Бу мавсумдаги Англия Суперкубоги соҳиби учун бўлган беллашувда Лондоннинг «Арсенал» ҳамда Манчестернинг «Манчестер Сити» жамоалари ўзаро кураш олиб боришди. Қизиқарли кечган учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Аммо, пенальтилар сериясида лондонликлар 4:1 ҳисобида ғалабани тантана қилишди. Эътиборингизга ўйин шарҳини ҳавола этамиз.
Англия Суперкубоги соҳиби ҳақида
Эслатиб ўтамиз, бу баҳсда Премьер-лига чемпиони ва Англия кубоги мусобақаси ғолиби Суперкубок учун майдонга чиқади. Агар шу икки совринни (АПЛ ва кубок) ҳам битта жамоа қўлга киритган яъни «дубль» қайд этган бўлса ўша жамоа АПЛда иккинчи ўрин соҳибига қарши ўйнайди. Хуллас, ўйин «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтади. Бу сафаргиси ҳам бундан истисно бўлмади.
Томонлар биринчи бўлимда дарвозаларнинг дахлсизлигини сақлаб қола олишди. Иккинчи бўлимда икки клуб ҳам олдинга ташланди. Биринчи бўлиб ҳисобни очиш, «шаҳарликлар»га насиб қилди. 77-дақиқада Палмер ўзига берилган имкониятдан аъло даражада фойдаланиб, «Сити»ни олдинга олиб чиқди. Ўйин тақдири ҳал бўлгандек туюлди, аммо 90-дақиқалар орта қолган бир пайтда «Арсенал» ҳисобни тенглаштира олди. Троссард жавоб голини уриб, ҳисобни дурангга олиб келди. Ўша пайтда таблода 101-дақиқа кетаётганди.
Кейин эса, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди. Унда пойтахт жамоасининг омади чопди. «Ман Сити» таркибида Кевин де Брюйне 11 метрлик зарбани голга айлантира олмади. Унинг берган зарбаси дарвоза тўсинига тегди. Яна бир футболчи Родрининг тепган тўпини дарвозабон Рэмсдейл қайтаришга муваффақ бўлди. «Арсенал» таркибида Мартин Эдегор, Троссард, Букайо Сака ва Фабиу Виейралар пенальтини аниқ ижро эта олишди.
Ўйинги кейинги кўрсаткичлар ва статистика
Шу пайтгача мазкур клубларнинг сўнгги 8 та ўйинида фақатгина «Сити» ғалаба қозонаётганди. Охирги 5 та ўйинда меҳмонлар ўз дарвозаларидан ўртача 1,00 та гол ўтказишаётганди. Аксинча, 1,20 та гол уришганди. «Арсенал» бўлса ўртача 1,40 та гол ўтказган ва 2,20 та гол ураётганди. Бу жамоаларнинг охирги 20 та баҳсида 3 марта «Арсенал» ғалаба қозонган, 16 марта «Манчестер Сити» ютган. 1 мартагини дуранг қайд этилган эди.
Кеча бўлиб ўтган учрашувда тўп билан муомала қилиш 46% га 54% бўлди, Гвардиола шогирдлари фойдасига. Дарвоза томон икки жамоа ҳам 6 мартадан зарба йўллади. Шулардан 3 таси аниқ чиқди. Бурчак тўплари 5 га 6 кўрсаткичда бўлди. Жарима зарбалари бўлса 11 га 6 нисбатда.
Шу тариқа «Арсенал» — Англия Суперкубоги соҳибига айланди.
Қайднома билан танишинг
Англия Суперкубоги
«Арсенал» — «Манчестер Сити» 1:1 (пенальти бўйича — 4:1)
Голлар::Троссард (90) — Палмер (77)
Арсенал: Рэмсдейл, Уайт, Габриэл (Смит-Роу, 87), Салиба, Тимбер (Тирни, 76), Парти, Эдегор, Райс (Нкетиа, 81), Хавертц (Фабиу Виейра, 87), Сака, Мартинелли (Троссард, 75).
Манчестер Сити: Ортега, Уокер, Стоунз, Рубен Диаш, Аканджи, Ковачич (де Брюйне, 64), Грилиш (Фоден, 58), Бернарду Силва, Родри, Холанд (Палмер, 64), Альварес.
Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 2:1, 3:1, 4:1.
Огоҳлантиришлар: Парти (8), Артета (17), Хавертц (27), Альварес (31), Габриэл (66).
«Уэмбли» стадиони.
