Шамоллаш ва унинг сабаблари

шамоллаш ва унинг сабаблари

Меҳрибон ота-оналар фарзандларига «Бош кийимсиз кўчага чиқма, шамоллаб қоласан», деб кўп таъкидлашади. Фарзанд албатта бунга қулоқ солмайди ва касал бўлиб қолади. Лекин, ота-оналар билишмайдики, шамоллашга қалпоқ ёки телпакнинг умуман алоқаси йўқ. Ҳамма гап уларнинг сўзларида — «шамоллаб қоласан». Тамом! У нарса боланинг онгида муҳрланади ва кутилган натижага келиб чиқади. Аммо, булар шамоллашнинг бор-йўғи биттагина руҳий сабабидир. Катталарда ҳам болаларда ҳам. Бугунги чиқишимиз орқали шамоллаш ва унинг сабаблари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Шамоллаш ва унинг сабаблари нима ўзи?

Яна алоҳида таъкидлаймиз: шамоллаш сизни шамол урганидан келиб қолмайди ёки совуқда юрганиз учун келиб чиқмайди. Шамоллаш учун чуқур нафас олиш ва бир вақтнинг ўзида вирусни ютиш керак. Энди, уёғи нима бўлиши ўша одамнинг ким бўлишидан қатъий назар иммунитетига боғлиқ. Кимдир енгади, кимдир енга олмайди. Мана шу ерда бу касалликнинг руҳий жиҳатига эътиборни қаратамиз.

Унинг аниқ сабаблари қуйидагилар:

— чарчаш;
— ўзидан норози бўлиш;
— турмуш тарзидан кўнгил тўлмаслик;
— ишидан қониқмаслик;
— ўқишининг ёқмаслиги:
— организмнинг жуда толиқиши ва зўриқиши;
— апатия — руҳий тушкунлик;
— ҳаётда мақсади қолмаслиги.

Кўряпсизми, биронта ҳам бошимизни ёпадиган қалпоқ, шарф ёки иссиқ кийимсиз юриш, дейилмаяпти.

Фараз қиламиз: ишга ёки ўқишга боришни истамаяпсиз, уйда қолиб, дам олишни хоҳлаяпсиз. Лекин, бундай қила олмайсиз, сабаби сизда масъулият бор, мажбуриятларни бажариш керак. Мана шу пайтда чарчаб ётган руҳиятимизга «касал бўлиш керак, шунда уйда қоласан» деган фикр ёпишиб олади. Кимдир уйда қолиб даъволанади, кимдир дори-дармон ичиб, ишга ёки ўқишга кетади. Мажбуриятини бажариш учун. Пишди-да буёғи! Бу орқали вазиятни фақат оғирлаштиришади.

Шамоллаш билан боғлиқ касалликларнинг психосоматикаси

Шуни яхшилаб билиб олинг: агар тамоқ оғриса, бунинг сабаби — ғазабни ичга ютганингиздан келиб чиққан. Инсон кимдандир ёки нимадандир ўта норози ёки нафратда бўлса. Натижада ўша нарсаларни гапира олмайди. Шамоллашга оид касалликлар ривожлангани сари инсонда мойиллик — ожизлик пайдо бўла бошлайди. Бордию-у, менинг иммунитетим паст ёки куз-қишда шамоллайман, деб ҳисобласа — ўша ниятига эришади. Ёнида касал одам бўлса ҳам шу шу ҳолат пайдо бўлади.

Энди грипп касаллигига келсак: унинг келиб чиқишининг қуйидаги саволлардан излаш лозим.

Мана улар

— Касаллик қайси муаммога қаратилмоқда ёки нимани кетидан келиб чиқди?
— Нимадан қочишни истаяпсиз?
— Қайси жанжалга аралашгансиз ва уни ҳал қилишни истаяпсизми?
— Нимани эплай олмаяпсиз, уни тан олишга қўрқяпсизми?

Демак, грипп ўз-ўзидан келиб қолмас экан. Уни бошқа ўйлаб юрилган муаммолар олиб келади. Шамоллаш ва унинг сабаблари юқорида санаб ўтилган омилларга боғлиқ экан.

Давоми бор …

*****

Ҳафа бўлиш ва сиқилиш оқибатлари ҳақида

471 марта ўқилди