Месси «Олтин тўп» соҳиби! 8-марта

месси олтин тўп соҳиби

Ҳужумчи Лионель Месси 8-марта «Олтин тўп» соҳиби эгасига айланди. 36 ёшли Аргентина терма жамоаси ҳамда АҚШнинг «Интер Майами» клуби сардори 2022/23 мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Месси бу йилги «Олтин тўп» соҳиби

Месси ўтган мавсумда Франциянинг «ПСЖ» жамоаси таркибида тўп сурди. Клуби билан Франция чемпиони ҳамда мамлакат Суперкубоги соҳибига айланганди. Бу биринчи сабаби.

Бундан ташқари, Лео Аргентина терма жамоаси билан биргаликда Қатарда ўтган ЖЧ-2022 мусобақасида ғолиб бўлди. Жаҳон чемпиони номига сазовор бўлган. Мундиалда 7 та гол уриб, тўпурарлар сафида 2-ўринни эгаллади. Мусобақаниинг энг яхши футболчиси номига ҳам эришганди. Бу иккинчи сабаби.

Мазкур тўп Мессининг жами қўлга киритган саккизинчи «Олтин тўп» соврини бўлди. Унгача дунё юлдузи 2009, 2010, 2011, 2012, 2015, 2019 ва 2021 йилларда ҳам олган. Унинг энг яқин таъқибчиси Криштиану Роналд 5 марта шу совринни қўлга киритган.

Бу сафарги учликдан Холанд ва Мбаппелар ўрин олишди.

269 марта ўқилди