Кимки аср ўқимаса, ҳадиси ҳақида

кимки аср ўқимаса

16-боб

Кимки аср ўқимаса…

553-ҳадис

Абу Малиҳ (рз.) ривоят қиладилар: “Бурайда билан бирга ҳаво булут куни ғазотда бўлдик, ўшанда у киши: “Асрни эртароқ ўқийлар, Жаноб Расулуллоҳ: “Асрни ўшимаган киши бирор иши барбод бўлган киши кабидир, деб айтганлар”, — дедилар” (яна қ. 594).

17-боб

Аср намозини фазилати ҳақида

554-ҳадис

Жарир (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) билан бирга эдик. Тунда Ойга (яъни тўлин ойга) қараб: “Кейинчалик, сизлар мана шу ойни кўриб турганингиздек раббингизни кўрасизлар, уни кўраман деб, бир-бирингизни ранжитманглар! Агар кун чиқиши ва кун ботишидан олдинги намозларни шайтонга бой бермаслик қўлингиздан келса, уларни доим ўқинглар!” – дедилар-да, “Қуёш чиқишидан олдин ҳам, қуёш ботишидан олдин ҳам, раббингни мақтаб тасбеҳ айтгин!” – деб қироат қилдилар”.

555-ҳадис

Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Набий (сав): “Сизларни малоикалар кечаю-кундуз кузатиб юрадилар. Бомдод ва асрда келиб тўпланишади, сўнг сизлар билан бирга бўлган малоикалар Арши Аълога чиқадилар, Аллоҳ таоло малоикалардан кўра яхшироқ билса ҳам: “Бандаларимни қандай ҳолатда ташлаб келдингизлар?” – деб улардан сўрайди. Малоикалар: “Келаётганимизда ҳам, борганимизда ҳам намоз ўқиётган эдилар”, — деб айтади.

18-боб

Кун ботишидан олдин аср ўқиётган киши қолган бир ракъатини ўқиб улгурмаслигини фаҳмлаб қолса, намозини ўқиб тугатади

556-ҳадис

Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав): “Қуёш ботишидан олдин аср намозининг бир саждасини фаҳмлаб қолган одам намозини ниҳоясига етказади. Қуёш чиқишидан олдин бомдод намозининг бир саждасини ўқиб улгурмаслигига ақли етган одам ҳам намозини тугаллайди”, — деб айтдилар” (“Ҳидоя” китобига кўра бомдод намозини тугатмай туриб, қуёш чиқиб қолса, намоз бузилади, дейилган. Далили ҳам ўша ерда келтирилган).*

557-ҳадис

Солим ибн Абдуллоҳ отасидан ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) айтибдилар: “Сизларнинг аҳли китобларга нисбатан дунёда туришингиз бамисоли асрдан қуёш ботгуничадир. Таврот аҳли куннинг ярмигача амал қилиб, чарчадилар ва бир қийротдан ажр олдилар. Инжил аҳли аср пайтигача амал қилиб, қолганига ожизлик қилдилар. Сиз Қуръонга асрдан шом пайтигача амал қилиб, икки қийротдан ажр олдингиз. Аҳли китоблар Парвардигорга шикоят қилиб, биз кўп вақт амал қилиб, оз ажр оламиз-у, улар оз муддат амал қилиб. Кўп ажр олишадими, деганларида, Аллоҳ: “Мен сизлар зулм қилиб, ажрингиздан уриб қолдимми?”, — деганида, улар “Йўқ”, — дейишди. Шунда Аллоҳ: “Бу менинг фазлим. Уни хоҳлаганимга беравераман”, — деди (яна қ. 2268, 2269, 3459, 5021, 7467, 7533).

558-ҳадис

Абу Мусо (рз.)дан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (сав) айтибдилар: “Мусулмонлар, яҳудийлар ва насронийларнинг мисоли гўё бир киши бир гуруҳ одамларни кун бўйи ишлатиш шарти билан маош белгилангандан кейин пешингача ишлаб кетишган. Бошқалари келиб, асргача ишлаб кетишган ва ҳақларини олишмаган. Сўнгра асрдан то шомгача ишлаганларга ўша икки гуруҳ ажрини тўлагандекдир” (яна қ. 2271).

19-боб

Шом намози ўқиладиган вақт ҳақида

Ато (рз.): “Касал одам шом билан хуфтонни қўшиб ўқийди”, — дейдилар.

559-ҳадис

Рофеъ ибн Хадиж: “Биз Набий (сав) билан бирга шомни ўтирган еримиздан ёй отсак, ўқимиз теккан жойни кўра оладиган пайтда ўқиб қайтар эдик”, — дейдилар.

560-ҳадис

Жобир ибн Абдуллоҳ (рз.): “Набий (сав) пешинни кун оғган пайтда, асрни қуёш тиниқ пайтда, шомни қуёш ботганда ўқир эдилар. Баъзида хуфтонни, намозхонларнинг тўпланганларини кўрсалар, тезлаштирар эдилар, уларнинг кечикаётганини кўрганларида эса, кечиктирар эдилар. Бомдодни қоронғу пайтда ўқир эдилар”, — дейдилар (яна қ. 565).

71 марта ўқилди