23-боб
Хуфтоннинг фазилати
566-ҳадис
Ойша (рз.) ривоят қиладилар: “Тунлардан бирида Расулуллоҳ (сав) хуфтонга имомлик қилишлари лозим эди. Ўшанда Жаноб Расулуллоҳ ҳадеганда масжидга чиқавермадилар, ҳатто Ҳазрат Умар: “Хотинлар ва болалар ухлаб қолдилар”, — деб овоз чиқардилар. Шундан кейин Жаноб Расулуллоҳ масжидга йиғилган намозхонларга қараб: “Бу намозни (хуфтонни) ер юзида сизлардан бўлак ҳеч ким ўқийман, деб мунтазир ўтиргани йўқ”, — дедилар”.
567-ҳадис
Абу Мусо (рз.) ривоят қиладилар: “Мен ва мен билан кемада бирга келган шерикларим Бутҳон деган жойга келиб тушган эдик, Набий (сав) Мадинада эдилар, у киши ҳар кеча бизлардан биттамизга (навбатма-навбат) хуфтонга имомлик қилишни тайинлар эдилар. Мен ва менинг шерикларим у киши билан келишиб олдик, у киши баъзи бир юмушлари бўлганлиги сабабли туннинг ярмигача имомлик қилдилар. Кейин, Жаноб Расулуллоҳ чиқиб биз билан намозўқидилар. Намозни ўқиб бўлгач, ўша ерда ҳозир бўлганларга қараб: “Аллоҳ таоло сизларга ато этган неъматдан ўзгаларни ҳам секингина хабардор қилинглар, шу соатда сизлардан бошқа ҳеч ким намозўқиётгани йўқ!” – дедилар. Биз хурсанд бўлиб қайтдик”.
24-боб
Хуфтондан олдин ухлаш макруҳдир
568-ҳадис
Абу Барза (рз.): “Расулуллоҳ (сав) хуфтондан олдин ухлашни ва хуфтондан кейин сўзлашиб ўтиришни макруҳ дер эдилар”, — дейдилар (яна қ. 541).
25-боб
Хуфтондан олдин чарчаб ухлаб қолган киши хусусида
569-ҳадис
Ойша (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) хуфтонга имомлик қилишлари лозим эди, (ухлаб қолиб) ҳадеганда чиқавермадилар. Шунда Ҳазрат Умар: “Хотинлару болалар ухлабқолди”, — деб овоз чиқариб у кишини чақирдилар. Жаноб Расулуллоҳ чиқиб: “Ер юзида сизлардан бошқа ҳеч ким хуфтон ўқийман, деб мунтазир бўлиб ўтиргани йўқ”, — дедилар. Ўша вақтларда Мадинадан бошқа ҳеч қаерда намозўқилмас эди. Хуфтонни шафақ йўқолгандан бошлаб, туннинг биринчи қисмининг учдан бири оралиғида ўқишар эди”.
570-ҳадис
Абдуллоҳ ибн Умар (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) тунлардан бирида хуфтон вақтида банд бўлиб қолиб, бир оз кечикдилар, ҳатто биз у кишини кутиб масжидда ухлаб қолдик, бир уйғониб, кейин яна ухлаб қолдик ва яна уйғондик, шундан кейингина Жаноб Расулуллоҳ бизнинг олдимизга чиқдилар, сўнг бизга қараб: “Ер юзида ҳеч ким хуфтон ўқийман, деб мунтазир, бўлиб ўтиргани йўқ”, — дедилар”.
Ибн Умарнинг ўзлари, уйқу ғолиблик қилиб, хуфтонни қазо қилиб қўйишдан қўрқмасалар, ундан олдин ёки ундан олдин мизғиб олаверар эдилар.
571-ҳадис
Ибн Аббос ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) тунлардан бирида хуфтонга кечикдилар, ҳатто одамлар ухлаб қолдилар, уйғониб, яна бир ухлабтурдилар. Шунда Умар ибн Хаттоб туриб, “Намоз!” – деб овоз чиқардилар. Ато ва ибн Аббос: “Шундан кейин Жаноб Расулуллоҳ икки қўллари бошларида, сочларидан сув томганча чиқиб келдилар-да, “Агар умматимга машаққат бўлишини хоҳлаганимда, хуфтонни шу тариқа (кеч) ўқишни буюрар эдим, дедилар”, — деб айтишди” (яна қ. 7239).