Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқич ўйинлари бўлиб ўтди. «C» гуруҳидан ўрин олган жамоалар 2-турда ўзаро кураш олиб боришди Жумладан, Мюнхеннинг «Бавария» клуби Каталониянинг «Барселона» жамоасини ўз майдонида қабул қилди. Ажойиб ўтган ўйинда 2:0 ҳисоби қайд этилиб, немисларнинг ғалабаси билан якунланди.
Барча голлар иккинчи бўлимда киритилди. Дастлаб, Эрнандес 50-дақиқад жамоасини олдинга олиб чиқди. Кейин эса, Лерой Сане 54-дақиқада иккинчи голни урди. Ғалаба учун ушбу голлар етарли бўлди. Каталония гранди бу мавсумдаги илк мағлубиятини Мюнхенда қабул қилиб олди.
Собиқ «Бавария» юлдузи Роберт Левандовски биринчи марта ўзининг аввалги клубига қарши майдонга тушиб, 90 дақиқа ҳаракат қилди. Лекин, гол уришнинг уддасидан чиқа олмади. Буни у атайин қилдими ёки йўқ буниси қоронғу. Катта эҳтимоллик билан «Бавария»га ҳурмат тариқасида гол урмаган бўлиши ҳам мумкин. Ҳар ҳолда бунақа тахминлар ҳам йўқ эмас. Чунки, ундан олдин бешта ўйинда польшалик ҳужумчи рақиб дарвозасига голлар уриб келаётганди. Вазиятни кўриб турган мезбон клуб президенти Левандовски устидан мийиғида кулиб шундай деди: «Афтидан, «Бавария» ҳали ҳам Робертни қалбидан ўчмаган шекилли».
Бу ўйинда яна бир статистик маълумот қайд этилди. «Бавария» клуби «барселона»ни кетма-кета бешинчи маротаба мағлубиятга учратмоқда. Тўплар нисбати эса — 19:4. Бош мураббий Хави эса ўйиндан сўнг биз бу мағлубиятга лойиқ эмасдик деб, тан олган.
Педри ҳам ўзининг фикраларини қуйидагича баён қилди: «Биз мағлубиятга ҳақли эмасдик, «Барса» ажойиб ўйин кўрсатди, гарчи хатоларимиз кўп бўлган ббўлсада».
Европа Чемпионлар лигаси, 2-тур
C гуруҳи
Бавария — Барселона 2:0
Голлар: Эрнандес (50), Сане (54).
Бавария: Нойер, Павар (Мазрауи, 21), Эрнандес, Упамекано, Дэвис, Забитцер (Горетцка, 46), Киммих, Мюллер, Мане (Гнабри, 70), Сане (Тель, 79), Мусиала (Гравенберх, 80).
Барселона: тер Стеген, Кунде, Кристенсен (Эрик Гарсия, 70), Араухо, Алонсо, Бускетс (Кессиэ, 80), Педри, Гави (де Йонг, 61), Левандовски, Дембеле (Фати, 80), Рафинья (Ферран Торрес, 61).
Огоҳлантирилар: Забитцер (19), Бускетс (48), Киммих (74).
«Альянц-Арена» стадиони
