Илмни ёд олиш. Саҳиҳ ҳадислар тўплами 117-121

илмни ёд олиш

Ҳурматли юртдошлар, эътиборингизга ватандошимиз Имом Ал-Бухорийнинг саҳиҳ ҳадислар тўпламидан лавҳалар беришни давом эттирамиз. Бу саҳифада 117-121 сонларини билиб оласиз. Жумладан, илмни ёд олиш бўйича маълумотга эга бўласиз.

117-ҳадис

Ибн Аббосдан: “Расулуллоҳнинг жуфти ҳалоллари бўлмиш холам Маймунанинг уйларида ётиб қолдим. Расулуллоҳ (сав)нинг ҳам холамникида бўладиган кечалари экан. Расулуллоҳ (сав) биз билан хуфтонни ўқиб бўлгач, уйларига кириб, тўрт ракъат намоз ўқидилар, кейин уйқуга ётдилар, кейин туриб: “Бола ухлаб қолдими?” дедилар ёки шунга ўхшаш бир сўз айтдилар. Кейин намоз ўқишга турдилар, мен чап томонларига келиб турдим. Мени ўнг томонларига ўтқазиб қўйдилар. Аввал 5 раъат кейин 2 раъат намоз ўқидилар, кейин мизғидилар, ҳатто мен пишиллаганларини эшитдим. Кейин туриб намозга чиқиб кетдилар” (яна қ. 138, 183, 697, 698, 699, 726, 728, 859, 992, 1198, 4569, 4572, 5919, 6215, 6316, 7452).

43-боб

Илмни ёд олиш

118-ҳадис

Ал-Аъраж бу хусусда бундай дедилар: “Абу Ҳурайра ҳадисни кўп айтади”, — дешади. “Агар Аллоҳнинг Китоби (Қуръон)да икки оят бўлмаганда эди, битта ҳам ҳадис айтмас эдим”, — деган эдилар Абу Ҳурайра, кейин оятнинг “Биз нозил қилган оятлар ва ҳидоятдан иборат нарсаларни (Муҳаммаднинг барҳақ пайғамбар эканини) одамларга китоб (Таврот)да аниқ қилиб берганимиздан кейин (уни) яширганларни”…деган жойидан то “ар-раҳим” (“Бақара” сураси, 159-160-оятлар) деган сўзигача ўқидилар. Муҳожир биродарларимиз бозорларда бор- барака қилиш билан овора эди, ансорий биродарларимиз эса ўз хўжаликларидаги ишлар билан банд эди. Абу Ҳурайра эса (мол-дунё тўплашдан воз кечиб), Жаноб Расулуллоҳ (сав)нинг ортларидан қолмас эди. Қорнини бир тўйғазиб олиб,улар (муҳожирлар, ансорийлар) ҳозир бўлмаган жойларда Абу Ҳурайра ҳозир бўлар эди. Улар ёдламаган нарсаларни яъни, ҳадисларни Абу Ҳурайра ёдлар эди” (яна қ. 119, 2047, 2350, 3648, 7354).

119-ҳадис

Абу Ҳурайра бундай деганлар: “Мен Расулуллоҳ (сав)га: “Ё Расулуллоҳ, мен сиздан кўп ҳадис тинглайман-у, аммо унутиб қўяман”, — дедим. Жаноб Расулуллоҳ (сав) муборак қўллари билан (сув ҳовучлагандек) Аллоҳнинг файзу баракотидан (чопонимга) ҳовучлаб солдилар, кейин: “Бағринга босгин!” – дедилар. Мен бағримга босдим, шундан кейин ҳеч нарсани (яъни, ҳадисни) эсимдан чиқармайдиган бўлдим”.

120-ҳадис

Абу Ҳурайра (рз.): “Расулуллоҳ (сав)дан “икки идиш” (нарса) ёд олдим, биттасини сочдим (одамларга айтдим), аммо иккинчини агар сочадиган бўлсам (айтсам), мана бу ҳалқум кесилади”, — дедилар (биринчи ҳадислар эди, иккинчиси эса, келажакда бўладиган фитналар тўғрисида эди).

44-боб

Олимларга жим туриб қулоқ солишнинг маъқуллиги

121-ҳадис

Расулуллоҳ (сав) Ҳажжатул Вадоъда турганларида Жарир ибн Абдуллоҳга: “Одамларни жим қилгин!”- дедилар. Сўнгра: “Мендан кейин бир-бирингизни ўлдирадиган кофирлар бўлиб кетманглар!” – деб қўшиб қўйдилар (яна қ. 4405, 6869, 7080).

*****

Кўриб турганингиздек, илмни ёд олиш ҳақида юқорида келтирилмоқда.

68-73 ҳадислар

74-80 ҳадислар

81-87 ҳадислар

88-93 ҳадислар

353 марта ўқилди