Эътиборингиз барча оламларни Яратган Зот — Аллоҳнинг 99 та гўзал исмлари маъноси акс эттирилган маълумотни ҳавола қиламиз. Уларни ёдлаб олинг ва ёдда тутинг. Зеро, у ҳар биримизнинг бурчимиздир.
Аллоҳнинг 99 та гўзал исмлари рўйхати:
1-33 гача
1. Аллоҳ
2. ар-Раҳмон. Барчага — мўминга ҳам кофирга ҳам меҳрибон ва неъмат берувчи
3. ар-Раҳийм. Қиёмат куни фақат мўминларга раҳм қилувчи
4. ал-Малик. Барча нарсанинг эгаси
5. ал-Қуддус. Мутлоқ муқаддас ва пок Зот
6. ас-Салом. Нуқсонлардан саломат. Тинлик-ҳотиржамлик ва омонлик берувчи Зот
7. ал-Мўмин. Иймон ва омонликни берувчи
8. ал-Муҳаймин. Ҳамма нарсани қамраб олувчи
9. ал-Азиз. Барчанинг устидан ғолиб
10. ал-Жаббор. Олий қадар, улуғ. Унинг олдида ўзгалар ўзини ҳор тутади
11. ал-Мутакаббир .Кибрёси ва улуғлиги муболағали Зот
12. ал-Холиқ. Асли ва ўхшаши йўқ нарсаларни яратувчи
13. ал-Бориъ. Йўқдан пайдо қилувчи, вужудга келтирувчи
14. ал-Мусаввир. Маҳлуқотларнинг суратини шакллантирувчи
15. ал-Ғаффор. Бандаларининг гуноҳини кечириб юборувчи
16. ал-Қаҳҳор. Барча маҳлуқотларни қудрати ила бўйсиндириб туручи
17. ал-Ваҳҳоб. Кўплаб неъматларни беҳисоб берувчи
18. ар-Раззоқ. Кўплаб ризқ берувчи
19. ал-Фаттоҳ. Кўплаб нарсаларни очувчи. Ўз раҳмат ҳазинасини бандалариги очувчи
20. ал-Алийм. Ҳар бир нарсани билувчи
21. ал-Қобиз. Руҳлар, қалблар ва ризқларни қабз қилувчи — тутувчи
22. ал-Босит. Руҳларга, қалбларга ва ризққа кенглик берувчи
23. ал-Хофиз. Пасайтирувчи. Кофир ва фосиқларнинг мартабасини хору-зор қилиб пасайтирувчи
24. ар-Рофеъ. Кўтарувчи. Мўминларнинг мартабасини азизу-мукаррам қилиб кўтарувчи
25. ал-Муъизз. Азиз қилувчи
26. ал-Музилл. Ҳор қилувчи
27. ас-Самийъ. Ҳар бир нарсани эшитувчи
28. ал-Басийр. Ҳар бир нарсани кўрувчи
29. ал-Ҳакам. Ҳукм қилувчи
30. ал-Адл. Мутлақо адолат қилувчи
31. ал-Латийф. Ўта лутф кўрсатувчи
32. ал-Хабийр. Ҳамма нарсадан ўта хабардор
33. ал-Ҳалийм. Ҳазаби қўзимайдиган ва иқоб қилишга шошилмайдиган
34-66 гача
34. ал-Азийм. Ақл тасаввур қила олмайдиган даражада азаматли ва улуғ
35. ал-Ғафур. Кўп мағфират қилувчи
36. аш-Шакур. Оз амал учун кўп савоб берувчи
37. ал-Алий. Мартабаси олийликда бениҳоя
38. ал-Кабийр. Ҳар бир нарсадан катта
39. ал-Ҳафийз. Ҳар бир нарсани комил муҳофаза қилувчи
40. ал-Муқийт. Барча моддий ва руҳий қутларни яратувчи
41. ал-Ҳасийб. Кифоя қилувчи. Қиёмат куни бандаларини ҳисобини қилувчи
42. ал-Жалийл. Сифатларида улуғликка эга бўлган Зот
43. ал-Карийм. Биров сўрамаса ҳам, нарсаларни кўплаб ато қилувчи
44. ар-Рақийб. Ҳеч бир заррани ҳам қўймай муроқаба қилиб турувчи
45. ал-Мужийб. Дуоларни ижобат қилувчи
46. ал-Восеъ. Кенг — ҳамма нарсани кенг илми ва раҳмати ила қамраб олган
47. ал-Ҳакийм. Ҳар бир нарсани ҳикмат ила қилувчи
48. ал-Вадуд. Барчага яхшиликни раво кўрувчи
49. ал-Мажийд. Шон-шарафи ва қадри баланд ва чексиз
50. ал-Боис. Халқларга пайғамбарлар юборувчи. Ўликларни қайта тирилтирувчи
51. аш-Шаҳийд. Ҳар бир нарсага ҳозиру-нозир. Барчага шоҳидлик берувчи
52. ал-Ҳаққ. Ўзгармас собит Зот. Ҳақни юзага чиқарувчи Зот
53. ал-Вакийл. Барчанинг иши унга топширилган Зот
54. ал-Қавий. Қувватли Зот
55. ал-Матийн. Матонатли Зот
56. ал-Валий. Муҳаббат қилувчи, нусрат берувчи Зот
57. ал-Ҳамийд. Барча мақтовлар ила мақталган Зот
58. ал-Муҳсий. Барча нарсани ҳисобини олган Зот
59. ал-Мубдиъ. Барча нарсаларни аввал бошидан бор қилган Зот
60. ал-Муъийд. Йўқ бўлган нарсаларни яна қайтадан бор қилувчи
61. ал-Муҳйи. Ўликларни тирилтирувчи Зот
62. ал-Мумийт. Ўлдирувчи. Барча жонзотларни жонини олувчи
63. ал-Ҳайй. Тириклиги абадий Зот
64. ал-Қайюм. Ўз-ўзидан қойим бўлган ва бошқаларни қойим қилган Зот
65. ал-Вожид. Хоҳлаган нарсасини топувчи. Бу ишда бирон Уни тўса олмайди
66. ал-Можид. Можду шараф, улуғворлик соҳиби бўлган Зот
67-99 гача
67. ал-Воҳид. Ягона. Битта. Бўлинмас
68. ас-Сомад. Ҳеч кимга ҳожати тушмайди, барчанинг ҳожати Унга тушади
69. ал-Қодир. Чексиз қудрат соҳиби, барча нарсага қодир
70. ал-Муқтадир. Жуда ҳам қудратли
71. ал-Муқаддим. Олдинга сурувчи. У Зот хоҳлаган шахс ва нарсани хоҳлаганидан олдинга суради
72. ал-Муаххир. Орқага сурувчи. У Зот хоҳлаган шахс ва нарсани хоҳлаганидан орқага суради
73. ал-Аввал. Ҳамма нарсадан аввал
74. ал-Охир. Ҳамма нарса йўқ бўлиб кетганда ҳам Ўзи қолади
75. аз-Зоҳир. Унинг маджудлиги ошкор, очиқ-ойдиндир
76. ал-Ботин. У кўзга кўринмайди. Ҳаммадан маҳфий нарсаларни билиб турувчидир
77. ал-Волий. Ҳар бир насага волий — эга бўлган Зот
78. ал-Мутаъолий. Нуқсонлардан юқори турувчи Зот
79. ал-Барр. Улуғ яхшилик қилувчи
80. ат-Таввоб. Бандаларни тавбага йўлловчи ва уларни тавбасини кўплаб қабул қилувчи Зот
81. ал-Мунтақим. Золим ва осийлардан интиқом олувчи
82. ал-Афувв. Авф қилувчи
83. ар-Раъуф. Ўта шавқатли ва меҳрибон
84. ал-Моликул мулк. Мулк эгаси. Унинг қазосини қайтарадиган ва ҳукмини ўзгартирадиган йўқ
85. Зул жалоли вал икром. Шараф ва камол эгаси. Карам ва икром эгаси
86. ал-Муқсит. Ўз адолати ила мазлумларга нусрат ва золимларга жазо берувчи
87. ал-Жомеъ. Одамларни қиёмат куни жамловчи. Барча ҳақиқатларни жамловчи
88. ал-Ғаний. Беҳожат. Уни ҳеч кимга ва ҳеч нарсага ҳожати тушмайди
89. ал-Муғний. Ўзи хоҳлаган бандасини беҳожат қилувчи
90. ал-Монеъ. Ман қилувчи
91. аз-Зорр. Зарарли нарсаларни ҳам яратувчи
92. ан-Нофеъ. Манфаат берувчи
93. ан-Нур. Ўзи зоҳир ва ўзгаларни зоҳир қилган
94. ал-Ҳодий. Ҳидоят қилувчи
95. ал-Бадийъ. Ўхшаши йўқ нарсаларни келтирувчи
96. ал-Боқий. Боқий қолувчи. У доимий бордир
97. ал-Ворис. Мавжудодлар йўқ бўлганда ҳам боқий қолувчи Зот
98. ар-Рашийд. Тўғри йўлга иршод қилувчи
99. ас-Сабур. Ўта сабрли. Осийларни азоблашга шошилмайди.
