«Бристоль» — «Манчестер Сити» учрашуви шарҳи

бристоль манчестер сити учрашуви

Англия кубоги мусобақасининг 1/8 финалидан ўрин олган «Бристоль» — «Манчестер Сити» учрашуви ниҳоясига етди. Унда 0:3 ҳисоби қайд этилиб, «шаҳарликлар»нинг ғалабаси билан якунланди. Ўйин шарҳи билан батафсил таништириб ўтамиз.

«Бристоль» — «Манчестер Сити» учрашуви ҳақида

Илк дақиқалардан бошлаб меҳмонлар ҳужумга зўр беришди. Сабаби, «Бристоль» 12 та ўйиндан бери мағлубиятга учрамаётганди. 7-дақиқага келиб, Марез тўпни чиройли тарзда жарима майдончасига узатди. О`Лиридан ўтган тўпни Фоден бўш қолган дарвозага жойлаб, ҳисобни очди. Киритилган голдан сўнг майдон эгалари тўп билан кўпроқ муомалада бўла бошлашди. «Сити» чарчагандек кўринди. Лекин, танаффусгача бу ҳисоб ўзгармасдан қолди.

Иккинчи бўлимда манчестерликлар жонланишди. 74-дақиқада Льюис тўпни қабул қилиб, очилган Альваресга периметр бўйилаб етказиб берди. У ўз навбатида Фоденга тўпни қолдирди. Фоден иккинчи голни киритди ва дубль қайд этди. 81-дақиқага келиб Кевин де Брюйне узоқдан паслатиб дарвозага зарба йўллади ва учинчи голни ҳам урди. Беллашувга қўшилган 5 дақиқада эса ҳеч нарса ўзгармади. Гвардиола шогирдлари муҳим ғалабани қўлга киритишди ва кейинги босқичга йўлланма олишди.

Ўйиндан кейинги фикр

«Манчестер Сити» устози қуйидагиларни айтиб ўтди: «Дарҳақиқат учрашув қийин ўтди. «Бристоль Сити» қанчалик яхши ўйин кўрсатишини намойиш қила олди. Шундай футболчиларни кўрдимки, менда яхши таассурот қолдиришди. Уларни аввал кўрмаганман. Иккинчи бўлимда ўйинимиз жонланди. Бристолда фанатлар бошқача экан. 5 йил аввал бу ерга келгандик, ўшанда ҳам ажойиб эди, бугун ҳам.

Фоденнинг ўйинига келсак: у ўсяпти. Унинг футболчилик фаолияти фақат кўтарилмоқда. Бу мавсумда айрим муаммолар туфайли кайфияти йўқ эди. Энди бўлса ўзига келиб улгурди. Баҳсга ижобий таъсир кўрсатди.

«Бристоль» — «Манчестер Сити» учрашуви тугади. Демак биз 3 та мусобақада ҳам «тирикмиз», келажакда нима бўлиши вақт кўрсатади», — деди у.

Қайднома билан танишинг

Англия кубоги, 1/8 финал
Бристоль Сити — Манчестер Сити 0:3
Голлар: Фоден (7), Фоден (74), де Брюйне (81).
Бристоль Сити – О`Лири, Калас, Вайнер, Принг (Дасилва, 77), Джеймс (Кинг, 89), Сайкс, Уильямс (Тэйлор-Кларк, 89), Скотт, Тэннер (Вайманн, 46), Уэллс (Francois, 82), Белл.
Манчестер Сити – Ортега (Эдерсон, 46), Аке (Серхио Гомес, 83), Рубен Диаш, Аканджи, Льюис, де Брюйне, Бернарду Силва (Перроне, 88), Филлипс, Фоден (Палмер, 83), Марез (Грилиш, 71), Альварес.
Огоҳлантиришлар: Фоден (66), Бернарду Силва (87), Уильямс (87).
«Эштон Гейт» стадиони

606 марта ўқилди