Шайтонга тош отадиган жойда савол сўраш ҳақида ҳадис

шайтонга тош отадиган жой

47-боб

Рамйул-Жиморда (шайтонга тош отадиган жойда) савол ва фатво сўраш

124-ҳадис

Абдуллоҳ ибн Амрдан: “Расулуллоҳ (сав)ни Жамратул-ақабада (шайтонга тош отадиган ерда) кўрдим, бир киши: “Ё Расулуллоҳ, тош отмасимдан аввал қурбонлик қилиб қўйибман?” – деб сўраган эди. “Отавер, зарари йўқ”, — дедилар: Бошқаси: “Ё Расулуллоҳ, қурбонлик сўймасдан аввал сочимни олдириб қўйибман?” – деди. У зот (сав) “Сўявер, зарари йўқ”, — деб жавоб бердилар” (яна қ. 83).

48-боб

Аллоҳ таолонинг “Сизларга эса оз илм бергандир” (“Исро” сураси, 85-оят) деган ояти каримаси ҳусусида

124-ҳадис

Абдуллоҳ ибн Маъсуд (рз.)дан: “Расулуллоҳ (сав) билан Мадинанинг харобароқ ерида кетаётган эдик. Расулуллоҳ қўлларида хурмо ёғочидан қилинган хасса тутиб олган эдилар. Бир тўда яҳудийлар ёнидан ўтаётганимизда улардан айримлари: “У кишидан руҳ тўғрисида сўранглар”, деб айтишди. Баъзилари: “Сўраманглар, сизлар инкор қилган нарса ҳақида жавоб айтмайди”, — дейишди. Яна баъзилар: “Албатта сўраймиз”, — дейишди. Шулардан бири туриб: “Ё Абдулқосим, руҳ нима?” – деди. Жаноб Расулуллоҳ жим қолдилар. Мен ўзимча: “У кишига ваҳий нозил бўлаяпти”, — дедим. Расулуллоҳни яҳудийлардан пана қилиб (ўртада) турди. Ўзларига келгач: “(Эй, Муҳаммад!) Сиздан руҳ ҳақида сўрайдилар. Айтинг: “Руҳ фақат Раббимнинг ишидандир”. Сизларга эса оз илм берилгандир” (“Исро” сураси, 85-оят), — дедилар. Ал-Аъмаш: “Биздаги (нусҳада) шундай ўқилади” – деган (яна қ. 4721, 7297, 7456, 7462).

49-боб

Баъзилар нотўғри тушунмасин, деб ўзи ихтиёр қилган нарсалардан воз кечиш

126-ҳадис

Асвад ибн Язиддан: “Абдуллоҳ ибн Зубайр менга: “Ойша онамиз сенга кўп сир айтадилар, Каъба тўғрисида сенга қандай ҳадис айтдилар?” – деди. Мен унга Ойша онамиз бундай деганлар, дедим: “Расулуллоҳ (сав): “Эй Ойша, агар қавм курдан янги чиққан (эндигина мусулмон) бўлмаганда эди, Каъбани тешиб, эшигини иккита қилар эдим. Биридан кириб, иккинчисидан чиқадиган қилар эдим”. Кейинчалик Абдуллоҳ ибн Зубайр Расулуллоҳнинг ниятларини амалга оширган (бу Каъбанинг 4-таъмириэди. 5-таъмир Ҳажжож даврида бўлган) (яна қ. 1583, 1584, 1585, 1586, 3368, 4484, 7243).

50-боб

Тушунишни истамаган қавм ўрнига тушунадиган қавмга илм ўргатиш ҳақида

127-ҳадис

Ҳазрат Али (рз.): “Одамларга ақли етадиган нарсани гапиринглар. Аллоҳ ва Расулини ёлғончига чиқаришини истайсизми?” – деган эканлар.

222 марта ўқилди