Дунёда шундай спорт тури борки, у авжига чиққанда унинг олдида ҳеч бир нарса хотиржам тура олмайди. Айниқса катта мусобақаларда инсон буткул ўзгариб кетади. Ҳа, бу футболдир. Қатарда ўтган Жаҳон чемпионатини эсланг. Қанақа ўйинлар бўлмади ахир?! Ишқибоз борки ўзбек футболи янгиликлари ва жаҳон футболи билан яшади, бундан кейин ҳам шундай бўлади. У билан кунини ўтказаверади.
Ўзбек футбол янгиликлари ҳозир жуда кўп
Эътиборингизни bilib-oling.com сайтидаги «Футбол» рукнига қаратамиз. Унда ҳар бир маълумот ёки хабар кенг тарзда таҳлил қилинади. Тўғри, нейтрал фикрлар орқали бериб борилади. Мухлисларнинг суюкли клублари бўлган «Реал» Мадрид, «Барселона», «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль», «Челси», «Арсенал», «Манчестер Сити», «Милан», «Ювентус», ПСЖ, «Бавария»лар ҳақида батафсил маълумотлар етказилади. ўзимизнинг клублардан «Пахтакор», «Бунёдкор», «Локомотив», АГМК, «Насаф», «Нефтчи», «Навбаҳор», «Андижон» ва ҳоказо ҳаммаси ҳақида чиқишлар қилинади.
Мониторинг шуни кўрсатяптики, аксарият футбол мухлислари Англия Премьер-лигасини кўпроқ кузатар экан. Ундан кейин Испания Ла Лигаси туради. Италия А серияси учинчи ўринда жойлашган. Кейинги ўринларни Германия Бундеслигаси ва Франция Лига 1 мусобақалари ўрин олган. Ушбу лигаларда чиқаётган футбол янлиликлари шубҳасиз, диққат билан ўқиб борилади.
Ўзбекистон Супер лигаси ҳам ўзининг ашаддий ишқибозларига эга. Умуман, Ўзбекистонда футбол ҳамиша биринчи рақамли спорт тури бўлиб келган. Бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолаверади. Шундай экан, ўзбек футболи янгиликлари ҳақида кузатаверинг. Навбатдаги Жаҳон чемпионатига энди чиқмасак бўлмайди. Яхши биласиз, ЖЧ-2026 мусобақаси учта — АҚШ, Канада ва Мексика давлатларида бўлиб ўтади. Унда 48 та терма жамоа қатнашади. Осиёға ҳам бериладиган ўринлар сони ортада.
Футбол ривожланяпти
ЖЧ-2022 кўп нарсаларга ойдинлик киритди.Африкада футбол ўсаётганини ҳамма кўрди. Марокаш термасининг натижаларига кўпчилик ҳавас қилса арзийди. Осиё грандлари бўлган Япония, Корея, Австралиялар ҳам ёмон ўйин кўрсатишмади, шу сафар. Буёғига ҳеч ким жойида қотиб қолайди.
Хуллас, кўплаб турнирлар олдида турибмиз. Улар ҳақида энг сўнгги янгиликлар билан бизнинг bilib-oling.com сайтида кузатиб боришингиз мумкин.
