«Барселона» — «Реал» Мадрид учрашуви

барселона реал мадрид учрашуви

Испания кубоги мусобақасининг ярим финал жавоб баҳсларидан ўрин олган «Барселона» — «Реал» Мадрид учрашуви ниҳоясига етди. Унда 0:4 ҳисоби қайд этилиб, мадридликларнинг ғалабаси билан якунланди. Эътибиорингизга ушбу беллашув шарҳини ҳавола қиламиз

«Барселона» — «Реал» Мадрид учрашуви ҳақида

Бу баҳсни кўпчилик кутди. Чунки, Ла Лигада чемпионлик учун кураш деярли ҳал бўлган бир пайтда меҳмонлар барча кучни Кубок мусобақасига ташашлари турган гап эди. Ўйин кутилганидек, қизиқарли тарзда бошланди. Майдон эгалари кўпроқ ҳужум уюштиришди. Лекин, «Реал» қарши ҳужумда фаолик кўрсатди. Бирични бўлимнинг охирларига келиб, Винисиус Жуниор жамоасининг биринчи голини дарвозага йўллади. Аслида тўпни Бензема киритганди, аммо бразилиялик ҳужумчиснинг зарбаси чизиқни кесиб ўтганди. Қарши ҳужум тактикаси иш берди. Томонлар танаффусга кичик ҳисобда чиқиб кетишди. Бу пайтга келиб икки ўйин натижасига кўра, умумий ҳисоб — 1:1 эди.

Танаффусда «Барса» олдинга ташланди. Левандовскида имкониятлар пайдо бўлди. Аммо, 50-дақиқада Модрич — Родриго — Бензема триоси жуда чиқройли комбинацияни ижро этишди. Карим охирги нуқтани ажойиб тарзда қўйди. Ҳисоб 0:2 га ўзгарди. 58-дақиқада франциялик юлдуз пенальтидан иккинчи, жамоаснинг учинчи голини урди.

Каталонияликлар устози Хави кўп алмаштиришларни амалга оширди. Ферран ва Гарсияларни Рафинья ва Алонсолар ўрнига майдонга туширди. Уларнинг фойдаси камроқ бўлди. 80-дақиқада яна «Реал» қарши ҳужумга ўтиб кетди. Учга икки кўринишдаги ҳужумда Винисиус тўпни Бенземага узатди. Карим ўз услубида тер Стегенни доғда қолдирди — 0:4. Охирги дақиқаларда ҳар доимгидек, жанжал ҳам бўлди. Алаба ва Бальделар сариқ карточка олишди.

Ўйинга оид рақамлар

Карим Бензема биринчи марта эл-класикода хет-трик қайд этди. 28 йил давомида ҳеч ким бунақа қила олмаганди. Охриги марта Иван Саморано томонидан «Сантьяго Бернабеу» стадионида 1995 йилнинг 7 январида учта гол киритилганди. «Камп Ноу» стадионида охирги марта Ференц Пушкаш 3 та гол урган. Бу воқеа 1963 йилнинг 27 январида бўлган.

Мадрид жамоаси Испания кубиогининг финалига 40-марта чиқяпти. Унгача 19 марта ғолиб бўлган. Бу жамоаларнинг охирги учта қарама-қаршиликда «Барселона» ғалаба қозонаётганди. «Реал» ўзининг охирги еттита ўйинининг бештасини ғалаба билан якунлаган.

Marca нашри «Барселона» — «Реал» Мадрид учрашуви тугагач, Мадрид жамоасининг айрим футболчиларини учта юлдуз билан баҳолади. Улар Тибо Куртуа, Эдуардо Камавинга, Тони Кроос, Лука Модрич, Винисиус Жуниор ва Карим Бенземалардир,

Учрашув қайдномаси билан танишинг

Испания кубоги, 1/2 финал
Жавоб учрашувлари
Барселона – Реал Мадрид 0:4
Голлар: Винисиус Жуниор (45), Бензема (50), Бензема (58, пенальти), Бензема (80).
Барселона: тер Стеген, Араухо, Алонсо (Эрик Гарсия, 66), Кунде, Бальде, Серджи Роберто, Бускетс, Кессиэ (Фати, 59), Гави, Рафинья (Ферран Торрес, 66), Левандовски.
Реал Мадрид: Куртуа, Карвахаль, Алаба, Милитао, Камавинга, Модрич (Тчуамени, 87), Кроос, Вальверде, Винисиус Жуниор (Себальос, 85), Родриго (Асенсио, 73), Бензема (Начо, 89).
Огоҳлантиришлар: Серджи Роберто (10), Хави (16), Винисиус Жуниор (26), Гави (26), Эрик Гарсия (67), Карвахаль (71), Ферран Торрес (76), Араухо (84), Алаба (86), Бальде (86), Милитао (88), Фати (90).
«Камп Ноу» стадиони
Биринчи ўйин — 1:0

642 марта ўқилди