Интернет маркетинг сирлари: 5 та олтин қоида

интернет маркетинг сирлари

Агар биринчи марта Интернет оламида маркетинг билан шуғулланишни бошлаган бўлсангиз кутилмаган ёқимсиз ҳолатларга дуч келасиз. Чунки сиз айтган нарса бўлмайди ва бекорга қанчадир пулга «тушиб» қоласиз. Лекин, кейинроқ шу олган билимларингиз мевасини албатта беради. Бу худди бир «бошқотирма-мозаика»нинг бўлакларини йиғиб чиқишдек гап. Сиз Интернет билан ўйнашасиз. Барча қоидаларга тўғри амал қилиб борсангиз якунда бу Интернет-ўйинида ғолиб бўласиз. Эътиборингизга Интернет маркетинг сирлари борасида маълумот берамиз.

Интернет маркетинг сирлари ҳақида

Битта ҳақиқат бор: кўпчилик мақсадсиз ва аниқ режаси бўлмасдан бошлаган ишларни. Якунда охири йўқ қоронғу туннелга дуч келган. Бугун сизга Интернет маркетингдаги оддий олтин қоидалар ҳақида сўзлаб берамиз. Зеро, уларни билиб олсангиз хатони кам қиласиз.

Олтин қоида №1. Бозорни ўрганишга вақт ажратинг

Бошидаёқ бозорни ўрганишга ва уни мониторинг қилиш учун вақт ажратсангиз, кейинчалик бу сизга миллионлаб сўмни тежаб қолишингизни олиб келади.

Ўзиздан «сизнинг асл мижозларингиз кимлар», деб сўранг. Бозорингиз қандай шахслардан иборат? У ердаги одамларнинг савияси қанақа? Улар қаерда туришади? Маълумотлари қанақа? Уларнинг кун тартиблари нимага ўхшайди? Бу саволлар тўғридан-тўғри мижозларингизни аниқлаб олишга ёрдам беради. Кейин эса, шу тоифали одамлар йиғиладиган веб сайтларни излаб топинг. Ҳозир улар асосан Фейсбук ва Инстаграмда ўтиришади. Бекорчисиям — бизнесмениям.

Олтин қоида №2. Веб сайтга ва SEO’га меҳр беринг

Албатта веб сайт яратинг. Унинг тугатиб бўлгач. SEO оптимизация учун маблағ ажратинг. Энг камида сизнинг фаолиятга оид калит сўзлар ёзилганда Googla ва Яндекс сизни топиб берсин. Майли, 50-чи ёки 100-саҳифада бўлса ҳам. Акс ҳолда мижозларингизнинг камида 50% сизни топа олмайди. Уларни шунчаки йўқотасиз. Бошқалар илиб кетишади.

Олтин қоида №3. Калит сўзларни ўзизники қилиб олинг

Эслаб қолинг: савдолар «қироли» бу — контент! Шундай қилингки, қидирув тизимлари сизнинг сайтингизни топ-10 саҳифада чиқариб берсин. Бунинг учун фаолиятингиз калит сўзларига оид матн тайёрлатиб, Интернетга жойлаштиринг. Маълум бир муддат ўтгач (одатда 1-3 ой) сайтингиз контент жиҳатдан етакчига айланади. Бу эса йўқ жойдан мижозни олиб келишини англатади.

Яна қандай сирлари бор?

Олтин қоида №4. Бошидаёқ рекламага жиддий эътибор қаратинг

Энди бозорга кираётган бизнес эгалари ҳамиша бошида рекламага етарли маблағ ажратишлари керак. Кейинчалик, мижозларингиз чиқишни бошлаб, Интернет маркетинг сирларини ўзлаштирганингиздан кейин рекламага маблағни тежашни бошлайсиз. Бошланишига Google AdWords етарли. У синовдан ўтган. Токи, SEO мева бергунча ундан фойда келиб туради. Аммо бу пуллик ва доимий равишда мониторинг қилишни талаб қилади. Бу борада шу соҳа мутахассисини жалб қилинг.

Олтин қоида №5. SMM ва таргетингга эътибор қаратинг

Ижтимоий тармоқларда жумладан, Фейсбук ва Инстаграмда саҳифалар очинг ва профессионал тарзда юритинг. Тўғри созлаб, «оформление»сини тўғри қилиб, дизайн ва корпоратив рангларга эътибор қаратинг. Кирган мижоз саҳифангизни севиб қолсин. Фаолиятингизни йўналишларга бўлинг, одамлар шунга қараб ўзига кераклисини танлайди.

Хулоса ўрнида

Қидирув тизимлари (Google ва Яндекс) дарҳаҳиқат даҳо ҳисобланишади. Агар уларнинг кучига шубҳалансангиз ёки иккилансангиз бор диққатни тушунишга қаратинг. Кейинчалик фойдасини кўрасиз. Бозорингизга ўзиз ҳақингизда ахборот-маълумот беринг, ўзингизни танитинг! Муваффақият куттирмайди.

Мана шулар Интернет маркетинг сирлари ҳисобланади. Амал қилиш ўзингиздан.

473 марта ўқилди