Онг ости тушунчаси ва унга қандай борилади? (давоми)

онг ости тушунчаси

Онг остимиздаги айрим функциялар она қорнидаёқ ишлашни бошлайди. Қолганлари орттирилган «тажриба» (одатлар) ва билимлар орқали келади. Яна бошқаси нимагадир ишончдан пайдо бўлади. Кўп ҳолатларда онг остида ноқислик бўлади ва мантиқан хатоликлар учраб туради. Бунинг сабаби — вазиятларни тўғри баҳолай олмасликдан, бузилиб келган маълумотлар асосига қурилган бўлади. Ёки ҳуддики бошқа йўли йўқдек қабул қилинган самарасиз қарорларнинг оқибатида бўлади. Бугун онг ости тушунчаси мавзусини давом этиирамиз.

Онг ости тушунчаси ҳақида янаям чуқурроқ

Агар туйғу ва ҳис-ҳаяжонни ҳис қилсак ва у чиқиши учун жой топа олмаса ичимизда катта босим пайдо бўлади. Натижада асаб бузилиб, психосоматик касалликлар келиб чиқади. Соғлиқ билан боғлиқ муаммоалар келиб чиқмаслиги ва йиғилган босимни тарқатиб юбориш учун онг остимиздаги мавжуд ахборот ёки маълумотларни қайта ёзиб чиқиш ва англаб етишимиз зарур. Яъни, маълум бир вазиятга бўлган муносабатимизни қайта кўриб чиқишимиз лозим. Демак, онг остимизни қайта дастурлаш учун бизга иккита йўл керак.

Биринчиси — бу дунёни тўғри тушиниш, ҳаётда муваффаққиятга эришиш учун янги билимларни эгаллайдиган вазиятлар керак. Яъни, эплай оладиган ҳамда қўлимиздан келадиган ишларни қайта қўлга киритишимиз шарт.

Иккинчиси — бу инсон онгига бўлган шундай таъсирки, унда қабул қилинаётган янги маълумот иношчли ва тартибланган ҳолда бўлади.

Демак, шундай экан миямиз қабул қилаётган ва ўзимизда ўтказиб юбораётган ахборот-маълумотларга жиддий тарзда эътибор қаратишимиз талаб этилади. Чунки, онг остимиз эшитяпти, кўряпти, қабул қиляпти ва ҳаммасини ёзиб бормоқда. Гарчи, улар онгимиздаги элакан ўтмаган ва кўзимизга ташланмаётган бўлса ҳам.

Шунинг учун ҳам онгимизни кенгайтириш ва шахсий қобиғимизни жойидан силжитишимиз зарур. Шундагина бу дунёни бутунлигича кўришни бошлаймиз. Бу орқали онг остимизга ўтиб кетган маълумотларни ёки қарашларни қайта кўтариб, такомиллаштириб, яна жойига тўғри қилиб ёзиб қўйиш мумкин бўлади.

Онг ости нималарни назорат қилади?

Инсоннинг онг ости унинг нафас олишини, юраги уришини ҳамда овқат ҳазм қилиш жараёнларини назорат қилади. Керак пайтда ўзида сақланаётган маълумотларни ишлатади. Тўғри, доим ҳам бизнинг фойдамизга эмас. Ухлаб ётганимизда эса айнан шу онг ости бизга тушга кирадиган ахборотларни тақдим этади. Шундай экан, кун давомида олаётган маълумотларимизга эътибор қаратишимиз лозим. Мияни нима билан тўлдираётган бўлсак дунё қарашимиз ва реал ҳаётни англашимиз ҳам шунақа бўлади.

Хулоса шуки, одамлар ўзим хоҳлагандек яшаяпман дейишадику, аслида уларнинг онг ости қандай хоҳлаётган бўлса шундай яшашади. Фақатгина шуни англаб етсангиз бўлди. Кўп ҳолларда ўша одамлар «мен бахтли, соғлом ва оилам, болаларим бўлишини истайман» дейишади. Аммо касал ҳолларида, ўзларини бахтсиз ҳис қилиб, ёлғизликда ўтказишади.

Бу ҳолатда тақдирни, атрофидагиларни ёки вазиятларни айблаш керак эмас. Чунки бунақа дейиш осонда ва қулай. Хавфсиз ҳам. Айнан онг остидаги қарашлар инсонни шу аҳволга олиб келган бўлади.

Онг остимизга қандай йўл топамиз?

Биз туш кўраётганимизда доимий равишда онг остимиздаги «сигнал»ларни кўрамиз ва эшитамиз. Шунчаки, ҳамма гап кўрганимизни тўғри очиб бера олмасликда. Демак, онг ости тушунчаси ва у билан гаплашиш ҳамда ундан жавоб олиш учун медитация қилиш керак бўлади. Медитация — бу ўзини эркин қўйиб, вужудни бир жойга тўплаб, воқеликни кўз ўнгидан ўтказиш дегани. Бир жойни тасаввур қилиб, уни ривожланиши учун қўйиб берамиз ва бор бўйича кузатамиз. Бунинг учун ўзимизга қулай бўлган тинч жой, хона ёки табиат қўйнини танлашимиз мумкин. Иложи бўлса Қуръон сураларини паст овозда тинглаб қилган яхшироқ. Кўзни юмиб, ўзининг фикрларидан узулиш керак. Ички овозга қулоқ солиб, ичимизни ҳис қилишимиз даркор. Айнан қандай кўринишда тинчлик ҳолатига келишни одамнинг ўзи ҳал қилади. Бирор бир кўрсатма йўқ.

Жамоавий онг ости ҳақида эшитганмисиз?

Нима деб ўйлайсиз, онг ости ўша одамга тегишлими? Маълум бўлишича, биз ўзимиз билан бир қатор руҳий ўрнатмалар билан бирга туғилар эканмиз. Улар авлоддан авлодга ўтиб келаётган жамоавий онгсизлик деганидир. Буни генетик хотира ҳам дейиш мумкин.

Давоми бор …

Онг ва онг ости нима? мақоласига ўтиш

559 марта ўқилди