Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг 1/8 финал жавоб баҳсларидан ўрин олган «Бавария» — «ПСЖ» учрашуви ниҳоясига етди. Унда 2:0 ҳисоби қайд этилиб, мюнхенликларнинг ғалабаси билан якунланди. Эътиборингизга ушбу ўйин шарҳи ва статистикасини ҳавола этамиз.
«Бавария» — ПСЖ учрашуви ҳақида батафсил
«Альянц-Арена» стадионида тенгкурашлар остида ўйин бошланди. Париждаги кичик мағлубият меҳмонларни олдинга чорлаши турган гап эди. Аввалига шундоқ ҳам бўлди. ПСЖ футболчилари ҳужумларни амалга ошириб туришди. Улар прессингга зўр беришди ҳам. Аммо, «Бавария» рақиб жарима майдончасидан ёриб ўтишнинг уддасидан чиқа олди. Рамос ўз нуқтасида Мусиалани ўтказмасдан қаттиқ қўриқлади. Месси тўп билан кўп муомалада бўлсада, мезбонлар унга қарши қўполликда давом этишди. Шундай бўлишига қарамасдан, Лео жамодоши Мбаппени олдинга чиқиши учун узатмаларни амалга ошириб турди. Биринчи бўлимда дарвозабонлар ўз даҳлсизликларини таъминлаб беришди.
Иккинчи бўлимда томонлар жонланишди. 52-дақиқада Шупо-Мотинг боши билан берган зарбасини Мюллер дарвозага жойлаб қўйди. Аммо, Лайнсмен ва VAR тизими офсайдни қайд этди. Гол инобатга олинмади. Ўйин қизишда давом этди. 61-дақиқага келиб, Горетцка ва Мюллер тўпни Верраттидан олиб қўйишди ва Шупо-Мотингни бирга-бир чиқариб беришди. Эрик собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилди ва ҳисобни очди. Бу гол кутилганди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, Мессининг узатмасини Рамос боши билан дарвозага аниқ йўллаганди, аммо Зоммер муқаррар голни қайтаришга эришди. Тиниб-тинчимас испаниялик Серхио бурчак зарбаларида ҳаммадан баланд сакраб «Бавария» ҳимоясида ҳавф туғдираверди.
89-дақиқада Гнабри иккинчи голни урди ва амалда ўйин тақдирини ҳал қилди. Команнинг ўрнига майдонга тушган Гнабри қарши ҳужумдан унумли фойдаланиб, жуда муҳим голни уришга муваффақ бўлди. Биринчи баҳсдаги 1:0 ҳисоби «Бавария»ни чорак финалга олиб чиқди.
Ўйин кейинги кўрсаткичлар ва фикрлар
Икки бўлим якунига етгач, энг яхши футболчи деб Мюллер топилди. У ҳамма жойда ҳозиру-нозир бўлишга улгурди. Ҳақиқий етакчиликни кўрсата олди. Лионель Месси кетма-кет 8-марта ЕЧЛ баҳсларида финалгача бора олмаяпти. ПСЖ жамоаси ўз тарихида охирги ЕЧЛ ўйинларнинг кетма-кет саккизтасида ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормоқда. Қатарлик хўжайинлар қўлостида парижликлар биринчи марта гол уримасдан плей-офф баҳсларидан чиқиб кетишди.
«Бу мусобақани ютиб олишимиз учун бизда ҳамма имконият бор. Биздан кучли биронта ҳам клубни кўрмаяпман», — деб айтиб ўтди «Бавария президенти ўйин тагагач.
«Биз максимум ўйин кўрсатдик. Натижадан ҳафаман. «Бавария» ғалабага созланган жамоа», — деди Килиан Мбаппе.
Учрашув қайдномаси билан танишинг
Европа Чемпионлар лигаси, 1/8 финал
Жавоб учрашувлари
Бавария — ПСЖ 2:0
Голлар: Шупо-Мотинг (61), Гнабри (89).
Бавария: Зоммер, Станишич, Упамекано, де Лигт, Горетцка, Киммих, Дэвис, Шупо-Мотинг (Сане, 68), Мюллер (Жоау Канселу, 86), Коман (Гнабри, 86), Мусиала (Мане, 82).
ПСЖ: Доннарумма, Хакими, Рамос, Данилу Перейра, Маркиньос (Мукиеле, 36; Битшиабу, 46), Мендеш (Бернат, 82), Верратти, Фабиан Руис (Заир-Эмери, 76), Витинья (Экитик, 81), Месси, Мбаппе.
Огоҳлантиришлар: Хакими (90).
«Альянц-Арена» стадиони
Биринчи ўйин: 1:0
