Футбол — бу сўзнинг маъноси, тарихи, қоидаси ва ажойиботлари

футбол ҳақида

Футбол сўзи инглизчадаги football сўзидан олинган бўлиб, foot — оёқ, ball — тўп деганидир. У спорт ўйини ҳисобланади ва майсали майдонда икки рақиб ўртасида ўйналади. Рақиблар икки жамоадан иборат бўлади ва ҳар бирида 11 тадан иштирокчи бўлади. Улар тўпни оёқлари ёки қўлдан бошқа барча аъзолари орқали бир-бирларига оширишади. Оёқда қулайроқ бўлгани учун асосан оёқда ва бошда ўйналади.

ФУТБОЛ ҚОИДАСИ

Мақсад иккита: рақиб дарвозасига тўпни киритиш ва ўз дарвозасидан ўтказиб юбормаслик. Футбол 45 дақиқали икки бўлимдан иборат бўлади ва 90 дақиқа давом этади. Орада 15 дақиқали танаффус эълон қилинади.

Унда жамоалар дам олишади ва жамоа бошлиқлари керакли ўзгаришларни амалга оширишади. Бошлиқни спорт тилида мураббий деб аташади. Футбол ўйнайдиганларни футболчи дейишади.

МАЙДОН ВА ТЎП

Футбол майдони энига 45 метрдан 90 метргача бўлади. Бўйи эса, 90 метрдан 120 метргача бўлади. Расмий ўйинлар учун футбол майдони 100-110 метрга 69-75 метрни ташкил қилади. Ўйналадиган тўпнинг диаметри 680 — 710 мм бўлади, оғирлиги эса 396 — 453 грамни ташкил қилади. Бошқа ўйинлардан фарқли ўлароқ, тўпга фақатгина дарвозабон тегишга ҳақли. У ҳам маҳсус чизилган жарима майдончаси ичида.

Ҳар бир давлатда футбол уюшмалари бўлади. Бутун дунё футбол уюшмалари бирлашмасини ФИФА деб аташади. FIFA — сўзи французчадан олинган ва Federation Internationale de Footbal Association деб ўқилади. Бу ташкилотга 1904 йили 21 майда Париж шаҳрида асос солишган. Таъсисчилар конгрессида биринчи марта ФИФА ташкилотига президент сайлашган. У киши Робер Герен исмли француз бўлган. 1928 йили 27 марта Голландия давлатида биринчи марта футбол мавзусида почта маркаси чиқарилган.

ҲАКАМЛИК

Футбол ўйинини ҳакамлар бошқаришади. 1978 йилнинг 10 июлида Лондон шаҳрида икки жамоа ўртасида ўйин бўлиб ўтган. Ҳакам сифатида полициячини таклиф қилишади. Ўйин пайтида жанжал чиқиб, футболчилар уришиб кетишади. Шу заҳотиёқ полицияси рефлекс равишда ҳуштак чалворади, натижада футболчилар қўрқиб кетишади ва дарҳол жим бўлишади. Ўша воқеадан бошлаб, футболда ҳакамлар ҳуштак ишлатишади.

1891 йилнинг 23 мартида Англиянинг икки — Шимол ва Жануб жамоалари ўзаро кураш олиб боришади. Ўша ўйинда дарвозаларга тўр ўйнатилинган. Яъни тўп узоққа кетиб қолмаслиги учун. Ўша дарвоза тўрини ливерпуллик муҳандис Жон Броди ихтиро қилган ва уни патентлаштириб олган.

МУСОБАҚАЛАР ҲАҚИДА

Футбол — дунёдаги энг машҳур ўйин ҳисобланади. У ҳатто Олимпиада ўйинларига ҳам киритилган ва 16 та жамоа ўйнайди. Олимпиадада иштирок этиш учун 14 та жамоа беллашади. Биттаси аввалги Олимпиада ғолиби сифатида ва иккинчиси мезбон давлат сифатида 16 тани ташкил қилади. Биринчи марта 1900 йили Олимпиада ўйини Парижда ўйказилган, унда учтагина — Бельгия, Буюк Британия ва Франция термалари иштирок этишган. Ғолиб сифатида инглизлар тан олинган. Жаҳон чемпионати эса 1930 йилда бўлиб ўтган. Биринчи чемпион — Уругвай термаси бўлган.

1 868 марта ўқилди