Мияни тозалаш — ортиқча ахборот керакмас

ахборот

Керакси ахборот — унинг зиёни қандай? Инсоннинг бутун ҳаёти давомидаги энг муҳим ролни ўйнайдиган ва унга таъсир кўрсатадиган аъзоси бу унинг мияси — хотираси ҳисобланади. Кўплаб кишилар бирон нарсани эслаб қолиш учун жуда жиддий ёндашишади. Масалан, керак бўлса фойдали китобларни харид қилишади, тренинг ва курсларга қатнашишади, семинар ва бошқа ўргатувчи дастурлардан фойдаланишади. Улар ўз хотираларини яхшилаш учун ечимларни топа олишади.

Аммо, мана шу одамлар, яъни сизу-биз унутиш — эсдан чиқариш керак деган муаммоларига деярли эътибор қилмаймиз. Ахир, керакмас хотиралар, ўтган даврнинг ёқимсиз ҳис-туйғуларидан кўпчилик халос бўлишни ҳам истайди. Мияни ортиқча нарсалардан тозалагиси келади. Мазкур иловада айнан шу хусусида гап боради.

Хотирани тиклаш ва яхшилаш усуллари орасида уни эсдан чиқариш техникаси ҳам мавжуд. Мазкур жамланмани летатехника, деб аташади. Унинг замирида иккита услуб ётади: босди-босди қилиш ва ўчириб ташлаш.

Ҳа, мана шу нарса ҳозирда кўпчиликка етишмаяпти. Бунинг ортидан чарчаш аломатлари, хотиранинг сустлиги, тушкин кайфият, янги ҳаётга интилмаслик ва ҳоказолар келиб чиқмоқда. Аслида эса, инсон 2-3 кун ичида ўзига келиши ва янги куч-қувват билан ўз ҳаёт йўлида давом этиши мумкин. Ўзи билмаган ҳолда тоғни талқон қилишга қодир бўлиб қолади.

Демак, бу мақолада келтирилган ҳар бир бандларини қунт билан ўқиб чиқишингиз керак бўлади.

Бизни ўраб олган ортиқча ахборот олами ҳақида

Бу ахборот асри деганлари жудаям эпчил чиқди-да. Бирон кун йўқку унга мурожаат қилмасак, унинг мевасидан баҳраманд бўлмасак. Телефондан тортиб — компьютергача, оддий қўнғироқдан тортиб — ижтимоий тармоқларгача, матн, овозлар, фото ва видеолар шунчаклик инсонни ўзига чулғаб олганки, унга худди наркотикдан боғланиб қолганмиз. Оқибатини ўйламасдан у билан бирга ҳаёт уммонида сузиб кетяпмиз. Орада бир тўхтаб, қирғоққа чиқиш кераклиги ҳақида ўйламаймиз ҳам. Аслида, унинг оқибатлари яхшиликка олиб бормаслиги тайин.

Мутахассислар ҳисоблаб чиқишган экан: бир кунда ҳар биримизнинг калламизга 60.000 дан 100.000 гача ҳар хил тоифадаги фикрлар келиб кетаркан. Энг қизиғи шулардан кўпроқ қисми негатив — яъни салбий фикрлар бўларкан.

Табиийки, бунақа катта маълумотларни инсон хотираси — мияси кўтара олмайди. У ўзига кераклигини олиб кетаверади ва маълум жойга етганда таққа тўхтайди. Натижада инсон ағанайди. Шунинг учун ҳам ўз пайтида мияни тозалаб туриш шарт. Чунки кўп ахборот жисмоний ҳолатимизга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади ва зиёнга ишлайди.

Одам керак пайтда кўп нарсаларидан воз кеча олишни ўрганиши даркор. Бу худди компьютердаги корзинани ўзгинаси. Уни вақти вақти билан тозалаб туриш лозим.

Муаммонинг келиб чиқиш сабаблар

Кундалик турмушимиздаги катта босим, маълумотларнинг кўплиги, ўзимизга бўлган юқори талаблар эртами кечми соғлом одамга ҳам таъсирини ўтказади. ТВ, газета ва Интернет тубсиз жарликка тортаверади.

Нима қилиш керак? Яхши савол-а?! Унинг жавоб оддий: дам олиш керак! Ҳа, дам олиш шарт.

Шунчаки, кўчаги чиқиб сайр қилиш, оқаётган сувни кузатиш, дарахтларнинг шитир-шитиридан завқланиш ҳам инсон миясига ижобий таъсир ўтказади.

Кўпроқ ўтириб ишлаш, уйқудан қолиш, ижтимоий тармоқларда соатлаб вақт кетгазиш, компьютер ўйинларини ўйнаш ва бошқалар бориб-бориб инсонни чарчатади. Руҳий кучини олиб қўяди. Депрессияга мойил қилиб қўяди. Буни дунё тажрибаси кўрсатиб турибди.

Боз устига биз ҳар куни қаергадир шошиламиз — ҳаётимизнинг тезкорлик шиддати ортса ортадики, асло камаймайди. Ҳар куни жуда катта ҳажмдаги вазифани бажаришга ва ишларни амалга оширишимизга тўғри келади.

Мана шу телба шиддат бизнинг мияни қамраб олади, уни қийнайди. Ўзимиздан қониқиш ҳосил қилмасликдан пайдо бўлган негатив — салбий фикрлар эса мия орқали қаддимизни букади. Натижада хавотир ортиб боради ва инсон тўғри йўлдан чиқиб кетади.

Энди тўхтанг! Ҳаммасини бир кўз олдингизга келтиринг. Компьютер оламида перезагрузка — ўчириб ёқиш, деган ибора бор. Сиз ҳам ҳаммасини бошқатдан ўчириб ёқинг. Кермакмас сон-саноқсиз ахборотларга эга бўлишни руҳшунослар ақлий интоксикация, деб аташади. У яхши нарса эмас.

Ана энди ортиқча ахборотдан фориғ бўлиш керак. Керакмас нарсаларни каллангиздан чиқариб ташланг. Қандай дейсизми?

Қуйидаги саҳифалардан бунга жавоб топасиз.

557 марта ўқилди

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *