ПСЖ — «Бавария» учрашуви шарҳи

псж бавария учрашуви

Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг 1/8 финалидан ўрин олган ПСЖ — «Бавария» учрашуви ниҳоясига етди. Унда 0:1 ҳисоби қайд этилиб, мюнхенликларнинг ғалабаси билан якунланди. Эътиборингизга ўйин ҳақида кенгроқ маълумот бериб ўтамиз.

ПСЖ — «Бавария» учрашуви ҳақида

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Гарчи, икки клуб ҳам шиддатли ҳужумларни амалга оширган бўлсада. Томонлар танаффусга 0:0 кўринишида чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда вазиятлар кўпроқ бўлди. 53-дақиқага келиб эса гол ҳам киритилди. Муаллиф — Коман. Майдон эгалари ҳисобни тенглаштириш учун қанча ҳаракат қилишмасин, бунинг уддасидан чиқа олмадилар. Лионель Месси дарвоза томон 2 марта зарба йўллади. Рақиб футболчилари бу иккисини ҳам қайтаришга муваффақ бўлишди. ПСД 90-дақиқада битта кам бўлиб қолди. повар майдондан четлатилди.

Неймар ҳам кутилган ўйинни қилмади. Унинг хатти-ҳаракатлари жуда паст баҳоланди. Аниқроғи, Месси ҳам Неймар ҳам бу баҳсда 10 баллик тизимда 4 баҳога лойиқ кўрилди. Улардан пастда ҳеч ким йўқ. Goal нашри бу жуфтликни «таъсири йўқ дуэт» деб тарифлади.

Ўйиндан сўнгги фикрлар

«Бавария» устози Юлиан Нагельсманн қуйидагиларни айтиб ўтди: «Биз биринчи 25 дақиқани ажойиб ўтказдик. Вазиятни назорат қилдик. Янаям дарвозани аниқроқ нишонга олишимиз керак эди. Мен ПСЖ жамоасининг ҳаракатларини тушунмадим. Жуда пассив ҳаракат қилишди. Ҳатто, уларга тўп керакмасдек туюлди», — деди у.

Ўйинга тушмаган Килиан Мбаппе бўлса: «ПСЖ ҳали ўзини кўрсатади. муҳими ҳамма соғ бўлиб турса бўлди. Камбэк учун имконият бор ва биз ҳаракат қиламиз», — деб таъкидлади.

Хуллас, ПСЖ — «Бавария» учрашуви шу кўринишида якунига етди. Энди барчасига жавоб беллашуви аниқлик киритиб беради. Мюнхенда «Бавария»га қарши туриб бериш осон ишлардан эмас.

Европа Чемпионлар лигаси, 1/8 финал

Дастлабки ўйин
ПСЖ — Бавария 0:1
Гол: Коман (53).
ПСЖ: Доннарумма, Хакими (Кимпембе, 46), Рамос, Маркиньос, Мендеш, Заир-Эмери (Фабиан Руис, 57), Солер (Мбаппе, 57), Данилу Перейра (Витинья, 75), Верратти, Месси, Неймар.
Бавария: Зоммер, Жоау Канселу (Дэвис, 46), Упамекано, Павар, де Лигт, Горетцка, Киммих, Шупо-Мотинг (Мюллер, 76), Сане (Станишич, 90), Мусиала (Гравенберх, 87), Коман (Гнабри, 75).
Огоҳлантиришлар: Павар (26), Кимпембе (70), Неймар (86).
Четлатиш: Павар (90).
«Парк де Пренс» стадиони.

590 марта ўқилди