Юртимизда AFC U20 Asian Cup мусобақаси давом этмоқда. Гуруҳ босқич ўйинлари қизғин паллага кириб улгурди. Тошкентдаги «Миллий» стадионда Ироқ — Ўзбекистон учрашуви ниҳоясига етди. Унда 0:1 ҳисоби қайд этилиб, ўзбекистонлик футболчиларнинг ғалабаси билан якунланди. Эътиборингизга учрашув шаҳрини ҳавола этамиз.
Ироқ — Ўзбекистон учрашуви ҳақида
Одатда, гуруҳнинг 2-тур учраушувлари жуда қизиқ ўтади. Сабаби, плей-оффга йўлланма оладиган жамоаларнинг номи билиниб қолади, бу турдан кейин. Кўпчилик Ўзбекистондан ғалаба кутганди, йигитлар ишончни оқлаб, 30 минг мухлис қаршисида жуда муҳим очколарни қўлга киритишди. Ягона гол 17-дақиқада Пўлатхўжа Холдорхонов томонидан киритилди. Мусобақа мезбонлари биринчи бўлимда устунликда ҳаракат қилишди. Аммо, биринчи голлик вазиятни Ироқ футболчилари яратишганди. Али Жасим икки ҳимоячимизни алдаб ўтиб, тўпни Қосим Абдулраззоққа етказди. Ироқ сардорининг узоқдан йўллаган зарбасини юртдошларимиз қайтаришга эришдилар.
Равшан Ҳайдаров биринчи бўлимнинг 35-дақиқасида Абдураззоқовнинг ўрнига Шаҳзодбек Раҳмоналиевни заҳирадан майдонга туширди. Шаҳзодбек 10 дақиқагина ҳаракат қилди. 44-дақиқада қизиқ карточка олиб, майдоннни тарк этди. Ўзбекистон термаси 10 киши бўлиб қолди ва ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Биринчи бўлимда бошқа голлар киритилмади.
Иккинчи бўлимда битта футболчи кўп бўлган Ироқ термаси ҳужумларга зўр берди. Аммо, ўзбеклар ҳам қараб туришмади ва кескин қарши ҳужумларни амалга ошириб туришди. Ҳаттоки, кам бўлади туриб 2-3 марта ҳисобни ўзгартириш имконига эга бўлишди. Якуний зарбаларда йигитларимизга аниқлик ва тажриба етишмади. Боз устига Ироқ дарвозабони Ҳусайн Ҳасан ишончли ўйнади. У Абдукодир Ҳусановнинг узоқдан йўллаган зарбасини ҳам қайтаришга эришди. Исмил Аҳмадда гол уриш учун вазиятлар бўлди.
Иккинчи бўлимдаги вазиятлар ва 3-ўйин олдидан
Ўзбекистон 79-дақиқада ҳаммасига нуқта қўйиши мумкин эди. Учта футболчимиз Ироқнинг икки ҳимоячисига қарши чиқиб, голлик вазият яратишди. Холдорхонов тўпни Раҳматуллаевга етказиб берди. Лекин, охирги берилаган зарба дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. Футболчиларимиз ғалабани ушлаб қолишни уддалашди.
Энди Равшан Ҳайдаров шогирдлари гуруҳдаги сўнгги ўйинни Индонезия ёшларига қарши ўтказишади. Ироқ бўлса Сурияга қарши ўйнайди. Футболчиларимиз мағлубиятга учрашмаса. бўлгани. Кейинги босқичга йўлланма олишади. «B» гуруҳида Вьетнам, Австралия ва Эрон термаларида плей-оффга чиқиш учун имкон сақланиб турибди. Ўзбекистон шу рақиблардан бирига қарши чорак финалда майдонга тушади.
Хуллас, Ироқ — Ўзбекистон учрашуви драматик вазиятларга бой тарзда ўтди. Муҳими ғалаба қўлга киритилди. Аммо, ҳали ишлаш кераклиги ҳам кўриниб турибди. Майдон марказидаку, хатти-ҳаракатларимиз ёмонмас. Лекин, охирги голни уришга оқсаб турибмиз. Қандайдир ҳаяжон йўқ эмас. Умид, қиламиз, термамиз узоқроққача боради.
Қайднома билан танишинг
AFC U20 Осиё кубоги, 2-тур
Ироқ — Ўзбекистон 0:1
Гол: Холдорхонов (17)
Ироқ: Кадим Раад, Абдулраззоқ Қосим, Адам Талиб, Абдулқоди Жамил, Али Жасим, Муслим Муса, Али Содиқ, Сажад Махди, Ҳайдар Абдулкарим, Ҳусейн Ҳасан, Аббуд Рабоҳ
Ўзбекистон: Ҳусанов, Ўрозов, Холдорхонов, Асқаров, Раҳмоналиев, Абдураҳматов, Файзуллаев, Ортиқбоев, Абдураззоқов, Маҳамажонов, Боймуродов
«Миллий» стадион.
