Америкага кетиш йўллари

америкага кетиш йўллари

Дўстлар, кўпчиликни ўйлантирадиган битта савол бор: қандай қилиб Америка Қўшма Штатларига кетиш мумкин? Ёки нима қилсам, виза оламан? Америкага кетиш йўллари қандай? Умуман, бу диёрга бориш мумкинми, ва ҳоказо. Жавоби муракаб эмас — ҳа, албатта, кетса бўлади! Бунинг иложиси бор. Ушбу мақола орқали сизга батафсил маълумот берамиз.

Америкага кетиш йўллари ҳужжатлардан бошланади

АҚШ мамлакатида иммиграцион қонун ишлайди. Сизнинг кетиш мақсадингизга қараб, бериладиган визанинг тоифаси аниқланади. Ариза топширувчи шахс қайси тоифали визани олаётганига барча далилларни келтириб бериши керак. Яъши, ўша визага мос келишини исботлаб бериши керак. Мана бу сайтда usvisas.state.gov виза тоифаларининг рўйхати бор. Унинг орасидан ўзизга маъқулини танлаб олишингиз мумкин. Америкага кираётган ҳар бир ҳориж фуқароси COVID-19’дан эпланганлик маълумотномасини тақдим этиши шарт. Бу ҳақида мана бу сайтдан travel.state.gov билиб оласиз.

Демак, визалар иккита КАТТА бўлинмага ажратилган. Биринчиси — иммиграцион виза, иккинчиси — ноиммиграцион виза. Булар эса ўз навбатида бир неча тоифаларга бўлинган.

Ноиммиграцион визалар тоифаси:

— Туризм ва саёҳат;
— Вақтинчалик ишга ва бизнес ташриф;
— Ўқиш ва таълим малакасини ошириш.

Иммиграцион визалар тоифаси:

— Оилавий иммиграция;
— Турмуш қуриш визаси;
— Иш бўйича иммиграция;
— Green Card лотерея ютган иммигрантлар;
— Қайтаётган резидентлар.

Буларнинг ҳари бири учун ўз навбатида талаб ва шартлари бор. Улар учун барча керакли ҳужжатларни йиғиш керак. Биз бу ҳақида гапирмоқчи эмасмиз, кейинроқ алоҳида мақолалар билан ҳар бирига тўхталиб ўтамиз. Бугун шу тоифали визаларнинг ихтиёрийси учун қандай қилиб виза олиш ҳақида тавсиялар берамиз.

Қандай қилиб Америкага виза олиш мумкин?

Ўзбекистонлик фуқаролар учун Америкага кетувчи ҳар қандай виза Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонасининг Консуллик бўлимда берилади. Албатта Консуль сизга вақт белгилайди ва у билан суҳбат бўлади. Консуль суҳбатига кечга қолиб бўлмайди. Акс ҳолда интервьюга киритишмайди.

Хуллас, нима қилса виза беришади, шу ҳақида гаплашайлик. Аслида, виза олиш учун кўп нарса шарт эмас (бу ерда ҳужжатлар назарда тутилмаяпти). 90% муваффаққият инсоннинг ўзига боғлиқ.

Демак,

БИРИНЧИ энг керакли нарса пулиз борлигининг исботи. Яъни, Америкага бориш учун етарлича маблағингиз борлигини кўрсатиб беринг. Масалан, банкдан маълумотнома орқали ва ҳоказо.

ИККИНЧИ муҳим нарса — Ўзбекистонга қайтиш учун жўяли сабаб кўрсатинг. Улар — оилангиз борлиги, фарзандингиз бўлса яна бир плюс дегани. 18-28 ёшли фарзанди йўқ шахслар виза олиши жуда қийин масала, ишонаверинг.

УЧИНЧИ муҳим нарса — Консуль билан суҳбатда довдираманг! Ҳа, ўзингизни яхши тутинг. Аниқ, лўнда ва оптимал узунликда жавоб беринг. Жавобингиз қисқа ҳам бўлмасин, узун ҳам бўп кетмасин.

Бўлди!

Бошқа ҳаммси техник омиллар. Уларни топиш, тайёрлаш ва йиғиш мумкин

Сиз Консулга нима учун кетаётганингизни, юртингизга қайтиб келишингизни, қайтиш учун бир қатор сабаблар етарли эканлигини исботлаб берсангиз бўлди. Шу билан бирга, маблағингиз борлигини кўрсатган ҳолда. «Ўзбекистонда оилам, бола-чақам, ишим, бизнесим ва мол-мулким қоляпти. Мен албатта қайтаман», қабилида гаплашишингиз керак. Акс ҳолда бу одам қолиб кетади, деб визага рад жавоби беришади.

Кўриб турганингиздек, Америкага кетиш йўллари унақа мураккаб эмас. Барча ҳужжатларни йиғиш, тўғри тақдим этиш ва моҳирона суҳбат қуриш — мана ушниси қийиндир. Танлов ўзиздан.

Ёдда тутинг: виза бермасликнинг ЭНГ катта сабаби — сизни қолиб кетади деб қўрқишади.

*****

Қўшимча маълумотлар:

Green Card лотереяси ҳақида батафсил

DS-260 тўлдириш тартиби

868 марта ўқилди