Б тоифали ромлар эса ташқаридан 2, 5 мм ли деворчадан иборат бўлади. Ички томондан эса 2, 0 мм бўлади. C тоифали ромлар А га ҳам В га ҳам ўхшамайдиган сирасига киради.

Нархга яна нима таъсир кўрсатади?

Ekopen ромлари ва уларнинг нархи ҳақида гап кетганда, бир нарсани унутмаслик керак. Пластик детал бир унсурли ва мутлақ силлиқ бўлиши лозим. Ғадир-будурли уст-қаламга эга бу маҳсулотни сифатсиз эканлигини англатади. Устки қоплам бўлса юқорида айтилгандек бир унсурли ва ҳеч қанақа градиентсиз бўлиши шарт.

Яна бир жиҳати ромларнинг кенглиги. Стандарт нуқтаи назардан олиб қарасак у 58 мм бўлиши лозим. Бу классик вариантда турар жойлар учун мўлжалланади. 70 ммлилар эса баланд об-ҳавоси кескин биноларда учрайди. 90 мм бўлса «премиум-класс»ни англатади. Ромларнинг қалинлиги бўлса 2, 5 мм дан 3 ммгача бўлиши керак.

Хуллас, Ekopen корхонасининг ромлари нархи сизни қувонтиради. Марҳамат, бунга ўзингиз амин бўлинг.

Мурожаат учун:

Телефон: +99878-1201200
Веб сайт: https://ekopen.uz

300 марта ўқилди