Жумонг ўзбек тилида

жумонг ўзбек тилида

Ўзбек халқи яхши фильмларга жуда ўч. Тарихий кинолардан тортиб, замонавий комедияларгача қизиқарли чиққанлари кўпчиликнинг диққат марказида бўладиверади. Сериаллар мавзуси бўлса алоҳида дунё. Айниқса Жанубий Корея давлати ишлаб чиққанлари ўзига хосдир. Бугунги мавзуимиз Жумонг ўзбек тилида, деб кўпчилик излайдиган ўша машҳур «Жумонг» сериали ҳақида бўлади. Унинг корейсча айтилиши мана бунақа — 삼한지: 주몽 편.

Жумонг ўзбек тилида иборасини олган сериал ҳақида

Бу кўп сериялик тарихий қисса «Уч хон китоби. Жумонг бўлими» номи остида ишлаб чиқилган. У дастлаб MBC — Munhwa Broadcasting Corporation телеканалида 2006 йилдан 2007 йилларда эфирга кетган. Чунки ўша кезлари MBC телеканалининг 45 йиллиги нишонланаётган эди. Бошида бу сериал 60 қисмдан иборат бўлиши керак эди, аммо машҳурлигидан 81 сериягача давом эттирилган.

Бу сериал Когуре қироллигига асос солган Жумонг исмли йигитнинг ҳаёти ҳақида кетади. Кинодаги лавҳалар «Йонгин Тэджанггум» истироҳат боғида суратга олинган. Жумонг ролини актёр Сон Ил Кук ижро этган. Сосеоно рлини эса Хан Хе Жин ижро этган. Ҳар бир серияси бир-биридан қизиқарли бўлган саҳналарни ўз ичига олган.

Эрамиздан аввалги 108 йилда Хитой хонлиги томонидан Гожосеонни ҳудудлари забт этилади. Манчжурия ва Шимолий Корея ярим оролларида тирик қолган қабилалар бошқа бир хонликка бўйсиндирилади. Кейинги жараёнлар шу жойидан давом эттирлади.

Бу сериални қаерда кўриш мумкин?

Агар кимда ким бу сериални бошидан охиргача ўзбек тилида томоша қилишни истаса uzmovi.com, uz-movi.net, qiziqarli.uz, uznew.uz каби веб сайтлар орқали кўриши мумкин. Интернет тезлигига қараб ҳар хил форматларда эътиборингизга ҳавола этилади.

Бу тарихий қисса Корея давлатида 2006 йил қўйилган барча сериалларни ортда қолдириб, машҳурлик бўйича биринчи ўринни эгаллаган. Рейтинги эса жуда юққори ўринларни забт этган.

Мутахассислар томонидан MBC Drama Awards ҳамда Baeksang Arts Awards мавросимларида ўзига хос совринларни қўлга киритган.

518 марта ўқилди