ЖЧ-2022, 1-тур. Қатар — Эквадор 0:2

қатар

Қатар давлатида футбол бўйича Жаҳон чемпионати старт олди. Бутун дунёнинг миллиардлаган ишқибозлари бу катта мундиалнинг очилиш маросимини кўришга муваффақ бўлишди.

Дастлабки очилиш ўйинини одатдагидек «А» гуруҳида мезбон давлат Қатар термаси Жанубий Америка вакили бўлган Эквадорни қабул қилган ҳолда бошлаб берди. Кўпчилик, арабларни «фаворит» сафига қўшаётган эди, аммо Лотин Америкаси вакиллари 2 та гол уриб, ғалабани тантана қилишди.

Бошидаёқ Валенсия томонидан тезкор гол киритилди. Аммо майдонда замонавий VAR тизими ишлагани боис, ўйиндан ташқари ҳолат дея баҳоланди. Гол инобатга олинмади. Ҳеч қанча вақт ўтмасдан, Қатар дарвозаси томон пенальти белгиланди. Бу сафар Валенсия ҳаққоний тарзда дарвозани ишғол қилди. 31-дақиқага келиб эса, яна ўша ҳужумчи Эквадорнинг учинчи голини уришга муфаффақ бўлди.

Томонлар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди. Қилинган ўзгаришлар натижасида томонлар ушбу ҳисобни ушлаб қола олишди. Меҳмонлар 3 очкони қўлга киритиб, чиройли ғалабани нишонлашди.

Бу гуруҳда Нидерландия ва Сенегал термалари ҳам жой олишган. Улар ҳам мусобақанининг ўйинларига киришади.

Қатар устози нима деди?

Учрашувдан кейин Қатар терма жамоаси бош мураббийи Феликс Санчес қуйидагиларни айтиб ўтди:

«Биз охиригача курашдик, аммо Эквадорнинг ўз режаси бор эди. Тўғри. тўп билан яхши муомала қила олмадик. Аммо, гуруҳдан чиқмоқчи бўлсак яхшироқ ўйнашимиз керак бўлади».

Эквадор термаси бош мураббийи Густаво Альфаро эса қуйидагилар билан ўртоқлашди:

«Бу жуда катта ғалабадир. Жаҳон чемпионатининг очилиш ўйинида босим юқори бўлади, биз эса уддалай олдик. Шунга қарамасдан биз мундиалнинг энг ёш жамоасимиз. Қандай ўйнаш керак бўлса, шундай ўйнадик ва натижга эришдик. Мен хотиржамман. Валенсияга келсак у ўзини кўрсатди. Нидерландияга қарши аниқ майдонга тушади».

ЖЧ-2022, 1-тур
А гуруҳи
Қатар — Эквадор 0:2
Голлар: Валенсия (16, пенальти), Валенсия (31).
Қатар – Аш-Шеб, Ро-Ро, Хухи, Ҳассан, Ар-Рови, Аҳмад, Ҳотам, Будиаф, Ал-Хайдос (Абдулваҳоб, 71), Али (Мунтари, 72), Афиф.
Эквадор – Галиндес, Пресиадо, Торрес, Инкапиэ, Эступиньян, Плата, Ибарра (Сармиенто, 68), Мендес, Кайседо (Франко, 90), Валенсия (Сифуэнтес, 77), Эстрада (Родригес, 90).
Огоҳлантиришлар: Аш-Шеб (15), Али (22), Кайседо (29), Будиаф (36), Мендес (56), Афиф (78).
«Ал-Байт» стадиони, 60.000 томошабин

421 марта ўқилди