Мия — уни тозалаш машқлари

миняи тозалаш

Мия — уни тозалашуун ишни нимадан бошлаш керак дейсизми? Ишни хат ёзишдан бошлаш керак. Ҳа, энди хат ёзамиз. Биласизми, хат бу аслида кўзгу дегани. Унга қараб ўзимизни яхшироқ таний бошлаймиз, муаммоларимизга ечим топа оламиз. Анча йиллар аввал одамлар хат ёзиш орқали шахсий ўсишга ва ривожланишга эриша олганлар. Бу ўтган ҳаётимизни ўрганишга, эслашга, ундан ҳозирги аҳволимизни англашга ҳамда келажакка пойдевор яратишга керак бўлган ажойиб услубдир. Демак, қуйидаги машқларни қилиш керак:

Биринчи машқ

Хат орқали қалбимизни қийнаб турган муаммоларга етиб борамиз. Оддий ручка ёки қалам бизни керакмас фикрлардан тезда халос эта олади.

Оппоқ қоғоз олингда, каллангизга нима келса ёзаверинг. Ёзишдан тўхтаманг, ибораларни чиройли чиқиши ҳақида ўйламанг. Хаёлга нима келса борини қоғозга туширинг. Бир варақ қоғоз тўлса, дам олинг, кўзингизни юминг. Нафас олишингизни кузатинг. Кейин кўзингизни очинг ва қоғозга қаранг. Ёзганларингизни таҳлил қилишга уринманг. Шунчаки, мен нималарни ёздим ва бу билан ўзимга нималарни уқтирдим, деган саволни беринг. Бўлди.

Иккинчи машқ

Э бор-е, деб кўчага сайрга чиқиб кетинг. Одам пиёда юриб ижобий туйғуларни шимади. Пиёда юриш кишига руҳий қувватни беради, калладаги паразит-фикрларни йўқотади. Агарда дарахтзорлар, ўт-ўланлар, қолаверса мачит атрофларида юрсангиз, ўзингиз билмаган ҳолда қўшимча энергия ҳам оласиз. Чунки кўзимиз монотон равишда ўтаётган нарсаларни кўриб боради. Бу эса, ўнг ва чап мия ярим шарларини фаолиятини яхшилайди, ортиқча босим ва тушкун кайфиятни йўқотади.

Шошилмасдан юраверинг, нафас олишингизни кузатинг. Чуқур нафас олинг, диафрагмани бўшатинг. Хаёлингизда фақатгина нафас олиш ва чиқариш бўлсин холос. Мана шу оддий машқ организмдаги қаршиликни ечиб юборади. Юришда давом этинг ва бошингизни атрофга бурманг. Тўғридаги нарсаларни кузатиб кетаверинг. Сал вақт ўтгач, каллангиз ортиқча нарсалардан тозаланаётганини сезасиз.

Учинчи машқ

Сизни қийнаб келаётган барча салбий муаммоларни бир оқ қоғозга туширинг. Пул билан боғлиқ муаммоларми, яқинларингиз билан бўлган жанжалми, ишхонадаги ноҳуш воқеаларми, қўшни билан салбий муносабатларми, қўйингки сизни нима қийнаётган бўлса барчасини қоғозга туширинг.

Охирги уч ой ичида бўлган барча ноҳуш воқеаларни, каттами ёки кичик эслаб ёзиб чиқиб. Ёзиб бўлгач, бошига қаранг ва рўйхатдаги ҳар бир қаторни янаям аниқроқ ва кенгроқ ёзиб чиқинг. Нима бўлганди, аслида қанақа эди ва ҳоказо. Кўзингизни юминг ва нафас олаётганингизни кузатинг. Тинчгина шошилмасдан нафас олинг ва барча ёзганларингизни эслаб чиқинг. Ўшанда мен ўзимни бундоқ ҳис қилгандим, деб ўзингизга ўзингиз гапиринг. Кейин чуқур нафас олинг, чиқараётганда ўша ёзган ҳар бир қатордаги воқеаларни чиқариб ташланг. Қўлингиз билан ёрдам берсангиз ҳам бўлади.

Тўртинчи машқ

Мана шу ёзган нарсаларингизни аниқроғи, шу қоғозни кўчага олиб чиқиб ёқиб юборинг. Кулини эса кўкка совуринг. Бутун жараённи диққат билан кузатинг. Энди ўша нарсалар йўқ деб фараз қилинг. Анча енгил тортасиз.

Мавзуга оид:

Мияни тозалаш — ортиқча ахборот керакмас

377 марта ўқилди

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *