Эътиборингизга Имом Ал-Бухорийнинг саҳиҳ ҳадислар тўпламидан парчалар беришда давом этамиз. Бу саҳифада 47-51 сонлари билан танишиб чиқасиз. Амали ҳабата бўлиш ҳақидаги маълумотларни билиб оласиз.
35-боб
Жанозада қатнашиш имондандир
47-ҳадис
Жаноб Расулуллоҳ (сав) Айтганлар: “Кимки бир мусулмон одамнинг жанозасида Аллоҳга ишониб, унинг савоб беришидан умид қилиб қатнашса ва жаноза ўқилиб, майит дафн қилгунга қадар бирга бўлса, албатта у одам ажр (савоб) олиб қайтади. Ҳар бир қийрот Уҳуд тоғидекдир. Кимки жаноза ўқиб, майит дафн қилмасдан аввал қайтса, у киши 1 қийрот ажр олиб қайтади” (яна қ. 1323, 1324, 1325).
Амали ҳабата бўлиш дегани нима?
36-боб
Мўмин ўзи билмаган ҳолда амалини ҳабата (бекор) бўлиб қолишдан қўрқиши лозим
Иброҳим ат-Таймий айтганлар: “Сўзимни бажарадиган солиҳ амалимга номунофиқ (зид келадиган) қилиб гапирмадим, мабода, ўзим амал қилмаган нарсани айтсам, ёлғончи, ҳисобига кириб қолишдан жуда қўрқдим.
Ибн Али Мулайка айтдилар: “Расуллуллоҳнинг 30 дан ортиқ саҳобаларини билардим. Уларнинг ҳар бири солиҳи амалига нифоқ аралашидан қўрқарди”.
Ҳасан Басрий айтганлар: “Нифоқ аралашидан фақат мўмин одам қўрқади, мунофиқ одам қўрқмайди. итоатсизликда, осийликда, биродарлари билан уришишда давом этмоқнинг гуноҳидан қўрқмайди. Аллоҳ таоло ояти каримасида: “Яна, улар била туриб, қилмишларида давом этмайдиган кишилардир” (“Оли Имрон” сураси, 135-оят), — деган.
48-ҳадис
Жаноб Расулуллоҳ (сав).айтганлар: “Мусулмоннинг сўкиши фосиҳлик, қотилиги эса кофирликдир” (яна қ.6044, 7076).
49-ҳадис
Расулуллоҳ (сав).Лайлатул Қадрнинг қайси кун келишини айтмоқчи бўлиб чиққанларида икки мусулмон жанжаллашиб турган экан. Расулуллоҳ (сав) дедилар: “Лайлатул Қадрнинг ҳабариниайтмоқчи эдим, фалончи билан пистончи уришиб турганига кўзим тушиб, ёдимдан кўтарилиб кетибди. Шоядки, омадингиз келса, Лайлатул Қадрни рамазон ойининг (25-27-29-кечаларида қидиринглар!” (яна қ. 2023, 6049).
37-боб
Жаброил (ас)нинг имон, ислом, эҳсон ва қиёмат вақти тўғрисида Расулуллоҳ (сав)дан сўраганлари ва Расулуллоҳнинг жавоблари, “Жаброил (ас) сизларга динингизни ўргатгани келди, мазкур сўзларнинг барчаси дин демакдир”, — деганлари, Абдулқайс қабиласидан келган кишиларга имонни баён қилганлари
Аллоҳ таоло ояти каримасида: “Кимки исломдан ўзга динни истаса (ихтиёр этса), ундан (у дин) сира қабул қилинмағай” (“Оли Имрон” сураси, 85-оят)”, — деган.
50-ҳадис
Бир куни Расулуллоҳ (сав).кўпчилик билан суҳбатлашиб турган эдилар. Бир киши қошларига келиб, салом бергач: “Имон нима?” – деб сўради.”Имон Аллоҳга , унинг фаришталарига, пайғамбарларининг ҳақ эканлигига, Аллоҳни қиёмат кунида кўришга, ўлгандан сўнг тирилишга ишонишдир”, — дедилар. ”Ислом нима?” – дедию “Ислом Аллоҳга (ширк келтирмасдан) ибодат қилмоғинг, беш вақт намоз ўқимоғинг, фарз закотни бермоғинг ва Рамазон рўзасини тутмоғингдир”, — деб жавоб қилдилар. “Эҳсон нима?” – деди. ”Аллоҳга уни турганингдек ибодат қилмоғингдир. Агар сен кўрмаётган бўлсанг, у сени кўриб туради”, — дедилар. “Қиёмат қачон?” – деди. “Сўралаётган киши сўрагувчидан ортиқ билмайди, бироқ аломатларини айтиб берай, улар қуйидагичадир: хотинлар ўз эгаларинитуғадиган бўлганда (болалар ота-оналарига,хўжайин бўлиб уларнинг дилин оғрита бошлаганда), туябоқувчилар баланд-баланд иморат сола бошлаганда, 5 та ғаройиб (сир) нарса бор, уни фақат Аллоҳ билади, улардан биттаси – қиёматнинг қачон бўлишидир”, — деб ўша мазмундаги ояти каримани ўқидилар. Кейин, ҳалиги киши қайтиб кетди. Расулуллоҳ (сав).дедилар: “Қайтаринглар ҳалиги кишини (саҳобалар тушинсинлар деб шундай қилдилар)!” Орқасидан чиқиб, топмадилар. Расулуллоҳ (сав).дедилар: “Бу Жаброилдир, сизларга динингизниўргатгани келганди”. Имом Бухорий айтадилар:”Расулуллоҳ (сав).юқоридаги ҳамма нарсаларни имондан деб ҳисобладилар” (яна қ.4777).
38-боб
51-ҳадис
Византия подшоси Ҳирақл Абу Суфёнга: “Бу динга кирувчилар кўпаймоқдами, озаймоқдами?” – деб сендан сўрасам, “Кўпаймоқда, имон ҳам шунақа, то мукаммал бўлгунча кўпаяверади”, — дединг. “Бу динга кирганлардан бирор киши ёқтирмай чиқиб кетяптими?” – десам, “Йўқ, имон хусусида ҳам шундайдир. Имон нури дилларга киргандан сўнг уни ҳеч ким ёмон кўрмайди” – дединг”, деб айтган экан (яна қ. 7).
*****
Амали ҳабата бўлиш ҳақида маълумотларга эга бўлдингиз.