Умра сафари Тошкентдан Мадинага

Умра сафари Тошкентдан

Яратганга шукрки, бугунга келиб Саудия Арабистонига бориб, Умра зиёратини амалга ошириш учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Туризм соҳаларига ихтисослашган корхоналар юртимиздан кўплаб фуқароларни Макка ва Мадина шаҳарларига зиёрат бориб келишларини ташкиллаштириб беришмоқда. Мана шундай корхоналаридан бири — HalalTravel.uz жамоаси бир неча йилдан бери шу ишларни амалга оширмоқда ва юртдошларимиздан миннатдорчилик изҳорларини қабул қилишмоқда. Умра сафари Тошкентдан Мадинага ташкил қилинмоқда.

Умра сафари Тошкентдан Мадинага

Эътиборингизга шу йилдан бошлаб ҳар 10-15 кунда амалга ошириладиган 14 кунлик Умра зиёрати сафарини таклиф этамиз. Унда Сиз 4 кеча Мадина шаҳрида, 9 кеча Макка шаҳрида бўлиб қайтасиз. Парвозни Тошкент — Шаржа — Мадина йўналиши бўйича амалга ошириб, тўғри Мадина шаҳрига бориб қўнасиз. Барча шароитлар аъло даражада ташкил қилинади.

Харажатларга қуйидагилар киради:

— Умра визаси;
— Бориб келиш авиачипталари;
— Аэропортдан кутиб олиш ва кузатиб қўйиш;
— Меҳмонхонага жойлашув;
— Икки маҳал иссиқ овқат;
— Мадина ва Макка шаҳарларидаги зиёратлар;
— Мадина — Макка йўналиши бўйича шинам автобус хизмати;
— Умра амалларини ўргатувчи хизматлар;
— Қуръони Карим китоби ҳадяси.

Меҳмонхонада 4 кишилик жойлашув тартиби йўлга қўйилган. Бундан ташқари, Умра сафарига таниқли устоз олим Муҳаммад Одил Ҳамид ҳамроҳлик қиладилар. У кишидан Умра дарслари (тайёргарлик, бажарилиш тартиби, Умрага оид ҳукмлар ва ундан кейинги амаллар), Руҳий тарбия ҳамда Сийрат дарсларидан сабоқ берилади.

Нима учун HalalTravel.uz жамоаси билан Умра қилиш устунликка эга?

— Шаржада 1 соат транзит кутиш ҳудудида бўлиб, Мадина шаҳрига қўниш;
— Жиддага қўниб, Мадина томон 7 соатли автобусда кетиб чарчаш бўлмайди;
— Умра сафарида бўлиш 14 кунни ташкил қилади;
— Битта жума намози Мадинада, яна битта жума намози Макка шаҳрида ўқиш имкони бор;
— Устоз Муҳаммад Одил Ҳамиднинг ҳамроҳликлари ва дарслари;
— Бундай шароитдаги сафарнинг нархи — арзонлиги.

Корхона №T-0009-011 рақамли лицензияга, №001256 рақамли Мувофиқлик сертификатига ҳамда халқаро шартномаларга эга. Сафардаги режа кунлари виза ҳолатига қараб ўзгариши мумкин.

Мурожаат учун:

Телефонлар: 90 553-73-33, 90-0430506
Телеграм: @Turizm_admin

Қўшимча қиламиз:

Сиз йилнинг исталган пайтида биз мурожаат қилишингиз ва ўзингизга маъқул саналарда Умра сафарини амалга оширишнгиз мумкин.

2 542 марта ўқилди