Тошкентда SEO курслар — Телефон 977508030

тошкентда seo курслар

Веб сайти бор ёки тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган инсонлар иккига бўлинади. Биринчи тоифа инсонлар — SEO оптимизация деган иборани билади, иккинчи тоифа инсонлар уни билмайди. Ҳамма гап ҳам шунда. Тўғри, бирор бир маҳсулот ёки хизмат тури ҳақидаги маълумотни Google топ-10 ёки Яндекс топ-10 саҳифада чиқаришнинг битта тезгина йўли бор. У ҳам бўлса контекст реклама қилиш. Лекин, бу контекст рекламанинг ҳам ўзига хос минус тарафлар бор. Доим пул тўлаб туриш керак, рақобатчилар тепага чиқиб кетмаслиги учун «ставкалар»ни ошириб туриш шарт ва ҳоказо. Аммо, сизга узоқ муддатли траффик олиб келадиган ва худди контекст реклама каби маълумотни топ-10 рўйхатда чиқаришнинг иккинчи йўли ҳам бор. Бу — веб сайтни SEO оптималлаштириш деганидир. Тошкентда SEO курслар деб, излаяпсизми демак тўғри йўлдасиз. Бу илмни ўрганиб олиш лозим. Акс ҳолда келажакда кўп пулга тушишга тўғри келади.

Тошкентда SEO курслар ҳақида маълумот

Дўстлар, бу билимни бошқа жойлардан топиш жуда қийин. Фундаментал ёндошув орқали сизга тизимли илмни ҳамма ҳам бера олмайди. Шундай экан, агар сиз келажакда SEO оптимизация ҳақида профессионал тарзда шуғулланаман десангиз, албатта бу илмларни олишингиз керак бўлади. Бир ой давомида ҳафтасига икки марта 2 соатдан қатнаб, келажак касбларидан бирига эга бўласиз. Чунки СЕО жиҳатдан тўғри созланган веб сайт келажакда мева бериши турган гап. Агар ундан бизнес йўлида фойдаланилса, мижозлар оқимини олиб келади. Сабаби, аксарият одамлар Google ва Яндексдан излашади.

Келинг, мисол орқали тушинтирайлик. Масалан, сиз кондиционерларни тузатасиз ва таъмирлайсиз. Мижозингиз сизга ўхшаганларни излаб юради ва улар Интернетда қидиришади. Дейлик, улар «ремонт кондиционеров в ташкенте» ёки ўзбекчасига «тошкентда кондиционерлар тузатиш» ёки лотин алифбосида «konditsioner tuzatish xizmati» деб излашади. Мана шу пайтда Google сизни кўрсатиб бериши шарт! Боз устига биринчи саҳифада — топ-10 рўйхатда. Сизни кўргач, керакли одам босади ва веб сайтингизга тушади. У ерда манзилингиз ва алоқа рақамларни кўради, қўнғироқ қилади. Сизга янги мижознинг ўзи йўқ жойдан чиқади. Веб сайтни тўғри созлаб қўйсангиз бўлди. Шундай экан, бу билимларга эга бўлиб олинг.

SEO курслар нимани ўргатади?

Веб сайтларни қидирув тизимларнинг юқори ўринларида чиқариш учун SEO жиҳатдан оптималлаштириш бўйича қуйидаги билимларни олиш керак бўлади.

1. ДОМЕН ВА ХОСТИНГ ҲАҚИДА ТУШУНЧА
Қандай қилиб тўғри домен танлаш, уни рўйхатга олиш ва қайси хостинг-провайдерда жойлаштириш масалалари ўрганилади.

2. САЙТЛАРНИНГ HTTPS ПРОТОКОЛИ ВА SSL СЕРТИФИКАТ ҲАҚИДА
Қидирув тизимлари наздида хавфли ва хавфсиз сайтлар тоифасини аниқлаш бўйича билим берилади.

3. САЙТНИНГ ТЎҒРИ ТИЗИМИ (СТРУКТУРАСИ) ҲАҚИДА
Қандай қилиб, тизим жиҳатдан тўғри веб сайт қилиш илми ўргатилади.

4. КАЛИТ СЎЗЛАР ҲАҚИДА ТУШУНЧАЛАР
Изланаётан калит сўзларни мониторинг қилиш, рақобатчиларни ўрганиш, ўша сўзларнинг ойлик статистикаси таҳлил қилинади.

5. КОНТЕНТ ҲАҚИДА ТУШУНЧА
Веб сайтнинг матни, расмлари, видео ва бошқа жиҳатлари ҳақида маълумот олинади. Мукаммал SEO матн ёзиш санъати ўргатилинади.

6. META TITLE, DESCRIPTION, KEYWORDS ТУШИНЧАЛАРИ
Сайт ядроси ҳисобланган матн семантикаси ҳақида илмлар ўрганилади. Уларни тўғри созлаш кўрсатилади.

7. ТЎҒРИ РАСМ ҚЎЙИШ СИРЛАРИ ҲАҚИДА
Веб сайтга расмни қандай қилиб тўғри қўйиш ва созлаш ҳақида илмлар берилади.

8. САЙТ ИЧКИ ҲАВОЛАЛАРИ ХУСУСИДА
Ишламайдиган саҳифалар, хато саҳифалар ва бир-бири билан боғланган саҳифалар ҳақида маълумот берилади.

9. ВЕБ САЙТНИНГ МОСЛАШУВЧАНЛИГИ (АДАПТАЦИЯ) ҲАҚИДА
Сайтнинг мобил версияси, планшет версияси ва десктоп версиялари ҳақида илм берилади. Юзабилити тушунчаси ўргатилади.

10. БЛОГ ЁКИ ЯНГИЛИКЛАР РУКНИ ҲАҚИДА
Сайтнинг асосини ташкил қиладиган янгилик ёки блок хабарлари ҳақида ахборот олинади.

Яна қандай билимлар берилади?

Юқоридагиларга қўшимча сифатида мана булар ҳам:

11. ROBOTS.TXT ФАЙЛИ БЎЙИЧА
Қандай қилиб тўғри robots.txt файлини яратиш ўргатилади.

12. SITEMAP.XML ФАЙЛИ БЎЙИЧА
Сайтнинг структурасини ташкил қилувчи Sitemap.xml файли ҳақида батафсил маълумот берилади.

13. GOOGLE SEARCH CONSOLE ВА ЯНДЕКС.ВЕБМАСТЕР ПЛАТФОРМАЛАРИ
Ушбу икки платформа ҳақида керакли маълумотлар берилади.

14. WORDPRESS МИСОЛИДА SEO МАТН ЖОЙЛАШТИРИШ
SEO матнни Google ва Яндекс сайтларининг топ-10 саҳифасида чиқариш йўллари ҳақида амалий билимлар кўрсатиш.

15. WORDPRESS ПЛАТФОРМАСИНИНГ SEO ПЛАГИНИ ҲАҚИДА
Ишни тезлаштирувчи плагинлар ҳақида кўрсатмалар бериш.

Кўриб турганингиздек, Тошкентда SEO курслар деганда шу илмлар назарда тутилмоқда. Бу билимлар сизни янаям бир поғона ўстиради. Тайёр мутахассисга айлантиради. Уёғини ўзингиз ҳал қилинг.

Мурожаат учун:

Телефон/Телеграм: +99897-7508030
Манзил: Метронинг «Миллий боғ» бекати

425 марта ўқилди