Green Card лотереяси ҳақида батафсил

green card лотереяси ҳақида

Green Card лотереяси 1990 йил АҚШ мамлакатида турли миллатлар ҳилма-хиллигини сақлаш мақсадида ташкил этилган. Лотереянинг асл номи Diversity lottery (Турли-туманлик лотереяси) деб аталади. Бу лотереядан асосий мақсад — Америкада ҳар хил миллатлар жамланмасини мўътадил таъминлаб туришдан иборат. Сир эмаски, аксариятимиз Green Card лотереяси ҳақида кўпроқ илм олишни истаймиз. Шу сафар у ҳақида тўлиқ маълумот беришга қарор қилдик.

Green Card лотереяси ҳақида тўлиқ маълумот

Маълумки, Америка фуқоролари турли миллат ва элатлардан ташкил топган. Ушбу турли-туманликни сақлаш жуда муҳим омил ҳисобланади. Бирор бир миллат «доминант» бўлишига йўл қўйилмайди. Шу сабабдан Америкага виза бериш қийин бўлган давлатлар учун махсус ўйлаб топилган. Ҳар йили 55.000 та иммиграцион виза лотерея кўринишида тарқатилади. Ўз навбатида, виза олиш осон бўлган мамлакатлар масалан, Англия, Жанубий Кореа, Канада каби давлатлари Green Card лотереясида иштирок этмайдилар.

Шунингдек, охирги 5 йил ичида бирор мамлакатдан 50.000 та иммигрант АҚШга борган бўлса бундай давлатлар ҳам лотереяда иштирок этмайди. Булар жумласига Ҳиндистон, Покистон, Хитой, Бангладеш, Филлипин, Мексика, Бразилия, Нигерия ва бошқалар мисол бўла олади. Ўзбекистон Green Card лотереясида ҳар йили иштрок этувчи давлат сифатида рўйҳатга олинган. Дунё миқиёсида энг кўп ютуқ ажратиладиган 5та мамлакатлар сирасига киради.

Грин кард лотереясида иштирок этиш шартлари қандай?

Демак, Грин кард лотреясида иштирок этиш учун dvprogram.state.gov Веб сайти орқали онлайн ариза топшириш керак бўлади. Аризалар йилда бир маротаба, фақат октабрь — ноябрь ойлари оралиғида ўйналади. Унинг давомийлиги 32-35 кунни ташкил қилади. Йилнинг бошқа вақтларида эса, ариза топширишнинг имкони йўқ. Онлайн ариза бериш учун, иштирокчи энг камида ўрта маълумотли ёки 2 йиллик тажрибага эга ҳунар эгаси бўлиши шарт. Ёш чегараси энг камида 11-синф ўқувчиси бўлсин, деб белгиланган.

Ариза тўлдириш учун махсус қуйидаги талабларга жавоб бериш керак:

— табиий оқ рангли фонда расмга тушилади;
— расм электрон шаклда юборилади;
— бир қатор шахсий малумотлар талаб этилади.

Шахсий малумотлар ҳақиқатда тўғри эканлиги жуда ҳам муҳим. Анкета тўлдириш жараёнида йўл қўйилган хатолар ютуқ чиққандан кейин куйиб кетишига сабаб бўлади. шуни эсдан чиқармаслик лозим. Анкета тўлдириб бўлгандан сўнг, уни қабул қилинганини тасдиқловчи ҳужжат (Confirmation page) экранда пайдо бўлади. Бу ҳужжатни принтер орқали чиқариб олиш ёки «скриншот» қилиб сақлаб қўйиш муҳим. Агар ариза берувчи шахс анкетасини ўзи тўлдира олмаса, яъни кимдир тўлдириб берса, тасдиқловган қоғозни олиши шарт. Акс ҳолда лотереяни жавобини текшира олмайди.

Green Card ғолиблари қандай танланади?

Бу лотереяда ғолиблар компьютер дастуридаги робот орқали аниқланади. Робот ихтиёрий — тасодифан танлаш (random) орқали ғолибни аниқлаб беради. Green Card ютишнинг ҳеч қандай сир-синоати мавжуд эмас. Унда қатнашиш учун аризалар топширилгандан сўнг, барча аризалар текшириб чиқилади. Талабга жавоб бермайдиганлари чиқариб юборилади. Масалан, расм тушишда кўпчилик хато қилади. Бунақа аризалар қабул бўлмайди. Ёки бир хил малумотни 2 марта киргазишга уринганлар ҳам лотереядан чиқариб юборилади.

Расмий маълумотларга кўра, ҳар йили топширилган анкеталарнинг 35-40 фоизи нотўғри суратга ташади. Табиийки, улар расм қоидасига мос келмагани сабабли чиқариб юборилади. Сараланган аризалар орасидан бирламчи ютуқ соҳиблари танлаб олинади.

Хуллас, Green Card лотереяси ҳақида маълумотга эга бўлдингиз. Агар сизда АҚШ давлатига кетиш нияти бўлса марҳамат +99899-8029699 рақамига қўнғироқ қилинг. Кўпроқ маълумотларга эга бўласиз. Шу рақамда Телеграм ҳам мавжуд.

Кейинги мақоламиз ютуқ чиққанда нима қилиш кераклиги ҳақида бўлади.

434 марта ўқилди