Муҳаммад Салоҳ Арабистонда?!

муҳаммад салоҳ арабистонда

Саудия Арабистони давлатида охирги пайтларда футбол ривожи учун жуда катта ишлар амалга оширилмоқда. Ўзи, 10 йиллар аввал ҳадемай дунё футболи арабларнинг қўлига ўтади, деган тахминлар бўларди. ПСЖ, «Манчестер Сити» ва бошқа клублар уларнинг ихтиёрига ўтиши билан ҳар томонлама футболга бўлган муносабатлар ўзгаришни бошлади. Ниҳоят, шу йилдан Саудия Арабистони ҳукумати ҳам йирик маблағларни фтбол ривожлантириш учун сарфлашга рухсат берди. Бунинг натижасида юлдузлар ўша юртга қараб кетишни бошлашди. Роналду, Бензема ёки Неймарларнинг кетганини ўзи жудда катта қадам ҳисобланади. Бугунга келиб Муҳаммад Салоҳ Арабистонда, деган хабарлар тарқалди. Биз бу мавзуга аниқлик киритиб кетмоқчимиз.

Муҳаммад Салоҳ Арабистонда футбол ўйнайдими?

Бу саволга жавоб 99% «ҳа» бўлиши кутилмоқда. Саудия Арабистонининг гигант жамоаларидан бир «Ал-Иттиҳод» Англиянинг «Ливерпуль» клуби ҳужучиси Муҳаммад Салоҳга жиддий эътибор қаратган. Араблар ҳужумчи учун инглизларга 90 млн евро беришга рози бўлиб туришибди. Аслида, бу футболчига бунақа миқдордаги пуллар ҳозир тўланмайди, чунки мисрлик иқтидор эгасининг ёши ҳам катта бўлиб қолган. Шундай экан, ушбу трансфернинг амалги ошиш эҳтимоли жуда юқори.

Айни пайтда гап «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клоппда қолган. У 31 ёшли Салоҳнинг араб диёрига кетишига қаршилик қилмоқда. Аммо, шунга яраша пул ҳам таклиф қилинган, Клопп фикридан қайтиши мумкин. Музокаралар давом этмоқда. Яқин вақт ичида трансфер эълон қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақида Европа матбуоти хабар тарқатиб улгурди.

Салоҳ янги жамоада қанча пул олади?

Маълум бўлишича, араблар Миср терма жамоаси ҳужумчисига 2 йиллик мавсум учун 180 млн евро беришга рози бўлишган. Футболчининг ўзи ҳам бу шартга тайёр. Агар «Ливерпуль» бу савдога ижобий жавоб берса, Салоҳнинг трансфери Саудия араблари тарихидаги энг йирик келишувга айланади. Шу пайтгача бундан ортиқ ҳеч бир футболчига пул беришмаган.

Воқеалар ривожи кузатилмоқда.

*****

Мавзуга оид хабар:

Карим Бензема Арабистонда!

256 марта ўқилди