Сув билан мустаҳаб қилиш ҳақидаги ҳадисдан

сув билан мустаҳаб қилиш

11-боб

Қиблага қараб ҳожатга ўтириб бўлмайди, бирор бинонинг ичида девор ёки шу каби нарсага қараб ўтириш мумкин

144-ҳадис

Абу Айюб ал-Ансорийдан: “Расулуллоҳ (сав): “Агар бирортангиз қазои ҳожатга борсангиз, қиблага қараб ёки қиблага орқа қилиб ўтирманглар, кун чиқар ва кун ботарга қараб ёки орқа қилиб ўтиринглар!” – деганлар” (Ўрта Осиёда шимол ва жанубга қараб) (яна қ. 394).

12-боб

Икки ғишт устига чиқиб, қазои ҳожат қилмоқ

145-ҳадис

Восиъ ибн Ҳаббондан: “Абдуллоҳ ибн Умар: “Одамлар, қазои ҳожатга ўтирсанг, қиблага ҳам, Байтул-Мақдисга ҳам ҳам қараб ўтирма!” дейишади”, — дер эди. Абдуллоҳ ибн Умар: “Бир куни томга чиқдим, уйимизнинг орқасида Расулуллоҳ (сав)нинг иккита ғишт устида Байтул-Мақдисга қараб (олдиларида уй бор) ҳожат қилаётганларини кўрдим”, — дедида, менга (Восиъга): (“Агар шу масалани, билмасанг) қоринлари билан сажда қилувчилардан экансан-да!” – деди. Мен: “Аллоҳ ҳаққи, билмайман”, — дедим” (яна қ. 148, 149, 3102).

13-боб

Хотинларнинг (қазои ҳожат учун) ҳовлидан ташқарига чиқиши

146-ҳадис

Ойша (рз.)дан: “Расулуллоҳ (сав)нинг хотинлари тунда қазои ҳожат учун Маносиъ деган жойга чиқар эдилар. У ер кенг, сайҳон жой эди. Ҳазрат Умар Расулуллоҳ (сав)га: “Хотинларингизни тўсинг (чиқарманг)! – дер эдилар. Расулуллоҳ бундай қилмас эдилар. Бир куни хуфтон пайтида Савда бинти Замъа (Расулуллоҳнинг хотинларидан бири) ташқарига чиқдилар. Бўйлари узун хотин эдилар. Шунда Ҳазрат Умар кўриб: “Ҳо, Савда, биз сени танидик”, — деб хитоб қилдилар. Бу гапни, хотинларни парда ичига олиш тўғрисида оят нозил бўлсайди, деб айтдилар. Сўнг Аллоҳ таоло “Ҳижоб ояти”ни нозил қилди” (яна қ. 147, 4795, 5237, 6240).

147-ҳадис

Ойша (рз.) дан: “Расулуллоҳ (сав) (“Ҳижоб ояти” тушгандан кейин): “Аллоҳ таоло баъзи бир ҳожатларингиз учун ташқарига чиқишингизги рухсат берди”, — дедилар (яна қ. 146).
Ойша онамиз: “Ҳожатларингиз” деганда қазои ҳожатни назарда тутдилар”, — деб айтганлар. Шиҳобуддин Қасталоний айтадилар: “Хонадон ичида таҳоратхона бўлмаган вақтда зарурат учун ташқарига чиқишга руҳсат берилган”. Шунинг учун ҳам Имом Бухорий кейинги бобни “Хонадонда таҳорат синдириш боби” деб атадилар.

14-боб

Ҳовли жойларда таҳорат синдириш

148-ҳадис

Абдуллоҳ ибн Умардан: “(Опам) Ҳафса (Расулуллоҳнинг хотинлари) уйининг томига ҳожат учун чиқдим. Шунда Расулуллоҳ (сав)нинг (пастда) қиблага орқаларини, Шомга олдиларини қилиб, қазои ҳожат қилаётганларига кўзим тушди” (яна қ. 145).

149-ҳадис

Ибн Умар айтади: “Бир куни уйимиз томига бир ҳожатим туфайли чиққан эдим. Ногоҳ Расул (ас)ни иккита ғишт устида Байтул-Мақдисга томонга қараб қазои ҳожат қилаётганларини кўрдим”.

15-боб

Сув билан мустаҳаб қилиш (остида ювиш)

150-ҳадис

Анас ибн Молик: “Расулуллоҳ (сав) ҳожатга чиқсалар, мен ва бир бола мустаҳаб қилишлари учун ортларидан идишда сув олиб борар эдик”, — дедилар (яна қ. 151, 152, 217, 500).

220 марта ўқилди