Жигар учун фойдали ўгитлар

жигар

Жигар учун нималар фойдали эканлигини биласизми? Ахир бу бизнинг асосий тана аъзоларимиздан бири-я?! Қуйида келтирилган маълумотлар орқали кўп нарсаларни билиб олишингиз мумкин бўлади.

Катта таҳоратингиз ҳар куни 2-3 марта амалга ошса, демак жигарингиз ва ҳазм йўлларингиз соппа-соғ экан.

Жигар нималарни ҳуш кўради?

Инсон жигари 4 нарсани хуш кўради: хом карам, творог, қаттиқ нон ва асални.

Иссиқ ва юмшоқ нонларни тановул қилиш саломатликка зарар. Суви қочган нон, қаттиқ нон ҳамда талқон инсон саломатлигини яхшилайди, ошқозон, жигар касалликларига даво бўлиб, қонни тозалади. Қаттиқ нонни ивитиб истеъмол қилиш ҳам мумкин.

Инсоннинг бу аъзоси касалланишига учта нарса сабаб бўлади: қовурилган ёғли овқатлар, дўкон ширинликлари ва юмшоқ иссиқ нон.

Жигар оғриса, бир ҳафта турпни қиймалаб, оёқ тагига боғлаб ётиш лозим. Шу даврда қовурилган, ёғли овқатлар, ширинликлар еманг.

Иссиқ мамлакатларда, шунингдек Марказий Осиё ўлкаларида шоколадли ширинликларни камроқ истеъмол қилган маъқул, чунки уларда жигар фоалиятига таъсир қилувчи, қон таркибини ўзгартириб юборувчи омиллар мавжуд.

Ҳар қандай жигаримиз ҳасталигини беҳининг суви даволайди. Ушбу мева шарбатини кунига 1-2 коса ичиб бориш лозим. Неча кун ичиш бу кассалликнинг оғир-енгиллигига, эски-янгилигига ва дардманднинг мижозига боғлиқ.

Бу тана аъзомизнинг оғриғини қолдиришда наъматак чой энг шифобахш малҳамлардан бири бўла олади.

Кўриб турганингиздек, кўп нарсалар ўзимизга боғлиқ. Агар тўғри овқатлансак ва ҳаёт тарзини кечирсак, ўйлаймизки бунақа дардларга чалинмаймиз. Аниқроғи, бу аъзомизни доим соғлом ҳолда олиб юришимиз мумкин.

Шундай экан, келинг бугундан соғлом турмуш тарзини бошлайлик. У фақат ўзимизга керак. Оила аъзоларга керак, яқинларимизга керак. Барчаси ўзимизнинг қўлимизда.

Абдулазиз Саиднуриддин ўғли қаламига муносиб
«Ўзбек халқ табобатидан ўгитлар»
китобидан олинган.

Мавзуга оид:

Юрак хасталикларига оид ўгитлар

650 марта ўқилди

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *