Қатар-2022: Барча жаҳон чемпионати иштирокчилари

жаҳон чемпионати

Жорий 2022 йилнинг 21 ноябрь кунидан 18 декабрь сафасигача Қатар давлатида футбол бўйича Жаҳон чемпионати старт олади. Унда энг кучли 32 та терма жамоа бош соврин учун курашга киришади.

Эътиборингизга барча гуруҳларнинг аъзолари ҳақида маълумот берамиз.

Жаҳон чемпионати аъзолари

A гуруҳи:
Эквадор
Сенегал
Нидерландия
Қатар

B гуруҳи:
Англия
Эрон
АҚШ
Уэльс

C гуруҳи:
Аргентина
Саудия Арабистони
Мексика
Польша

D гуруҳи:
Франция
Австралия
Дания
Тунис

E гуруҳи:
Испания
Коста-Рика
Германия
Япония

F гуруҳи:
Бельгия
Канада
Марокаш
Хорватия

G гуруҳи:
Бразилия
Сербия
Швейцария
Камерун

H гуруҳи:
Португалия
Гана
Уругвай
Жанубий Корея

Гуруҳ босқич ўйинлари 21 ноябрдан 2 декабргача давом этади. Кейин эса плей-офф баҳслари бошланади. Аниқроғи, 3-6 декабрь – 1/8 финал ўйинлари, 9-10 декабрь – чорак финал, 13 ва 14 декабрь — ярим финал.

17 декабрь куни 3-ўрин учун ўйин ҳамда 18 декабрь — финал бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Франция ЖЧ-2018 ғолиби ҳисобланади. Қатар эса мусобақа мезбони.

ЖЧ-2022 ғолиблиги учун бир нечта терма жамоалар этироф этилмоқда. Улар (алифбо бўйича) билан танишинг:

— Англия
— Аргентина
— Бельгия
— Бразилия
— Германия
— Испания
— Нидерландия
— Португалия
— Франция

Кўриб турганингиздек, бу бир тахмин холос. Ким ғолиб бўлишини вақт кўрсатади.

Жаҳон чемпионати ҳақида фактлар

1. ЖЧ-2022 мундиаллар тарихида илк марта куз ва қиш ойларида ўтмоқда. Боз устига у Яқин Шарқ минтақасида ҳам биринчи марта бўляпти.

2. Бу 22-чемпионат ФИФА тасарруфи остидаги энг охирги 32 та термали мусобақа бўлади. 20226 йилдан бошлаб 48 та терма қатнашади.

3. Қатар-2022 мусобақасининг логотипида чексизлик ва уйғунликни ифодаловчи йўлак («лента») ва қум барҳанлари ифодаланган.

4. Мехбон Қвтар давлати ўз тарихида биринчи марта қатнашмоқда.

5. Бешта шаҳардаги 8 та стадионнинг барчаси совутиш тизимлари билан жиҳозланган. Улар 27 градус илиқликни таъминлаб туради.

6. Қурилиш чоғида ишчилардан қарийб 6,5 таси вафот этгани ҳақида The Guardian нашри маълум қилган.

7. Бу мусобақага фақатгина ковиддан эмланган мухлислар киритилиши айтилган.

8. Саралаш пайтида барча ФИФА аъзо мамлакатларнинг вакиллари иштирок этган.

9. Ҳавфсизликни таъминлаш мақсадида Украинадан келган полиция ходимлари ҳам бўлишади.

738 марта ўқилди