Қадрли дўстлар, Биз сизнинг ҳукмингизга юртдошимиз Имом Ал-Бухорийнинг саҳиҳ ҳадислар тўпламидан парчалар беришда давом этамиз. Бу саҳифада 122-123 сонлари билан танишасиз. Одамларнинг энг олими ким, деган масаласи бўйича маълумотларни ўзлаштирасиз.
Одамларнинг энг олими ким, деган савол ҳақида
45-боб
“Одамларнинг энг олими қайсидир?”, деб сўралганда, “Олим кишини Аллоҳ билади”, — деб жавоб қилишнинг маъқуллиги
122-ҳадис
Саид ибн Жубайр Абдуллоҳ ибн Аббосга: “Навф ал-Баколий: “(Хизр билан учрашган) Мусо – Бани Исроил пайғамбари эмас, балки балки бошқа Мусо бўлган, деб даъво қилаяпти”, — деганда, Абдуллоҳ ибн Аббос: “Ёлғон айтибди, у Аллоҳнинг душмани экан”, — дебдилар.
Убай ибн Каъб Расулуллоҳ хусусларида бундай ривоят қилганлар: “Мусо(ас) Бани Исроил қавмига ваъз айтиб турган эдилар. “Одамларнинг энг олими ким?” – деб сўрашди. Мусо (ас): “Мен ҳаммадан олимроқман”, дедилар. “Аллоҳ билади”, демаганлари учун Аллоҳ таоло у кишига танбеҳ бериб,”Икки денгизнинг бир-бирига қўшиладиган ерида бир бандам бор, у сендан олимроқдир” – деган ваҳий юборди. “Ё раббий, қандай қилиб у киши билан учрарашаман”, — дедилар. “Бир саватга балиқ солиб, сўнг ўша томонга қараб юргин, агар балиқни йўқотсанг, Хизр ўша ерда бўлади”, — дейилди.
Мусо (ас) Юшаъ деган ғуломлари билан саватга балиқ солиб, йўлга чиқдилар. Катта қоятош олдига борганларида, саватни қўйиб уйқуга кетдилар. Балиқ саватдан чиқиб, денгизга тушиб, сузиб кетди. Мусо (ас) ва ғуломлари таажубда қолдилар (чунки ўша балиқ ўлик эди). Кечанинг қолган қисмида ва кун бўйи юрдилар. Эртасига тонг отгач, Мусо (ас) йигитга: “Нонушта келтир, бу сафаримизда машаққат тортдик”, — дедилар. Мусо (ас) тайинланган жойга етиб боргунга қадар бошқа машаққат чекмадилар. Йигит деди: “Кўрдингизми, қоятош олдида дам олганимизда балиқни ёдимдан чиқарибман (йўқолибди)”. “Биз истаган нарса ҳам ҳудди шу эди”, — дедилар. Мусо (ас) ва ғулом орқага, қоятош томонга йўл олишди. У ерга етиб келишганда, кийимини ёпиниб ётган кишини кўрдилар.
Мусо (ас) салом бердилар. Хизр: “саломнинг ўрни эмас”, — дедилар. Мусо дедилар: “Мен Мусоман”. Хизр дедилар: “Бани Исроил Мусоми?” “Ҳа, Аллоҳ билдирган илмингиздан менга ўргатишингиз учун сизга эргашсам майлими? – дедилар Мусо, “Менга эргашмоққа сабрингиз чидамайди, эй Мусо!” – дедилар Хизр (ас). “Аллоҳ таоло сизга бир илм ўргатгандирки, уни мен билмайман. Менга бир илм ўргатганки, уни сиз билмассиз, Иншоаллоҳ, мен сабрли бўламан, кўрасиз, сизга осийлик қилмайман”, — дедилар Мусо (ас).
Ҳадиснинг давоми
Сўнг дарё соҳили бўйлаб юриб кетишди. Кемалари йўқ эди, бир кема ўтди, кемадагилардан (ўзларини) олиб кетишни сўрадилар. Улар Хизрни таниб, ҳақ олмасдан олиб кетдилар. Кема четига бир чумчуқ келиб қўнди, бир-икки чўқиб, сув ичди. Хизр Мусога дедилар: “Сен билан мен билан илм чумчуқ денгиздаги сувни чўқилаб озайтиролмагани каби, Аллоҳ илмини ҳам камайтиролмайди”. Хизр (ас) кема тахтасидан бирига тиралиб, синдириб қўйдилар.
Шунда Мусо дедилар: “Ҳақ олмасдан бизларни олиб кетаётганларнинг кемасини тешиб, одамларни ғарқ қилмоқчимисиз?” Хизр дедилар: “Айтмадимми, сабр қилмайсан, деб!”. Бу Мусо (ас)нинг (Хизр (ас) сўзларини) биринчи бор унутишлари эди. Сўнг жўнаб кетишди.
Бир жойда Хизр (ас) ўйнаб турган болалардан бирининг бошининг қўллари узиб ташладилар. Мусо дедилар: “Бегуноҳ одамни ноҳақ ўлдирдингиз”. Хизр дедилар: “Айтмадимми. Сенга, мен билан юрмоққа сабр қилолмайсан деб!”.
Абу Суфён: “Хизр (ас) шундай деб таъкидладилар, кейин жўнаб кетишди”, — дейди. Бир қишлоққа келиб, қишлоқ аҳлидан меҳмон қилишларини сўрашди, лекин улар бош тортишди. Қишлоқда улар йиқилаёзган бир деворни кўрдилар. Хизр (ас) “тузатиб қўяман” деган маънода қўллари билан ишора қилдилар. Деворни тўғрилаб қўйдилар. Мусо дедилар: “Агар хоҳласанг, шунга ҳақ оласан”. Хизр дедилар: “Мана бу (сўзинг) сен билан менинг ажралишимизга сабабдир”. Расулуллоҳ (сав): “Аллоҳ таоло Мусони раҳмат қилсин! Жуда ҳам яхши кўрар эдик уни, агар сабр қилганда (жуда ажойиб нарсаларни кўрар эди), иккалалари ўртасида бўлган ишларни бизга ҳикоя қилиб беришар эди”, — деб айтдилар” (яна қ. 74).
46-боб
Ўтирган олимдан тик турган ҳолда масала сўрашнинг мумкинлиги
123-ҳадис
Абу Мусо ал-Ашъарий (рз.)дан: “Бир киши Расулуллоҳ (сав) ҳузурларига келиб, деди: “Ё Расулуллоҳ,қайси жанг Аллоҳ йўлида қилинган жанг ҳисобланади? Биттамиз ғазабдан урушамиз,биттамиз қриндошларимизни ҳимоя қилиб урушамиз”. Жаноб Расулуллоҳ сўровчига бошларини кўтариб қарадилар.Сўровчи тик турганлиги учун Расулуллоҳ (сав) бошларини кўтариб дедилар: “Кимки Аллоҳнинг сўзини юқори (устун) бўлсин деб жанг қилса, у жанг Аллоҳ йўлида қилинган жангдир!” (яна қ .2810, 3126, 7458).
*****