Эрлинг Холанд рекордлари: «Лидс» — «Манчестер Сити» 1:3

эрлинг холанд рекордлари

Англия Премьер-лигасининг 17-туридан ўрин олган «Лидс» — «Манчестер Сити» клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 1:3 ҳисоби қайд этилиб, «шаҳарликлар»нинг ғалабаси билан якунланди. Бу ўйинда Эрлинг Холанд рекордлари билан ажралиб турди.

Дастлаб, 45-дақиқада Родри ҳисобни очади. Кейин 51-чи ҳамда 64-дақиқаларда тиниб-тинчимас норвегиялик иқтидор эгаси иккита гол уриб дубль қайд этди. Яна бир гол Стрейк номига ёзилди.

Эрлинг Холанд рекордлари ҳақида

Тўғри, «Манчестер Сити» жамоаси ғалаба қозониб 3 очкони қўлга киритди. Аммо, Холанд эса ўзига хос рекордлар қайд этди. Жумладан, у Англия чемпионатида ўзининг отасидан ўтиб кетди. Эрлингнинг отаси АПЛда 181 та ўйин ўтказиб, 18 та гол урганди. Ўғил эса, 14 та ўйинда 20 та гол ура олди.

Яна бир рекорд шуки — Холанд футболчи сифатида мураббий Хосеп Гвардиоланинг жамоасида 25 та голни 20 та ўйинда урди. Лионель Месси шу кўрсаткичга 28 та ўйина эришганди. Демак, тез 25 та гол уришда ҳам ҳаммани ортда қолдирди.

Бу футболчи Англия чемпионатининг яна бир рекордини янгилади. 14 та ўйиндаёқ 20 та гол ура олди. Холанддан олдин фақатгина Кевин Филлипс 21 та ўйинда 20 та гол урганди. Хуллас, келажаги буюк деб тахмин қилинган ҳужумчи дарҳақиқат, ўзининг катта одимларини ташламоқда.

Учрашув қайдномаси билан танишинг

Англия чемпионати, 17-тур
«Лидс» — «Манчестер Сити» 1:3
Голлар: Родри (45), Холанд (51), Холанд (64), Стрейк (73).
«Лидс»: Мелье, Кристенсен (Эйлинг, 65), Купер (Льоренте, 72), Кох, Стрейк, Форшоу (Клих, 65), Рока, Ааронсон (Жаби, 83), Родриго (Гелхардт, 72), Гринвуд, Ньонто.
«Манчестер Сити»: Эдерсон, Льюис (Жоау Канселу, 68), Стоунз, Аканжи, Аке, Гюндоган, де Брюйне, Родри, Грилиш (Фоден, 73), Марез (Палмер, 88), Холанд.
Огоҳлантиришлар: Льюис (62), Клих (70), Ньонто (71), Родри (81), Гринвуд (85), Палмер (90).
«Элланд Роуд» стадиони

584 марта ўқилди