«Барселона» — «Кадис» учрашуви шарҳи

барселона кадис учрашуви

Испания чемпионатининг 2-туридан ўрин олган «Барселона» — «Кадис» учрашуви ниҳоясига етди. Унда 2:0 ҳисоби қайд этилиб, каталонияликларнинг ғалабаси билан якунланди. Майдон эгалари сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, муҳим ғалабани қўлга киритишди. Эътибоингизга ушбу ўйин шарҳини ҳавола этамиз.

«Барселона» — «Кадис» учрашуви ҳақида

Ўйин кутилганидек «Барса»нинг ҳужумлари остида бошланди. 6-дақиқада ёш иқтидорли футболчи Ямаль пенальти ишлаши мумкин эди, аммо Карреранинг қўполлиги учун ҳакам 11 метрли нуқтани кўрсатмади. Ушбу вазиятдан бироз ўтиб, Левандовскида шеригини яхши вазиятга чиқариш имкони бор эди. Лекин польшалик ҳужумчи узатмани кўнгилдагидек бера олмади. Бироздан сўнг, яна бир вазиятда Педри тўпни жамодошларига етказиб берди. Жарима майдони ичида Кунде тўпни дарвозага йўллади, рақиб дарвозабони Ледесма унга тайёр турганди. Гюндоган ҳам ўз навбатида узоқдан дарвоза томон зарбалар йўллаб турди, ҳимоячилар ишончли ўйнашди.

Биринчи бўлим ўрталарида де Йонгнинг узатмасини Левандовски сакраб туриб, боши билан дарвозага йўллади  Аммо, аниқлик етишмади гол бўлмади. Педри — Ямаль — де Йонг учлиги рақиб ҳимоячиларини шошириб, ишончли ўйин кўрсатишди. Биринчи бўлим охирларида Хименес қўпол равишда Гюндоганнинг оёғига тепди. Ўз навбатида Гави ҳам рақибига қўполликлар ишлатди. Томонлар асабий тарзда биринчи бўлимни якунлаб олишди. Таблода 0:0 порлаб турарди.

Иккинчи бўлимда, «Барселона» жиддий тарзда «Кадис» дарвозаси олдида босимни кучайтирди. Ямалда яна имконият пайдо бўлди. Гюндоганнинг ошириб берган тўпни ерлатиб ўнг қанотдан дарвозага йўллади. Ледесма ўз ўрнида эди. 53-дақиқада Гавининг боши билан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Майдон марказида шиддатли ўйин давом этди. Левандовскида икки марта имконият бўлди, у ҳавода яхши ўйнаб билан дарвозабонни ҳушёрлигини синаб кўрди — фойдасиз.

Гол киритилган вазият ҳақида

82-дақиқага келиб, ниҳоят майдон эгалари ҳисобни очишди. Яна ўша тиниб-тинчимас Гюндоган тўпни шунақа тарзда шеригига узатдики, натижада Педри осон дарвозани ишғол қилди, 1:0. Орадан 5 дақиқа ўтгач, Осмайич курашда каталонияликларни ортда қолдириб, тўпни Мачисга ташлаб берди. У эса Негредога қолдирди. Заҳирадан майдонга тушган футболчи боши билан ноаниқ зарба йўллади.

89-дақиқада Ферран бошлаган ҳужумни Левандовский Фатига узатиб берди. Фати гол урди, бироқ унинг голини ҳакам инобатга олмади. Сабаби, Торреснинг Левандовский тўп бераётган пайтида оффсайд қайд этилган экан. 90+4 дақиқада барибир Хави шогирдлари иккинчи голни ура олишди. Ферран бирга бир чиқиб, дарвозабонни доғда қолдирди ва ҳисобни оширди, 2:0.

Шу тариқа «Барселона» — «Кадис» учрашуви якунига етди ва Каталония гранди 3 очкога эга бўлди. Беллашув «Estadi Olimpic Lluis Companys» стадионида бўлиб ўтди.

Ўйин қайдномаси билан танишинг

Испания чемпионати, 2-тур
«Барселона» — «Кадис» 2:0
Голлар: Педри (82), Ферран Торрес (90+4).
Барселона: тер Стеген, Кристенсен (Эрик Гарсия, 79), Кунде, де Йонг, Бальде (Фати, 68), Гюндоган, Ромеу (Серджи Роберто, 79), Педри, Гави (Эззальзули, 68), Ямаль (Ферран Торрес, 85), Левандовски.
Кадис: Ледесма, Карселен, Эрнандес, Фали Хименес, Хави, Алехо (Мачис, 68), Алькарас, Сан-Эметерио (Собрино, 68), Алекс Фернандес (Негредо, 86), Рохер Марти (Хосе Мари, 86), Рамос (Осмайич, 86).
Огоҳлантиришлар: Алехо (14), де Йонг (26), тер Стеген (26), Сан-Эметерио (45), Гави (45), Педри (73), Хави (90).
«Estadi Olimpic Lluis Companys» стадиони.

163 марта ўқилди