Бошланғич WordPress курслари сизни кутмоқда

wordpress курслар

Бошланғич WordPress курслари ҳақида гапиришдан олдин икки оғиз кириш қилсак. Замон шиддат билан илгарилаб кетмоқда. Кимдир илм олишга улгуряпти, кимдир эса вақтини шунчаки ўтказяпти. Интернет ва ахборот технологиялар оламисиз бир кунимизни ҳам тасаввур қила олмаймиз. Бунга кўникиб бўлдик, аллақачон.

Бутун дунё келажак касблари ҳақида ўйлашни бошлаган. Билимга чанқоқ ёшлар олдида қайси йўлдан кетиш ёки қандай билим олиш мақсадлари ётибди. Уларга фақат тўғри йўл-йўриқ кўрсатиш керак, холос. Қайси касбни танлашни эса, улар яхши билишади.

Лекин, шундай бир касб борки, уни танлаган инсон ҳеч қачон ишсиз ёки пулсиз қолмайди, ишонаверинг. Бу — веб сайт яратувчи мутахассисдир.

Бошланғич WordPress курслари нега керак?

Ахборот технологиялари оламида фаолият юритишни истаётганлар бу билимни ўзлаштиришлари шарт. Бу замон талаби. Ҳар бир замонавий технология ёки ҳар қандай бизнес виртуал оламда веб сайтга бориб тақалади. Веб сайт электрон оламнинг асосидир. Шуни англаб етиш зарур.

Бугун Сизга веб сайт яратишга ихтисослашган бошланғич WordPress курслари очилгани ҳақида маълум қилмоқчимиз.

Кунига 2 соатдан 5-7 та дарсга қатнаб, бемалол веб сайт яратувчи мутахассисга айланиш мумкин. Домен, хостинг, маълумотлар базаси, сервер, сайтнинг админ қисм, WordPress тизимини созлаш ва ниҳоят сайт яратишни билиб, ҳаммасини ўзингиз қила оладиган шахсга айланасиз.

Истаганлар учун курс индивидуал тарзда ҳам олиб борилади.

Мурожаат учун:

Телефон/Телеграм: +998977508030

АКТ соҳасидаги 20 йилдан ортиқ тажриба билимларига таяниб.

Ўзбек тилида бошланғич Python курслари

Дастурлаш тилларининг етакчиларидан бири бўлган Python тилини ўрганиш бўйича тезкор — бошланғич курсни таклиф қиламиз. Дарслар якка тартибда олиб борилади.

Бу курс сизга Python тилини тезда ва тизимли равишда ўзлаштириб олишингизга ёрдам беради. Дарслар сони ўзлаштириш даражасига қараб 8-10 тани ташкил қилади. Биринчи куниёқ дастурлашни ўрганиб оласиз.

Билимлар 20 йилдан ортиқ тажриба асосланган ҳолда ўргатилинади. Курс баҳоси — 1.400.000 сўм.

545 марта ўқилди

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *