Тошкентда композит арматуралар — FRPcom.uz

тошкентда композит арматуралар

Биз қурилиш асрида яшаяпмиз. Кундалик ҳаётимизда ҳаммамиз ҳам нимадир қурамиз, бузамиз ёки қайта таъмирлаймиз. Албатта, бунақа пайтда ҳар бир қурилажак иншоат ёки бино талаб даражасида бўлмоғи лозим. Акс ҳолда шунча сарфланган харажат, куч ва энергия бекорга кетиши мумкин. Мустаҳкам қурилиш объектларининг замирида сифатли бутловчи қисмлар ва қоришмалар таркиби ётади. Улар масалан цемент, металл ва ҳоказолардир. Айниқса бугунги кунга келиб, цемент орасига темир маҳсулотларини жумладан, арматураларни ишлатиб, бунёд этилган иншоат узоқ йиллар давомида ўз мустаҳкамлигини сақлаб туради. Эътиборингизга Тошкентда композит арматуралар ишлаб чиқарадиган «Universal FRP Systems» МЧЖ ҳақида маълумот берамиз. Бу корхонанинг сифатли маҳсулотлари айни пайтда жуда қадрланмоқда.

Тошкентда композит арматуралар ишлаб чиқиш

Ҳар қандай бино ёки қурилиш объектига лойиҳалаш жараёнларидан токи кўтариб битургунгача диққат марказда бўлади. Унинг конструктив-технологик ечимларининг самарасига жиддий эътиор қаратилади. Беринчи навбатда энергия тежамкорлиги ва қурилиш моллари учун сафрланадиган харажатларнинг иқтисод қилиниши долзарблигича қолаверади. Бу борада композит арматуралар пўлат арматураларга муқобил вариант эканлигини ўзининг иқтисодий самарадорлигини билан исботлаб бўлган.

Композит арматуралар қуйидаги устунликларига эга:

— арзон, пўлатдан қолишмаслиги эвазига 35-40% малбағ тежашга эришилади;
— жуда мустаҳкам, унинг ёрилиб кетиш эҳтимолиги пўлат арматурадан 2,5 бараварга кам;
— енгил, агар тўғри тақсимот қилинса, пўлат арматурага нисбатан 9,5 баравар енгилдир;
— ташқи омилга чиқдамли: кислота, туз, ишқор, аммиак сув, газ ва бошқа моддалар таъсирига чидамли;
— конструкцияси шунчалик пишиқки, дарс кетмайди;
— диэлектрик ва тўлқинларни ўтказиб юборади, зиёни йўқ;
— иссиқлик ўтказиш кўрсаткичи жуда паст, пўлат арматурадан қарийиб 100 баравар кам;
— қаттиқ совуққа ҳам бардошли;
— узоқ муддатли, пўлат арматурага нисбатан 2-3 баравар кўп хизмат қилади.

Кўриб турганингиздек, коппозит арматуралар самарали ва енгиллиги ҳисобига бинонинг фундаментига таъсири кўрсатиши жуда паст. Транспортировка харажатлари эса бошқа металга қараганда анча арзон. Айнан мана шундай маҳсулотларни «Universal FRP Systems» масъулияти чекланган жамият ишлаб чиқармоқда. Улар ҳом-ашёни чет элдан тўғридан-тўғри олиб келишади. Сифат бўйича бозорда бемалол рақобатлаша олишади.

Шиша-композит арматура ва тўрларнинг (сетка) ишлатилиш соҳалари

Композит арматуралар қурилиш соҳасига таклиф қилинган инновацион материалдир. Унинг қўлланишидан ижобий ечимларга эришиш мумкин. Анъанавий пўлат арматуралар қила олмайдиган мураккаб вазифаларни бажара олади. Чириб кетиш деган тушунчадан йироқда.

Ишлатиш соҳалари:

— саноат поллари бор объектлар, ерости каналларида;
— шаҳар муҳандислик инфратузилмаларда;
— йиғма ва монолит ободонлаштиришда, йўлак плиталарида:
— техник қудуқларда, каналларда;
— йиғма ва монолит бетон фундаменларда, чегараловчи конструкцияларда;
— қувур ётқизилган ҳандақларда, кенг ҳажмли қурилишда;
— кимёвий ва нефтгаз ишлаб чиқаришларда, зарарли моддаларни кўмиб юборишда;
— йўл-транспорт инфратузилмаларида;
— комплекс констуркцияли деворларнинг ўзагида;
— гидротехник ва сув ҳужалиги қурилишида, геотехник иншоатларда;
— ерости йўлари учун шахта ва тоннелларда;
— соғлиқни сақлаш тизимларида, ускуналар учун магнитоинерт муҳитда;
— ва ҳоказо.

Нега айнан «Universal FRP Systems» корхонаси?

Ушбу корхонала 100% Кореядан, Хитойдан ва Германиядан келтирилган ҳом-ашёни ишлатади. Лабаратория шароитида синовдан ўтган ва Сифат сертификатига эгадир. Бозордан 40% арзон нархларда сотилади. Ишлаб чиқариш куну-тун давом этади. Бир кунда 35,000 п.м. арматура ва 2,500 кв.м. йўл тўрларини (сетка) ишлаб чиқариш қвватига эга. Олий сифатли хизмат кўрсатишади. Қурилиш объектигача етказиб бериш устида қайғуришади. Давлат ташкилотлари томонидин ишонч билдирилган.

Дўстлар, Тошкентда композит арматуралар ишлаб чиқарувчи «Universal FRP Systems» МЧЖ билан ҳамкорликдан фақат ютасиз. Буни ўзингиз амалиётда синаб кўринг.

Мурожаат учун:

Телефон/Телеграм: +99890-9021161
E-mail: ufrps@mail.ru
Веб сайт: https://frpcom.uz

393 марта ўқилди