«Осасуна» — «Барселона» учрашуви шарҳи

осасуна барселона учрашуви

Испания чемпионатининг 4-туридан ўрин олган «Осасуна» — «Барселона» учрашуви ниҳоясига етди. Унда 1:2 ҳисоби қайд этилиб, каталонияликларнинг ғалабаси билан якунланди. Эътиборингизга мазкур беллашув шарҳини ҳавола қиламиз.

«Осасуна» — «Барселона» учрашуви ҳақида

Ўйиннинг 1-дақиқасидаёқ ҳисоб очилиши мумкин эди. Гюндоган тўпни Левандовскийга узатмоқчи эди, аммо якуний зарбани де Йонг изро этди. Тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Польшалик ҳужумчи қайтган тўпни яна қайта йўллаганди, ноаниқ кетди. Кейинги дақиқаларда Ямаль ўзини яхши томондан кўрсатди. Унда ҳам имкониятлар содир бўлиб турди.

26-дақиқада Левандовскининг яна бир кучли зарбасини Айтор Фернандес қайтаришга муваффақ бўлди. 32-дақиқада «Осасуна» қарши ҳужумда чиройли ўйнади. Аресо ўнг тарафдан жарима майдонига кириб келиб, тўпни Оросга ташлади. У эса тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Тер Стеген чизиқдан тўпни ушлаб қолди.

Биринчи бўлим охирларида Кунде ва де Йонгларда яна голлик вазиятлар бўлди, лекин майдон эгалари ҳимояда ишочли ўйнашди. Аммо, 45-дақиқада барибир «Барса» ўзи сўзини айтди ва ҳисоб очилди. Гюндоган жуда кучли ва аниқ узатмани амалга оширди. Кунде эса сакраб боши билан тўпни дарвозага йўллади. Тўп эса, дарвоза устунига тегай деган ҳолатда голга айланди. Бу пайтда қўшиб берилган дақиқалар давом этаётганди. Томонлар кичик ҳисоб билан биринчи бўлимни якунлаб олишди.

Иккинчи бўлим ҳақида

Иккинчи бўлимнинг бошидаёқ Гави — де Йонг — Левандовский триоси ҳисобни ўзгартириши мумкин эди. Лекин, ҳимоячи Катена тўпни ўз жарима майдонида узоқлаштиришга улгурди. Худди шу Катена 52-дақиқада «Барса» томон зарба йўллаганди, тўп дарвоза устунидан бироз баландлаб кетди. Бу орада мураббийлар футболчиларни алмаштиришни бошлашди. Жумладан, Ямаль ўрнига Ферран Торрес майдонга чиқди.

«Осасуна» ўйин тизгинини ўзига олишга ҳаракат қилди ва 74-дақиқада бунинг уддасидан чиқди ҳам. Авила 76-дақиқада шунақа чиройли зарба ижро этдики, уни тер Стеген қайтара олмади. Аргентиналик футболчи жарима майдонининг марказидан чап оёғи билан кучли зарба берганди, шу онда. Ҳисоб тенглашди.

80-дақиқаларгача тенгкурашлар бўлиб турди. 81-дақиқада Левандовскини жарима майдонида йиқитишди. Катена қўполлик ишлатганди. Ҳакам пенальтилик вазиятга тортадими ёки йўқ аниқлаш учун ВАРга мурожаат қилди. ВАР 11 метрлик нуқтани кўрсатди, Катена эса қизиқ олиб майдонни тарк этди. 85-дақиқада поляк пенальтини аниқ ижро этиб, жамоасини олдинга олиб чиқди, 1:2. Бу гол эса амалда ўйин тақдирини ҳал қилди.

Қолган дақиқаларда деярли ҳеч нарса бўлмади. Хави шогирдлари муҳим ғалабани қўлга киритишди ва 3 очкога эга бўлишди.

Ўйин қайдномаси билан танишинг

Испания чемпионати, 4-тур
Осасуна — Барселона 1:2
Голлар: Чими Авила (76) — Кунде (45), Левандовски (85, пенальти).
Осасуна: Фернандес, Аресо (Видаль, 80), Катена, Эррандо, Хуан Крус, Рубен Гарсия (Барха, 61), Орос, Муньос, Ибаньес (Монкайола, 72), Рауль Гарсия (Будимир, 62), Арнаис (Чими Авила, 62).
Барселона: тер Стеген, Серджи Роберто (Жоау Канселу, 59), Кристенсен (Мартинес, 90), Кунде, Бальде, Гюндоган, Ромеу (Жоау Феликс, 80), де Йонг, Гави, Ямаль (Ферран Торрес, 59), Левандовски (Рафинья, 90).
Огоҳлантиришлар: Левандовски (33), Аресо (41), де Йонг (83), Бальде (90).
Четлатиш: Катена (84).
«Эль-Садар» стадиони.

386 марта ўқилди